Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Муолажа хонасига қўйиладиган талаблар


Download 386.78 Kb.
bet7/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

2. Муолажа хонасига қўйиладиган талаблар
2.1. Муолажа хонаси турли даволаш ва диагностик муолажаларни бажарадиган хона ҳисобланади.
2.2. Муолажа хонаси хизмат кўрсатиш туридан қатъий назар барча зарур бўлган жиҳозлар, мебеллар ва тиббий буюмлар билан тўлиқ таъминланган бўлиши лозим.
2.3. Муолажа хонасида юришга рухсат этилган беморларга, ярим ётиш ва оддий режим жорий этилган беморларга барча турдаги инъекциялар, (томир ичига, мушакка, тери остига) жумладан томчилаб дори юбориш муолажалари бажарилади.
2.4. Муолажа хоналарида ўтказиладиган диагностик муолажаларга- беморлардан таҳлил учун қон намуналари олинади, шу жумладан шошилинч ҳолатларда ҳам .
2.5. Барча тайёргарлик ишлари ҳамшира томонидан иш куни бошланишида шприцлар дезинфекцияси учун фойдаланиладиган ишчи эритмаларни, зарурий жиҳозларни, фойдаланиладиган пахтали шарикларни, қўлқопларни тайёр қилиб олишдан бошланади.
2.6. Барча турдаги муолажалар махсус кийим бошларни тўлиқ кийган ҳолда фақат бир мартали шприц ва системалардан фойдаланиб мазкур Сан Қ ва Мни №1-иловасида кўрсатиб ўтилган қўл гигиенаси қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда бажарилиши лозим.
2.7. Беморларга инъекция қилишдан олдин бир мартали шприцлар ва системалар уларнинг кўз олдида кўрсатиб очиб, сўнгра фойдаланилади.
2.8. Томир ичига, мушак остига ва тери остига қилинадиган муолажаларда тоза тиббий пахтадан фойдаланилади.
2.9. Инъекция қилинадиган майдон: (томир ичига, тери остига, мушак орасига) инъекция қилинадиган ёки қон намуналари олинадиган тери қоплами жойлари бўлиб, ишлов бериш таркибида спирт бўлган антисептик билан тери қопламини зарарсизлантириш ўтказишни кўзда тутади.
2.10. Кўп марта фойдаланиладиган флаконлар резина қопқоқларига игна санчишдан аввал қопқоқлари 70% ли спиртли эритма билан зарарсизлантирилади.
2.11. Инфузион эритмали флаконлардан фойдаланишдан аввал лойқа ҳосил бўлмаганлиги, ичига ҳархил ёт жинслар тушиб қолмаганлиги, флакон ёрилиб кетмаганлиги ҳамда фойдаланиш муддати ўтиб кетмаганлиги кўздан кечирилади. Стерил дори воситалари шакллари бир марта фойдаланишни ҳисобини олган ҳолда кичик хажмларда тайёрланиши лозим. Ампула ёки флакон очилгандан сўнг зудлик билан фойдаланиш зарур бўлади. Очилган ампулалардан қайта фойдаланиш таъқиқланади. Флаконда қолган дори воситаларидан фақат ўша беморнинг ўзига қайта фойдаланишга рухсат этилади.
2.12. Кўп дозали флаконларда ишлаб чиқиладиган (инсулин,генсулин, гепарин, актрапид) дори воситалари фақат бир мартали шприцларда флакондан керакли дозаларда олиниб фойдаланишга рухсат этилади. Антибиотиклар қўлланилганда йўриқномаси асосида фойдаланилади.
2.13. Қон ва қон препаратлари ёки бошқа биологик суюқликлар ташқи юзаларига тушиб қолганда таркибида 0,5% ли хлор сақловчи препаратлар 10 дақиқага қуйиб қўйилади ёки бошқа турдаги дезинфектантлардан йўриқнома асосида фойдаланиб зарарсизлантирилади.
2.14. Муолажаларни муолажа хонасида ўтказиш имконияти бўлмаганда (бемор ҳолати оғир бўлганда) бемор ётган палатада ўтказишга рухсат берилади.
2.15. Муолажаларни палаталарда ўтказиш учун икки қаватдан – юқори қисм (стерил) ва пастки қисм (ностерил)дан ташкил топган ҳаракатланадиган махсус столдан фойдаланиб бажарилади.
2.16. Столни юқори қисмига бир марталик шприцлар, системалар, тоза тиббий пахта, қўл учун антисептик ва дори воситалари жойлаштирилиб,усти тоза мато билан ёпилади.
2.17. Столнинг пастки қаватига зарарсизлантириш учун фойдаланиладиган материалларни, ампулаларни ташлаш учун латок, шунингдек, “Б” гуруҳга мансуб бўлган ўткир тиғли чиқиндилар солинадиган контейнер, фойдаланилган шприц ва системаларни йиғадиган фойдаланишга кўра махсус ёзувлари “Б”гуруҳга мансуб бўлган фойдаланилган материаллар”,“фойдаланилган пахтали шариклар” деб ёзилган идишлари жойлаштирилади. Барча фойдаланилган материаллар (шприцлар, системалар, пахтали шариклар) муолажа хонаси шароитида зарарсизлантирилади.
2.18. Врач кўрсатмасига асосан инъекциялар қилингандан сўнг муолажаларни ёзиб бориш дафтарига қайд этилади.
2.19. Томир ичига қилинадиган барча муолажалар кўрув қўлқопларидан фойдаланиб ўтказилади.
2.20. Кўрув қўлқопларидан қайта фойдаланиш фақат битта беморнинг ўзига бир иш вақти давомида фойдаланишга рухсат этилади. Ҳамшира муолажаларни ўтказишдан аввал ва кейин қўлни антисептиклар ёрдамида ёки қўл ювиш учун шароит бўлганда ушбу Сан Қ ва Мнинг№1-иловасига мувофиқ гигиеник ювиб зарарсизлантиради.
2.21. Кўрув қўлқоплари ишлаш жараёнида қон ва бошқа биологик суюқликлар билан ифлосланганда қўлқоплар зарарсизлантирилиб белгиланган тартибда утилизация қилинади.
2.22. Ҳар бир бемор учун фойдаланиладиган кўрув қўлқоплари унинг тумбочкасида сақланади.
2.23. Иш вақтининг охирида кўрув қўлқоплари махсус идишга йиғилиб, белгиланган тартибда утилизация қилинади.
2.24. Муолажа хонасида жорий ва якунловчи тозалов ишлари Сан Қ ва Мнинг №3 иловасига мувофиқ ўтказилади.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling