Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Даволаш-профилактика муассасаларида беморларнинг кундузги даволаниши бўлими (БКДБ) фаолиятини ташкил этиш
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жарроҳлик ихтисосидаги стационарлар (бўлимлар), хоналарда шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Даволаш-профилактика муассасаларида беморларнинг кундузги даволаниши бўлими (БКДБ) фаолиятини ташкил этиш
БКДБ ДПМнинг, шу жумладан, амбулатор-поликлиника, шифохона муассасалари, тиббиёт марказлари клиникалари таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва сутка давомида тиббий кузатув талаб этмайдиган беморларга профилактика, ташҳислаш, даволаш ва реабилитация тадбирларини олиб бориш учун мўлжалланган. ДПМ таркибида ташкил этилган БКДБ ётоқ жойлари сони ва ихтисоси ДПМ раҳбари томонидан белгиланади. БКДБ иш тартиби олиб бориладиган тиббий тадбирлар ҳажми ҳисобга олинган ҳолда ДПМ раҳбари томонидан белгиланади. БКДБда беморларни озиқ-овқат билан таъминлаш масаласи ДПМ раҳбари томонидан ҳал этилади. Бемор даволаниши тугаганидан сўнг ва 7 кунда камида 1 марта алмаштириладиган чойшаб тўплами заҳираси бўлиши зарур. Беморларга муолажа кўрсатиш БКДБнинг муолажа хонасида олиб борилиши керак. Санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция режимига худди соматик ихтисосдаги стационарлардагидек риоя этилиши зарур. Жарроҳлик ихтисосидаги стационарлар (бўлимлар), хоналарда шифохона ичи инфекциялари профилактикаси Жарроҳлик ихтисосидаги стационарларда (бўлимлар) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш Ушбу бобда жарроҳлик ихтисосидаги стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий, даволаш-профилактик, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекция қилиш тадбирларимажмуасини олиб бориш учун қўйиладиган асосий талаблар белгиланади. Яра юзасига тегиб турувчи боғлов материаллари ва тиббиёт буюмлари стерил бўлиши керак. Ходимларни касаллик қўзғатувчи стафилококк ташувчилигига текшириш йилига 2 марта ўтказилади. Бурун-ҳалқум, терининг сурункали яллиғланиши касалликларини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш, чириган тишларни даволаш учун бўлимларнинг барча ходимлари амалдаги буйруққа мувофиқ даврий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиладилар. Лаборатория текширувлари ҳажми, мутахассислар рўйхати ва кўрикдан ўтиш сони амалдаги меъёрий ҳужжатга мувофиқ белгиланади. Зарур мутахассислар мавжуд бўлган ҳолатда ДПМда асосий иш жойида тиббий кўрикдан ўтказиш ва лаборатория текширувларини ўтказишга рухсат этилади. 16 Яллиғланиш ва йиринглаш жараёнларига чалинган, дармонсиз, юқори тана ҳарорати бўлган тиббиёт ходимлари ишга қўйилмайди. Жарроҳлик ихтисосидаги шифохоналарда операция қилувчи жарроҳлар, тиббиёт ҳамширалари, стоматологлар, акушер-гинекологлар, педиатрлар, ушбу ДПМда жойлашган кафедралар ходимлари, шунингдек, парентерал аралашувларни амалга оширувчи тиббиёт ходимлари йилига бир марта В ва С вирусли гепатитнинг маркерларига текширилиши керак. Ходимларни кийим ва алмаштириладиган пойабзал сақлаш учун алоҳида (индивидуал) шкафлар билан таъминлаш зарур. Ходимлар шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этишлари керак. Жарроҳлик стационарлари (бўлимлари) бир йилда бир марта (жадвал бўйича) режа асосида ювиш учун ёпилади. Бўлимларнинг босқичма-босқич ёпилишига алоҳида ажратилган кириш жойлари билан таъминланганда ёки алоҳида жойлашган бинода санитария-гигиеник, эпидемияга қарши тартибларга қатъий риоя этилиши шарти билан рухсат этилади. 200 ўриндан ортиқ бўлган жарроҳлик ихтисосидаги стационарларда шифохона ичи инфекциялари этиологияси, жарроҳликдан кейинги асоратлар, ажратилган культураларнинг антибиотикларга сезувчанлигини ўрганиш ва атроф-муҳит объектларини доимий бактериологик назорат қилиш учун ҳар ойда стерил материал сифати ва ҳавонинг ҳолатини текшириб турувчи бактериологик лаборатория ташкил этилиши керак. Барча бактериологик текширувлар озуқа муҳитларини ишлатган ҳолда олиб борилиши керак. Ўзининг бактериологик лабораторияси бўлмаган ҳолатда ва 200 ўриндан кам бўлган стационарларда ШИИ этиологик таҳлили (расшифровкаси), ажратилган культураларнинг антибиотикларга сезувчанлиги ва атроф-муҳит объектлари, стерил материал ва ҳаво ҳолатини бактериологик назорат қилиш бошқа ДПМ ёки ДСЭНМнинг аттестациядан ўтган бактериологик лабораторияларида шартнома асосида олиб борилиши мумкин. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling