Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари, меъёрлари ва гигиена нормативлари
Қабул бўлимининг ўзига хос хусусиятлари
Download 0.5 Mb.
|
САНИТАРНЫЕ ПРАВИЛА 0342 17 узбек тилида
Қабул бўлимининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳар бир инфекцион касалликлар шифохонасида (бўлимда) камида иккита кўрикдан ўтказиш хонасига эга қабул бўлими бўлиши керак. Кўп тармоқли ихтисослашган шифохона қабулхонаси орқали инфекцион беморларни қабул қилиш тақиқланади. Қабул-кўрув бокслари сони бўлимдаги ўринлар сонига қараб белгиланади. Ичак инфекциялари бўйича материал олиш учун дезинфекциядан сўнг нажасларни оқизиб юбориш учун сув ўтказилган ва унитаз ўрнатилган хона ажратилади; нажасаларни йиғиш учун туваклар, стерил таёқчалар (қошиқчалар), тувакларни (болалар учун) зарарсизлантириш мақсадида идишлар билан жиҳозланади. Ҳар бир кўрик хонаси юқумли касалликлар шифохонаси ҳудудига (корпуси) алоҳида кириш-чиқиш жойига эга бўлиши керак. Беморларни қабул қилиш қатъиян алоҳида олиб борилади. Битта хонада икки ёки ундан ортиқ беморларнинг бир вақтда кутиб туриши фақат бир хил инфекцион патология ҳолатида рухсат этилади. Кўрикдан ўтказиш хоналаридаги (боксларидаги) тиббиёт ходимларига халатлар, қалпоқчалар (рўмоллар), респираторлар (врач, тиббиёт ҳамшираси, санитаркалар учун) ажратилади. Кўрикдан ўтказиш хоналарига киришда тиббиёт ходимлари халат, қалпоқча ёки рўмол, ниқоб (томчили инфекцияларда) киядилар, чиқишда халатлар ва рўмолларни ечадилар, улар иш куни якунида, ниқоблар ҳар бир бемор қабул қилинганидан сўнг алмаштирилади. Кўрикдан ўтказиш хоналарида специфик даволаш бошлангунига қадар мажбурий тартибда лаборатория текширувлари учун материал йиғилади, унинг ҳажми дастлабки ташҳис билан белгиланади. Бемор мажбурий тартибда педикулёзнинг барча турига текширилади ва касаллик тарихида қайд этилади. Педикулёз аниқланган ҳар бир бемор ҳақида ҳудудий ДСЭНМга хабар берилади. Бемор ва унинг буюмларига дезинсекция ишлови олиб борилади. Беморларнинг душ қабул қилиши ёки ваннада чўмилиши врач кўрсатмасига ёки беморнинг истагига кўра амалга оширилади. Бемор буюмлари алоҳида махсус қалин қопларга йиғилиб, камерали дезинфекция қилиш учун юборилади. Бемор буюмлари дезинфекция камерасида зарарсизлантирилмасдан қариндошларига берилмайди. Одатда, касаллик (қизамиқ, эпидемик паротит, сувчечак, кўкйўтал, қоқшол, грипп ва бошқа ЎРК ва ҳ.к.) юқиш омиллари бўлиб хизмат қилмайдиган беморларнинг буюмлари бундан мустасно. Ҳар бир бемор қабул қилингандан сўнг (ёки заруратига қараб) қабул бўлимида дезинфекция воситалари ёрдамида намли тозалов ишлари олиб борилади. Ишлатилган тозалов ишлари анжомлари тегишли йўриқномага мувофиқ зарарсизлантирилади, қуритилади ва махсус ажратилган жойда сақланади. Ҳар бир тозалов ишларидан сўнг латта ювилади, қуритилади, қопларда сақланади. Беморни кўрикдан ўтказгунга қадар ва ундан сўнг қўллар ушбу санитария қоидаларининг 1-иловасига мувофиқ совунлаб ювилади. 58 Тиббиёт ходимлари сочларни тўлиқ ёпиб турадиган қалпоқчалар (рўмоллар) кийиши шарт. Ваннадаги оқава сувлар фақат ичак инфекцияларига чалинган беморлардан сўнг зарарсизлантирилади. Мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Юқумли касаллик билан оғриган беморни олиб келган транспорт шифохона (қабулхона) ходимлари томонидан шифохона ҳудудида транспортга ишлов бериш учун махсус ажратилган майдончада зарарсизлантирилади. Майдонча қаттиқ қопламалар (асфальт ёки бошқалар), сув оқиб кетиши учун етарли нишабга ваариқчага эга бўлиши керак. Транспорт воситалари (машина, замбил ва ҳ.к.) гидропульт билан намланади ёки дезинфекция воситасида ивитилган латта билан икки марта артиб чиқилади. Юқумли беморларни олиб келган транспорт воситасида дезинфекция ишлари ўтказилганлиги ҳақида беморларни қабул қилиш ва эвакотранспортга ишлов бериш журналида қайд этилади. Қабул бўлими навбатчи тиббиёт ҳамшираси (дезинфектор) транспорт воситасида дезинфекция ишлари ўтказилганлиги ҳақида ҳайдовчининг йўл варақаларига имзо чекади ва штамп (қайд) қўйилади. Транспортнинг шифохона ҳудудидан дезинфекция қилинмасдан чиқиб кетиши ман этилади. Қабул бўлими ходимлари иш тугагандан сўнг санитария тозалов ишларидан ўтишлари керак. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling