Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Даволаш профилактика муассасаларидаги беморлар кундузи даволанадиган бўлим (БКДБ) фаолиятини ташкил этиш


Download 386.78 Kb.
bet8/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

3. Даволаш профилактика муассасаларидаги беморлар кундузи даволанадиган бўлим (БКДБ) фаолиятини ташкил этиш

3.1. БКДБ- ДПМ жумладан, амбулатор-поликлиникани, шифохона муассасаларини, тиббий марказлар клиникаларни таркибий қисми ҳисобланади ва куну-тун тиббий кузатув талаб этилмайдиган беморларга профилактик, диагностик, даволаш ҳамда реабилитация чора-тадбирларини ўтказишга мўлжалланган.


3.2.ДПМ таркибида ташкил этилган БКДБ ўринлар сони ва ихтисоси ДПМ раҳбари томонидан белгиланади.
3.3. ДПМ раҳбарияти БКДБнинг иш тартибини бажариладиган тиббий хизмат турини ҳисобга олган ҳолда белгилайди.
3.4. Беморларни озиқ-овқатлар билан таъминлаш масаласи ДПМ раҳбарияти томонидан ҳал этилади.
3.5. Бемор даволаниши тугаганидан сўнг ва 7 кунда камида 1 марта алмаштириладиган чойшаб тўплами заҳираси бўлиши зарур.
3.6. Муолажалар БКДБнинг муолажа хоналарида ўтказилиши керак.
3.7. Санитария-гигиена, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирлар тартиби соматик шифохонлардаги каби бажарилишига амал қилиниши керак.


V. ЖАРРОҲЛИККА ИХТИСОСЛАШГАН ШИФОХОНАЛАРДА (БЎЛИМЛАРДА), КАБИНЕТЛАРДА ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ


1. Жарроҳликка ихтисослашган шифохоналарда (бўлимларда) шифохона ичи инфекцияси профилактикаси бўйича чора-тадбирларни ташкил этиш.
1.1. Ушбу бобда жарроҳлик касалликларига ихтисослашган шифохоналарда (бўлимларда) ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария гигиеник, профилактик, эпидемияга қарши ва дезинфекцион чора-тадбирларни асосий талаблари белгиланиб, буларни амалга ошириш билан шифохона ичи инфекцияси юқумли касалликлари кириб келиши, тарқалишининг олдини олиш таъминланади.
1.2. Боғлов материаллари ва жароҳат юзасига тегадиган тиббий анжомлар стерилланган бўлиши шарт.
1.3. Ходимларни патоген стафилакокк ташувчанликка текшириш бир йилда 2 марта текшириш ўтказилади.
1.4. Сурункали бурун-ҳалқум, тери касалликлари, тиш кариесларини ўз вақтида аниқлаш, даволаш учун барча ходимлар амалдаги буйруқларга мувофиқ даврий тиббий кўрикдан ўтадилар. Лаборатория текширувларидан ўтиши ҳажми тиббий ходимнинг мутахассислиги, кўрикларидан ўтиш муддатди эътиборга олиниб амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ белгиланади. Асосий иш жойларида белгиланган мутахассислар мавжуд бўлган ҳолларда ҳамда лаборатория текширувлари турлари мажуд бўлган муассасаларда даврий тиббий кўриклардан шу жойда ўтишларига рухсат этилади.
1.5. Тиббий ходимлар турли йирингли яллиғланиш касалликлари, ҳолсизлик ҳолатларида ва тана харорати юқори бўлганда ишга қўйилмайди.
1.6. Жарроҳлар, боғлов хоналари ва муолажа хоналарида ишловчи ҳамширалар, стоматологлар, акушер-гинекологлар, педиатрлар шу ДПМларда жойлашган кафедра ходимлари ҳамда парентерал амалиётларга алоқадор бўлган тиббий ходимлар бир йилга бир маротаба вирусли гепатитнинг “В”, “С” маркерларига текширилиши керак.
1.7. Ходимларни кийим ва алмаштириладиган пойабзал сақлаш учун алоҳида (индивидуал) шкафлар билан таъминлаш зарур.
1.8. Ходимлар шахсий гигиена-қоидаларига қатъий риоя қилиши керак.
1.9. Жарроҳлик стационарлари (бўлимлари) йилда бир марта график бўйича режали ювиш ўтказиш учун ёпилади. Бўлимда режали ювиш ўтказишда агарда кириб чиқиш эшиклари алоҳида бўлса ёки бўлим алоҳида биноларга жойлашган бўлса, санитария–гигиена ва эпидемияга қарши тартибларга қатъий амал қилган ҳолда ажратиб ёпишга рухсат этилади.
1.10. Сон жиҳатдан 200 ўриндан кўп бўлган жарроҳлик шифохоналарида шифохона ичи инфекциясини этиологиясини, операциядан кейинги асоратларда ажратилган культураларни антибиотикка сезувчанлигини аниқлаш ва ташқи муҳитни бактериологик назоратдан ўтказиш ҳамда ҳар ойда стерилланган материалларни сифатини, ҳаво ҳолатини бактериологик ўрганиш учун бактериология лабораторияси ташкил этилади. Барча бактериологик текширувлар озуқа муҳитлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Ўринлар сони 200 ўриндан кам бўлган хирургик шифохоналар таркибида бактериологик лаборатория бўлмаганда, Ш.И.Ини этиологиясини ўрганиш, ажратилган культураларни антибиотикка сезувчанлигини аниқлаш ва ташқи муҳитни бактериологик назоратдан ўтказиш, материалларни стерилланганлик сифатини ҳамда ҳаво ҳолатини назорат қилиш аттестациядан ўтказилган ДПМ лабораториясида ёки ДСЭНМ бактериологик лабораторияларида шартнома асосида амалга оширилади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling