Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари


Реанимация ва интенсив терапия бўлимига (РИТБ) беморларни кўргани киришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши лозим


Download 0.5 Mb.
bet27/74
Sana30.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1141554
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74
Bog'liq
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида

Реанимация ва интенсив терапия бўлимига (РИТБ) беморларни кўргани киришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши лозим:




      1. Бола даволанаётган ҳолатда, реанимация ва интенсив терапия бўлимига (РИТБ) санитария-эпидемиология тартиби қоидаларига риоя қилган ҳолда, бўлим мудири, тунги вақтда навбатчи врач рухсати билан боланинг қонуний вакилларидан бири (ота-онаси, васий ва бошқалар) киришига рухсат этилади.

      2. Реанимация бўлимига кирганда ота-она (васий) ниқоб тақади, халат кияди ва қўлларини ювади.

      3. Касал болага қараётган шахснинг бола кровати ёнида овқат ейиши тақиқланади.

      4. Кўргани келган шахснинг касал бола ёнида палатада бўлиши вақти бўлим мудири, тунги вақтда навбатчи врач томонидан белгиланади.


  1. Инфекцион стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


  1. Инфекцион стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари профилактикаси бўйича тадбирларни ташкил этиш

    1. Мазкур бобда инфекцион стационарларда (бўлимларда) шифохона ичи инфекциялари касалликларининг юзага келиши ва тарқалишининг олдини олишни таъминловчи ташкилий,даволаш-профилактика, санитария-гигиеник, эпидемияга қарши ва дезинфекциятадбирлари мажмуасига қўйилганасосий талаблар белгиланади.

    2. Юқумли касалликлар шифохонаси (бўлим) турли инфекцион касалликларга чалинган ва бу касалликларга гумонланувчи беморларни шифохонага ётқизиш учун мўлжалланган.

    3. Инфекцион стационарлар (бўлимлар) беморлар ва барча хизмат кўрсатувчи ходимларга шифохона ичи касалликлари юқиши, шунингдек, инфекцияларнинг шифохона ҳудудидан ташқарига чиқишини истисно этиш учун турли инфекцион касалликларга чалинган беморларнинг ишончли изоляцияланиши, ташҳислаш, даволаш тадбирлари ўтказилиши имконияти, санитария ва эпидемияга қарши тартибга талаб даражасида риоя этилишини таъминлаши зарур.

    4. Ҳар бир инфекцион стационардаҳар йили бош врач буйруғига асосан инфекцион назорат бўйича комиссия тузилади.

    5. Инфекцион беморларни шифохонага ётқизиш инфекционкасалликка гумонланувчи беморлар ва ташҳиси тасдиқланган беморлар учун алоҳида ажратилган ихтисосдаги бўлимларда амалга оширилиши керак.

    6. Ҳар бир бўлим инфекцион стационарнинг бошқа бўлимидан қатъий алоҳида ажратилган бўлиши керак.


57





  1. Download 0.5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling