Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Барча турдаги шифохоналар учун эпидемиологик анамнезлар йиғиш тартиби (схемаси)
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- СОМАТИК ШИФОХОНАЛАРДА (БЎЛИМЛАРДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Барча турдаги шифохоналар учун эпидемиологик анамнезлар йиғиш тартиби (схемаси)
1. Ҳар бир келган бемордан яшаш жойида ёки рўйхатда турган манзилида, иш жойи, ўқиш жойида бирор бир юқумли касалликдан (ич терлама, паратифлар бошқа салмонеллёзлар, дизентериялар турли УЮИК, вирусли гепатитлар, сил касаллиги, таносил касалликлар ва шу кабилар) (остига чизиб қўйилади) оғриган касал билан бевосита мулоқотда бўлганлиги ёки касалликнинг яширин даври мобайнида мулоқотда бўлганлиги сўралади (остига чизиб белгиланади)(қайси кундан қайси кунгача мулоқотда бўлганлиги ёзиб кўрсатилади). 2. Касал бўлгунга қадар охирги 1 ҳафтадан 2 ойгача бўлган давр ичида яшаш жойидан бошқа жойга борганлиги. (борган жойи ва қайтган вақтлари ёзиб қўйилади). 3. Қайси турдаги юқумли касаллик билан касалланган.(ёзиб қўйилади). 4. Шифохонада ёки амбулатор шароитда даволанганлиги, гемотрансфузия (қон ва унинг компонентлари) олганлиги, жарроҳлик ёки шунга ўхшаш кенг кўламдаги даволаш муолажалари, охирги 6 ой ичида ўтказилганлиги.(тагига чизилади) 5. Парентерал муолажалар (жумладан игна санчиш) қабул қилганлиги. 6. Маиший доирадаги хизматлар (маникюр, педикюр, татуаж) хизматиданфойдаланганлиги (тегишли жойи тагига чизиб қўйилади, жойи ва вақти кўрсатилади). СОМАТИК ШИФОХОНАЛАРДА (БЎЛИМЛАРДА) ШИФОХОНА ИЧИ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ Соматик шифохоналарда (бўлимларда) шифона ичи инфекцияси профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш 1.1. Ушбу бобда соматик касалликларга ихтисослашган шифохоналарда (бўлимларда)ташкилий мажмуавий, даволаш-профилактик, санитария гигиеник, профилактик, эпидемияга қаршива дезинфекцион чора-тадбирларни асосий талаблари белгиланиб,уларни амалга ошириш билан шифохона ичи инфекцияси юқумли касалликларинингкелиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш таъминланади. 1.2. Ходим муассасада санитария гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишга мажбур ва уларни бажариш учун шахсан жавоб беради. 1.3. Беморларни ётқизишда амалдаги меъёрий ҳужжатга мувофиқ, палаталар майдони ҳисобга олиниб амалга оширилади. 1.4. Бемор шифохонага ётаётганда ўзи билан шахсий гигиена буюмларини олишга ҳамда ўзининг тоза ҳолатдаги кийимларида бўлишига рухсат этилади.Кийимлар кенг бўлиши, матоси трикотаждан ёки пахта толасидан тайёрланган матодан бўлиши лозим, шунингдек, алмашадиган уй пойафзали ҳамда қишда иссиқ халат бўлиши керак. 1.5. Бўлимнинг кўринарли жойлари (коридор, дахлиз)да беморларга шприц ва системани унинг олдида очилишини эслатиб турувчи ёзувлар бўлиши керак. 1.6. Ҳар бир бемор бўлимда камида 7 кунда бир маротаба, йилнинг иссиқ кунларида тез-тез гигиеник душ қабул қилиб туриши керак. Ички кийимлар ва чойшаблари камида ҳафтада бир марта ва ифлосланишига қараб алмаштирилиши керак. 1.7. Беморларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари бўлимда алоҳида ажратилган совуткичда, сақлаш қоидаларига амал қилган ҳолда сақланади. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари бирга сақланиши таъқиқланади. 1.8. Болалар бўлимидаги барча палаталар болаларни оқар сувда орқа пешов ва чов соҳаларини ювиб туриши учун махсус ванналар билан таъминланиши керак. Марказлашган водопровод тармоғи бўлмаган жойларда болалар кўзаларда сув қуйилиб тоғарада ювинтирилади ёки умивальникдан фойдаланилади. 1.9. Бемор учун қўйилган туваклар ва судналар алоҳида ажратилган туваклар сақлаш хонасига ёки ҳожатхонада ажратилган ҳолда сақланади. Туваклар ҳожатхоналарга тукилгандан кейин махсус ювгич(шётка)лар билан ювилиб, 0,5% ли таркибида хлор бирикмаси сақловчи эритма билан 10 дақиқа давомида ёки бошқа турдаги дезинфекцияловчи препарат билан тегишли йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади. 1.10. Хуқна қилиш хонаси кушетка, тумбочка, стол ва кийимларни илиш учун илгич билан таъминланиши керак. Эсмарх идиши фойдаланилганидан кейин 0,5% ли таркибида хлор бирикмаси бўлган эритмага 10 дақиқага ёки бошқа дезинфектантга йўриқномасига мувофиқ тўла бўктирилади ҳамда зарарсизлантирилади. Катта ҳажмдаги идишларда (0,5 л ва хоказо) вазелин сақлаш таъқиқланади. 10,0 граммдан кўп бўлмаган ҳажмдаги идишларда сақлашга рухсат этилади. Учликлар(Наконечник) фойдаланилгандан сўнг 0,5% ли таркибида хлор сақловчи эритмада ёки бошқа дезинфектантда зарарсизлантирилади, совунли сувда ювилади, сўнгра 20 дақиқа давомида стерилизаторда қайнатиш усули билан чуқур дезинфекция қилинади ва қуруқ ҳолатда сақланади. 1.11. Касалхонанинг барча бўлимларида юқумли касалликларга гумон қилинган беморларда касалликларни аниқлаш учун 3 ва ундан ортиқ кун давомида иситмалаган(37,5 ва ундан юқори) беморларни ҳисоби олиб борилади. 1.12. Иситмалаган шахслардан ташхисларидан қатъий назар безгак, тифо-паратифоз касалликларига ва риккетсиозларга лаборатория усули билан текшириш учун қон намуналари олинади. 1.13. Юқумли касалликларга шубҳа қилинган беморлар аниқланганда улар юқумли касалликлар бўлимига ўтказилгунга қадар алоҳида изолятор хоналарга ётқизилади, алоҳида парвариш қилиш таъминланади, махсус тиббий ходим ажратилади. 1.14. Изолятор учун албатта ҳожатхонаси, раковинаси ва души мавжуд бўлган палата ажратилади. Беморни имкон даражасида мутахассислар томонидан кўруви, диагностик текширувлари ва овқатланиши ҳам шу палатанинг ўзида бўлиши керак. Бемор юқумли касалликлар бўлимига ўтказилгандан кейин изоляторда ёки бемор ётган палатада амалдаги йўриқномага мувофиқ якунловчи дезинфекция ўтказилади. Ўтказиладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ҳажми врач эпидемиолог томонидан белгиланади. 1.15. Амалга ошириладиган мажмуавий эпидемияга қарши чора-тадбирлар бўлимда юритиладиган махсус обсервацион чора-тадбирларни қайд этиб бориш дафтарига якунловчи дезинфекция ўтказилган сана,мулоқотдаги шахсларнинг кунлик ҳолати (тана ҳарорати ва тери шиллиқ пардаси қопламаси, ахлатининг ҳолати ва бошқалар) кўрсатилган ҳолда гумон қилинган юқумли касаллик турига қараб қайд этиб борилади. Ушбу журналда юқумли касалликларга гумон қилинган бемор билан мулоқотда бўлган беморларни ва тиббий ходимнинг лаборатория текширувидан ўтганлиги ҳамда текширув натижалари ёзиб борилиши учун дафтарда алоҳида устуни бўлиши керак. 1.16.Мулоқотда бўлган бемор шифохонадан чиқаётганида, стационар беморининг тиббий картасидан кўчирмада юқумли касалликка чалинган бемор билан мулоқотда бўлганлиги кўрсатилади. 1.17.Ниқобларни зарарсизлантириш: докали ниқоблар фойдаланиб бўлингандан сўнг, қуруқ идишга йиғилади, сўнгра, махсус ажратилган ҳолда хўжалик совуни билан ювилиб, қуритилади ва дазмолланади. Ниқобларни ювиш хўжалик бекаси зиммасига юклатилади. Бир мартали ниқоблар 4 соат фойдалангандан сўнг утилизация қилинади. 1.18. Термометрлар фойдаланилгандан сўнг совунли сувда ювилиб, қуруқ ҳолатда сақланади. 1.19. Бир марта фойдаланиладиган шпателлар мавжуд бўлмаганда, кўп мартали фойдаланиладиган шпателлар ва бошқа тиббий анжомлар 0,5% ли таркибида хлор бирикмаси бўлган эритмада 10 дақиқа давомида ёки бошқа турдаги дезинфектантда йўриқномасига мувофиқ зарарсизлантирилади. Шундан кейин анжомлар тоза сувда чайилади. Стерилизация қилиш учун МСБга юборилади. 1.20. Барча тиббий асбоб-анжомлар фойдаланиб бўлиниши билан 0,5% ли таркибида хлор сақловчи эритмада 10 дақиқа давомидаёки бошқа дезинфекцияловчи восита билан кўрсатилган йўриқномага асосан зарарсизлантирилади. Ундан сўнг тиббиёт ҳамшираси (резина қўлқоп кийган холда) оқар сув остида чайқайди (оқим сув бўлмаганда тоза сув тўлдирилган идишга бўктирилади) ва кейин МСБга юборилади. 1.21. Беморлар томонидан ишлатилган чойшаб тўпламлари йиғиш ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ амалга оширилади. Ишлатилган чойшаб тўпламларининг бўлимларда сараланишига рухсат этилмайди. 1.22. Бўлим беморларнинг шахсий гигиенага риояқилиши учун етарли миқдорда сув билан таъминланиши керак. Оғир ҳолатдаги ва ётиб қолган беморларнинг юз-қўлларини ювиш бемор ўриндиғининг ўзида амалга оширилади. 1.23. Палаталар, коридорлар ва ҳожатхоналарни жорий, мукаммал тозаловларини ушбу қоиданинг№3 иловасига мувофиқ ўтказилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling