Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Операцион блок ва боғлаш хоналарида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Download 0.5 Mb.
bet7/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Операцион блок ва боғлаш хоналарида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


    1. Операцион блок жарроҳлик бўлимининг бошқа хоналаридан тамбур билан ажратиб қўйилади. Операцион блок эшиклари доим ёпилган ҳолда сақланади.

    2. Операцион блок амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ стационар бактерицид нурлантирувчи лампа ва вентиляция тизими билан жиҳозланади.

    3. “Тоза” ва “йирингли” операциялар учун операция хоналари қатъий ажратиб қўйилади. Ушбу талабни бажариш учун шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда йирингли жараёнлар бўйича операциялар махсус ажратилган кунларда олиб борилади, сўнг операцион блок ва барча асбоблар яхшилаб дезинфекция қилинади.


19




    1. Жарроҳлар, операция ҳамширалари ва операцияда қатнашувчи барча шахслар операция олдидан гигиеник душ қабул қиладилар, тоза операцион ички кийим (пижама, шиппак, қалпоқча, халат) киядилар. Операцион блокка кириш олдидан халатни ечиб,бахила киядилар ва ниқоб тақадилар, операция олди хонасига ўтадилар, бу ерда қўллар тозаланади ва стерил халат, қўлқоплар ва ниқоб тақадилар.

    2. Операцион блокда ишлатиладиган жарроҳлик халатлари ҳаво ўтказадиган ва намлик ўтишига чидамли бўлиши керак.

    3. Операция пайтида қўлқоплар бутунлиги бузилган тақдирда уларни дарҳол алмаштириш, қўлларни эса тери антисептиги билан тозалаш зарур.

    4. Операция пайтида “фавқулодда ҳолат” (жарроҳлик бригадаси аъзоларининг қўллари тери қоплами бутунлиги бузилиши) юзага келган тақдирда, зудлик билан ОИВ-инфекцияси шошилинч профилактикаси бўйича тадбирлар ўтказилиши керак.

    5. Қўлқоплар бутунлиги бузилиш хавфи юқори бўлган операцияларни ўтказиш учун 2 жуфт қўлқоплар ёки юқори даражада чидамли қўлқоплар тақиш керак.

    6. Бошқа бўлимлардан ходимларнинг операцион блокнинг “қизил чизиғи”дан ўтиб кириши тақиқланади. Зарур ҳолатларда бошқа бўлимлар ходимлари операцион блокка санитария тозалаш барча талабларига риоя этган ҳолда санитария хонаси (пропускник) орқали кириши керак.

    7. Операция хонасига, айниқса операция бошланганидан сўнг кириши рухсат этилган ходимлар сони минимумга етказилиши керак. Тиббиёт ходимларининг операцион блокда кўча пойабзалида бўлишлари қатъиян тақиқланади.

    8. Операция хонасига беморларни киритиш-чиқариш учун мўлжалланган аравачани бошқа мақсадларда ишлатиш тақиқланади. Операция хонасида аравача учун беморларни ташишда фойдаланишга қулай бўлган жой танланади. Ҳар бир бемордан кейин аравачани дезинфекцияловчи эритмада ҳўлланган латта билан артилади.

    9. Операция блокига киритиладиган ва олиб кириладиган барча асбоблар, аппаратлар ва бошқа буюмлар (О2, СО2 балонлари, кардиографлар) операция блокига кириш олдидан дезинфекцияловчи эритмада ҳўлланган латта билан артилади.

    10. Операцион блокда жарроҳлик аралашуви вақтида ишлатилмайдиган буюмларнинг сақланиши тақиқланади.

    11. Битта операция хонасида бир пайтнинг ўзида иккита ва ундан ортиқ операция ўтказилиши тақиқланади.

    12. Иш столи асбоб-анжомлари ҳар бир операциядан сўнг кейинги операция учун янгидан ёзилади.

    13. Ҳар бир операция учун алоҳида тўпламлар, шу жумладан, асбоб-анжомларнинг стандарт тўплами ва алоҳида қадоқланган асбоб-ускуналар стерил столларнинг ўрнига ишлатилиши мумкин.

    14. Катта операция столи фақат шошилинч операционстационарларда (бўлимларда) рухсат этилади.

    15. Стерил столларни тайёрлашда қуйидаги асептика қоидаларига риоя этиш зарур:


20




  • Столнингдастлаб дезинфекцияси она юзаларини дезинфекция қилиш учун тавсия этилган воситалардан бири билан артиб чиқиш орқали ўтказилади.

  • стерил столларни тайёрлаш учун ишлатиладиган чойшаблар стерилизациясидан олдин материалнинг бутунлиги текширилади. Йиртилган ҳолатларда чойшаблар алмаштирилиши керак. Бунинг ўрнига бир марта ишлатиладиган стерил жарроҳлик чойшаби ёки бир марталик махсус стерил тўпламлар ишлатилиши мумкин.

  1. Стерил столларни тайёрлашдан олдин операция ҳамшираси қўлларини тери антисептиги билан жарроҳлар қўлларини тозалаш технологияси бўйича тозалайди, стерил халат кияди ва қўлқопларни тақади (операция хонасига шиппаква ниқобсиз кириш тақиқланади).

  1. Операция тугаганидан сўнг барча тиббиёт асбоблари дастлаб 10 дақиқа давомида таркибида 0,5% хлор сақловчи дезинфекция эритмасида (ёки тегишли концентрациядаги бошқа дезинфектантда) дезинфекция қилиниб, сувда ювилганидан сўнг МСБга топширилади.

  2. Бир марта ишлатиладиган асбобларни қайта ишлатиш қатъиян ман этилади.

  3. Шифохона ичи инфекциялари профилактикаси учун антибиотикларни операциядан аввал (узоғи билан операция вақтида) юбориш керак; ШИИ профилактикаси учун аксарият тавсия этиладиган препаратларнинг ярми чиқиб кетиши даврини ҳисобга олган ҳолда, – операциядан 2 соатдан аввал бўлмаган ҳолда, идеалда – кесиш бошланишидан 15-20 дақиқа олдин юбориш керак.

  4. Антибиотикни анестезия бошланиши билан бир пайтда юбориш мақсадга мувофиқ.

  5. Самарали профилактика учун аксарият ҳолларда антибиотикнинг битта дозаси етарлидир. Қўшимча дозалар кўп (операция вақтида 1000 млдан ортиқ) қон йўқотишда ва узоқ (3 соатдан ошиқ) муддатли операцияда ярим чиқиб кетиш муддати қисқа антибиотиклар қўлланилган ҳолатларда ўзини оқлайди.

  6. Жарроҳлик ихтисосидаги даволаш-профилактика муассасаларида стерил шаклда ишлаб чиқариладиган тикув материали ишлатилганлиги маъқул.

  7. Тиббий асбобларни (тикиш материали, тикиш игналари, перидурал ва эпидурал анестезия учун тўпламлар ва ҳ.к.лар) спиртда сақлаш қатъиян тақиқланади. Ишда заводда тайёрланган стерил қадоқлардаги ёки МСБда стерилланган тикиш материалини ишлатиш зарур.

  8. Операцион блокни мукаммал (генерал) тозалаш ишлари операциялар тугаганидан сўнг, мазкур санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ, лекин ҳафтасига камида бир марта ўтказилади. Операциялар оралиғида дезинфектантлар қўлланилган ҳолда кундалик тозалов ишлари олиб борилади ва ундай тозалов ишларини ўтказиш учун операция хонаси ваходимларни тайёрлаш учун вақт етарли бўлиши керак.

  9. Операциядавомида ишлатилган асбоблар махсус ажратилган идишларга тўпланади.





21





Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling