Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Ларингоскопларни тозалаш ва дезинфекция қилиш


Download 386.78 Kb.
bet14/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

6. Ларингоскопларни тозалаш ва дезинфекция қилиш
6.1. Ларингоскопия – бу товуш боғламлари ва халқумни текширишни алоҳида усули ҳисобланади.
6.2. Ларингоскопларга ишлов бериб стерилизация қилишда кўп ҳолларда газли ёки плазма усулларидан фойдаланиб стерилизация қилинади. Ушбу стерилизация усули термик ишлов бериб бўлмайдиган тиббий буюмларни стерилизация қилишда қўлланилади. Бундай тиббий буюмларга юза қисмлари ойнали бўлган ёки аккумуляторли жарроҳлик қурилмалариҳам киради.
6.3. Ушбу усулга альтернатив усул сифатида “юқори даражадаги дезинфекция” ЮДД усули ҳисобланади.
6.4. Кимёвий усулда дезинфекция қилишда тиббий буюмни ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган қўлланмасида кўрсатилган кимёвий моддани белгиланган концентрациясида ва белгиланган вақт оралиғида тозалов ўтказилади.
6.5. Ларингоскопларга ҳар бир беморга ишлатилгандан сўнг ишлов берилади. (ювилади ва зарарсизлантирилади).
6.6.Ювиш жараёни бир неча бирин-кетин бажарилиши лозим бўлган босқичларни ўз ичига олади.
- ларингоскопни клиногидаги қон, йиринг ва шилимшиқларни ивиб, қуриб қотиб қолишини олдини олиш учун оқар сувда ювилади. Бунда ларингоскопни электрон контактларига сув тегиб намланиб қолмаслигини диққат билан кузатиб туриш лозим. Ларингоскоп клиноги бетадион эритмасида,ва бошқа таркибида хлор сақловчи эритмалар ҳамда водород перексид эритмалари ёрдамида тозалов ўтказиш ман этилади.
- клинок махсус белги қўйилган идишда дезинфектантда ивитилади сўнгра шу эритмани ўзида бир мартали докали салфеткада ювилади.
- клинок 2 дақиқа давомида оқар сувда ювилади.
- дистилланган сувда чайилади ва клинок қўлланмада кўрсатилган стерилизация учун фойдаланиладиган эритмага солиб қўйилади. Сўнгра клинок дистилланган сувда яна бир марта чайилади.
- кейинги босқичда клинок стерилланган пинцет ёрдамида олиниб стерил чойшабга қўйилади стерил салфетка ёрдамида қуритилади ва стерил матоларга ўраб жойлаштирилади.
- ларингоскопни тутгичи стерил салфетка билан дезинфекцияловчи эритма билан артилади сўнгра 2 марта 70% ли этил спиртида артилиб, стерил матога ўраб қўйилади.
-ларингоскоп стерилизация қутиларида стерилланган чойшабларда 1 сутка давомида сақланади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling