Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Операцион блок ва боғлов хоналарида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
3. Операцион блок ва боғлов хоналарида шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
3.1. Операцион блок жарроҳлик бўлимидан бошқа хоналардан алоҳида даҳлиз (тамбур) орқали ажратилади. Операцион блокини эшиклари доимо ёпиқ ҳолатда сақланиши керак. 3.2. Операцион блоки амалдаги Сан.ҚваМга мувофиқ кўчмас бактериоцид нурлатгич ва шамоллатиш жиҳозлари билан жиҳозланган бўлиши керак. 3.3. “Тоза ” ва “йирингли” операциялар қатъиян алоҳида операция хоналарида ўтказилади. Бу талабни бажаришга шароит бўлмаган ҳолларда йирингли жараёнлар бўйича бажариладиган операцияларга алоҳида кун тайинланади, операциядан кейин операцион блок ва барча жиҳозлар обдон ювилиб, дезинфекция ўтказилади. 3.4. Жарроҳ, операция ҳамшираси ва барча операцияда қатнашадиган шахслар операциядан олдин гигиеник душ қабул қилишади, сўнгра тоза операция кийимлари (пижама, тапочка, шапка, халат) кийилади. Операция блогига киришдан олдин халатни ечади ва ниқобни тақиб, бахиллани кияди, сўнгра операция олди хонасига ўтиб, қўлига ишлов бериб, тозалаб стерилланган халат кийиб, қўлқопни ва ниқобни тақади. 3.5. Операцияда фойдаланиладиган жарроҳлар халатлари ҳаво ўтказадиган ҳамда намликка чидамли бўлиши керак. 3.6. Операция жараёнида қўлқопни бутунлиги бузиладиган бўлса зудлик билан алмаштирилади, қўли эса антисептиклар билан артилади. 3.7. Операция вақтида “авария ҳолатлари” содир бўлса зудлик билан ОИВ инфекцияси бўйича шошилинч профилактик чора-тадбирлар амалга оширилади. 3.8. Қўлқопларни бутунлигини бузилиши эҳтимоли юқори бўлган операцияларини бажаришда қўлқоплар икки қаватли қилиб ёки мустаҳкамлиги юқори бўлган қўлқоплардан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. 3.9. Бошқа бўлим ходимларини операцион блокини “қизил чизиғи”дан ўтиши таъқиқланади. Бошқа бўлим ходимларини операция блокига киришига зарурат туғилганда санитария тозалов хонаси орқали тўла санитария-тозаловини барча талабларига амал қилиб тозаловдан ўтганидан сўнг рухсат этилади. 3.10. Операция хонасига, айниқса операция бошланганидан сўнг кириши рухсат этилган ходимлар сони минимумга етказилиши керак. Тиббиёт ходимларининг операцион блокда кўча пойафзалида бўлишлари қатъиян таъқиқланади. 3.11. Операция хонасига беморларни олиб кирадиган ёки олиб чиқадиган каталкалардан бошқа мақсадларда фойдаланиш таъқиқланади. Операцион блокда каталка учун беморни ташишга қулай бўлган жой ажратилади. Ҳар бир бемордан кейин дезинфекцияловчи эритма билан намланган латтада артилади. 3.12. Барча операцион блокига олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган асбоблар, аппаратуралар ва бошқа буюмлар (О2,СО2 балонлари, кардиографлар ва б.қ) олиб кирилишидан аввал дезинфекцияловчи эритмада намланган латта билан артилиши керак. 3.13. Операция жараёнида фойдаланилмайдиган буюмларни операцион блокида сақлаш таъқиқланади. 3.14. Битта операция хонасида бир вақтнинг ўзида 2 ва ундан ортиқ операцияларни ўтказиш таъқиқланади. 3.15. Стерил иш столига анжомлар ҳар бир операция олдидан янгидан жиҳозланади. 3.16. Стерил столларга альтернатив ҳолда индивидуал анжомлар тўплами, стандарт ёки алоҳида ўрамли анжомлар тўпламидан фойдаланишга рухсат берилади. 3.17. Катта операция столини фақат шошилинч жарроҳлик шифохоналарида (бўлимларида) жиҳозлаш рухсат этилади. 3.18. Стерил столни тайёрлашда қуйидаги асептика чора-тадбирларига амал оширилиши керак: - Стол аввалдан хона юзаларини дезинфекция қилишга тавсия этилган воситалар билан артиш усули орқали дезинфекция қилинади; - Стерил стол тайёрлаш учун ишлатиладиган чойшаблар стерилизацияга берилишдан олдин матони бутунлигига текширилади. Агар йиртилган жойлари бўлса алмаштирилади. Бунинг ўрнида бир маротабали қўлланиладиган стерил жарроҳлик чойшабларидан ёки бир марталик фойдаланиладиган махсус жамланмалардан фойдаланиш мумкин. 3.19. Операция столини тайёрлашдан олдин операция ҳамшираси қўл терисини жарроҳлар қўлини зарарсизлантиргани каби зарарсизлантиради, стерилланган халат ва қўлқоп кияди (операция хонасига қўлқоп ва ниқобсиз кириш таъқиқланади). 3.20. Операция тугалланганидан сўнг барча тиббий анжомлар 0,5%ли хлортутувчи дез.эритмада 10 минут давомида дезинфекция қилингинидан кейин оқар сувда ювилиб, МСБга берилади. 3.21. Бир мартали жиҳозлардан қайта фойдаланиш қатъиян таъқиқланади. 3.22. ШИИни профилактика қилиш учун беморларга антибиотиклар операциядан олдин (жуда бўлмаганда операция вақтида) юборилади, кўпгина препаратларни организмдан яширин ажралиб чиқиш даври ҳисобга олинади, ШИИ профилактикаси учун операциядан аввал 2 соатдан кўп бўлмаган вақтда, энг қулай вақт операциядан 15-20 дақиқа олдин юборилганда, кутилган натижага эришилади. 3.23. Антибиотикларни анестезия бошланиши билан бир вақтда юбориш мақсадга мувофиқ бўлади. 3.24. Аксарият ҳолларда профилактика учун антибиотикни бир марталик дозаси етарли бўлади. Қўшимча дозада антибиотик юбориш кўп миқдорда қон йўқотилганда (операция давомида 1000 мл.дан кўп) ва антибиотикни таъсир даври қисқа бўлганда (операция 3 соатдан кўп вақтга чўзилиб кетганда) қўлланилади. 3.25. Жарроҳликка ихтисослашган ДПМларида заводдан чиқарилган стерил чок материалларидан фойдаланиш афзал ҳисобланади. Бунга қўшимча равишда, МСБда стерилизация қилинган чок материалидан фойдаланиш мумкин. 3.26. Тиббий анжомларини (чокка қўйиладиган материаллар, чок игналари, перидурал, эпидурал анестезия учун ишлатиладиган жамланмалар ва бошқалар) спиртда сақлаш таъқиқланади. Операцияларда фақат заводда тайёрланган стерил идишдаги ёки МСБда стерилланганчок материалларидан фойдаланилади. 3.27. Операцион блокида мукаммал тозалов, операция тугагандан кейин ва ҳафтада камида бир марта ушбу СанҚваМнинг 3-иловасига мувофиқ ўтказилади, операциялар орасида дезинфекцияловчи воситалар қўллаган ҳолда жорий тозалов ўтказилади, операциялар оралиғидаги вақт жорий тозаловни ўтказишга, операция хонасини тайёрлашга ва ходимни тайёрланиб олишига етарли бўлиши керак. 3.28. Операция жараёнида фойдаланилган асбоблар махсус ажратилган идишга йиғилиши керак. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling