Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Жарроҳ қўлига ишлов бериш тартиби
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- С-4 рецептурани тайёрлашда ишлатиладиган ингридиентлар миқдори
7. Жарроҳ қўлига ишлов бериш тартиби
7.1. Барча жарроҳлик амалиётлари, туғруқлар, йирик қон томирларни катетерлаш жараёнида қатнашадиган шахслар амалиётга киришдан олдин қўлларига ишлов берадилар: Ишлов бериш 2 босқичда ўтказилади: I-Босқич: қўлини совун ва сувда икки минут давомида ювиш кейин стерилланган сочиқда (сальфетка) қуритиш. II-Босқич: қўл бармоқлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилишига рухсат этилган антисептик препаратлар билан йўриқномага мувофиқ ишловдан ўтказилади. 7.2. Стерилланган қўлқоплар қўл териларидаги антисептик модаларни тўла қуриши билан тезликда кийилади. 7.3. Қўл ювишда ишлатиладиган салфеткалар автоклавда стерилизация қилинади, тирноқларга махсус бир марта ишлатиладиган таёқчалардан фойдаланиб ишлов берилади. 7.4. Ишлов беришда қўлланиладиган антисептикларни сарфланадиган миқдори, ишлов беришлар сони ва ишлов бериш давомийлиги фойдаланишга тавсия этиладиган препаратни услубий қўлланмасида ёки мазкур йўриқномада кўрсатилган тарзда ўтказилади. 7.5. Қўлга хирургик ишлов бериш учун бир қатор препаратлардан, шу жумладан “С-4” рецептурадан фойдаланилади. 7.6. “С-4” рецептурани тайёрлаш учун перекис водород эритмаси ва чумоли кислотаси тенг миқдорда шиша идишга совуқ сувга қуйлиб аралаштирилади ва 1-1,5 соат давомида мунтазам равишда чайқаб турилади. С-4 рецептурани тайёрлашда ишлатиладиган ингридиентлар миқдори
Тайёрланган ишчи эритма операция кунининг ўзида ишлатишга яроқли холос. 7.7. Эритма шиша идишда оғзи маҳкам ёпилган ҳолда совуқ жойда 1 сутка давомида сақланади. 7.8. Жарроҳларни қўлига ишлов бериш учун шунингдек хлоргексидин биглюконатни 0,5%ли спиртдаги эритмасидан (препарат 1:40 нисбатда 70% ли спиртда эритилади) фойдаланилади. Хлоргексидин препарати билан ишлов беришда, 5 дақиқа давомида қўл докали тампон билан артилади. Антисептик воситалар тампон билан бармоқ билаклардан тортиб тирсак буғимигача тўла юзалари бўйлаб суртилади ва чаққонлик билан аввал ўнг қўл ва сўнгра чап қўл 2 дақиқадан кам бўлмаган вақт давомида ишқаланади. Қайта ишлов беришда янги стерилланган тампон қўлланилади. 7.9. Қўлга ишлов беришда шунингдек 1% ли дегмин, 0,1% ли йодоперон-йодофор эритмасидан, 4 дақиқа тоғарага солиниб ишлов берилади. Бундан ташқари рухсат этилган бошқа турдаги воситалардан ҳам йўриқномага мувофиқ ишлатилиши мумкин. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling