Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Download 386.78 Kb.
bet25/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

3.3. Акушерлик бўлими

3.3.1. Акушерлик бўлими она ва боланинг асосан биргаликда бўлиши тамойили бўйича ташкил этилади.


3.3.2. Она ва боланинг биргаликда бўлиши учун битта ёки иккита ўринга мўлжалланган палаталар ташкил этилиши мақсадга мувофиқдир. Палата бир сутка давомида тўлдирилиши керак.
3.3.3. Оналарда алоҳида гигиеник прокладкалар ва бир марталик ички кийимлар, ҳамда чақалоқларда бир марталик тагликлар ишлатилишига рухсат этилади. Улар ифлосланишига кўра алмаштирилиши керак. Ишлатилган бир марталик прокладка ва тагликлар амалдаги норматив ҳужжатга асосан санитария хонасида кейинчалик утилизация қилиниши учун алоҳида идишга тўпланиши керак.
3.3.4. Туққан аёл ва янги туғилган чақалоқ юқумли касалликка гумон қилинганда уларни даволаш ҳақида масалани ҳал этиш учун алоҳида палатага (изоляторга) ўтказилади.
3.3.5. Чақалоқни парваришида фойдаланилган барча кўп марта ишлатиладиган тиббий буюмлар жумладан асбоб-анжомлар (шпателлар ва бошқалар) дезинфекция қилинади ва кейин стерилизацияга берилади. Муолажаларни ўтказишда алоҳида қилиб ўралган (биксга солинган) стерилланган докали шариклардан фойдаланилади. Бикс очилиб, фойдаланилмаган бўлса қайта стерилизацияга берилади. Стерилланган материалларни олиш учун стерилланган пинцет (корцанг) дан фойдаланилади, улар ҳар бир чақалоқ учун алоҳида бўлади, ҳар 6 соат ичида алмаштириб турилади.
3.3.6. Чақалоқлар учун фақат майда қадоқдаги ёки бир марта фойдаланишга ишлаб чиқарилган дори шаклларидан фойдаланилади.
3.3.7. Вакциналарни тўғри сақлаш ва вирусли гепатит В, БЦЖ ва полиемиелитга қарши эмлаш, амалдаги норматив ҳужжатга мувофиқ эмлаш хонасида сертификатга эга тиббиёт ҳамшираси томонидан амалга оширилади, ушбу эмлашда чақалоқни онаси иштирок этиши мақсадга мувофиқдир.
3.3.8. Қуруқ сутли аралашмалар, ичимлик эритмалари янги туғилган чақалоқ учун фақат зарурат бўлганда шифокор кўрсатмасига кўра тайинланади. Бир неча нафар чақалоқни битта бутилкадан овқатлантириш тақиқланади. Ичириладиган сув ва эритмалар қайнатилган ҳолда бўлиши керак
3.3.9. Қуруқ сутли аралашмалар, ўрами очилганидан сўнг очилган санаси ва вақти кўрсатилган ёрлиққа эга бўлиши керак. Аралашмаларни эритиш ҳар бир овқатлантириш олдидан бир маротаба овқатлантиришга мўлжалланган миқдорда тоза идиш ишлатилган ҳолда амалга оширилади. Аралашмаларни туққан аёл ўзининг палатасида янги туғилган чақалоқни овқатлантириш учун етарли бўлган ҳароратгача совитиш учун овқатлантиришдан бироз олдин қайнатилган сувни ишлатган ҳолда, қатъий тарзда тайёрлаш йўриқномасига биноан тайёрлаши мумкин.Врач неонатолог ҳисоблаб берган миқдорда сутли аралашма тайёрланиши керак.

Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling