Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Дезинфекция ва стерилизация чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.3 Кувезлар дезинфекцияси
5. Дезинфекция ва стерилизация чора-тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш.
5.1. Акушерлик стационарларида ШИИ профилактикаси ва унга қарши курашиш мақсадида ушбу санитария қоидаларининг 2-иловасига мувофиқ дезинфекция ва стерилизация тадбирлари ўтказилади. 5.2. Акушерлик шифохоналарида ШИИсини юқтирувчи омиллар бўлиши мумкин бўлган объектлар дезинфекция қилиниши керак; - тиббиётда қўлланиладиган буюмлар; - ходимларнинг қўллари; - беморнинг тери қопламлари (операция ва муолажалар қилинадиган майдонлар); - беморлар парвариши учун ишлатиладиган буюмлар; - кувезлар (инкубаторлар ); - хоналар ҳавоси; - беморлардан чиққан ажратмалар ва биологик суюқликлар (балғам, қон ва бошқалар); - ётоқ жиҳозлари; - хоналардаги буюмларни ва жиҳозларни юзаларни; - тиббий чиқиндилар ва бошқалар. 5.3 Кувезлар дезинфекцияси 5.3.1. Кувезларни дезинфекцияси, қўлланиш йўриқномаларида кувезларни дезинфекциялашга тавсия этилган дезинфекцияловчи воситалари билан ўтказилади. 5.3.2. Кувезларни дезинфекция қилишда таркибида хлор сақловчи воситаларни ҳамда таркибида альдегид, фенол ва унинг бирикмалари бўлган воситаларни қўллашга рухсат этилмайди. 5.3.3. ШИИ олдини олиш мақсадида кувезлар ташқи юзаларини дезинфекция қилиш ҳар куни кундалик тозалов ишлари билан бир пайтда амалга оширилади. 5.3.4. Кувезларни ички юзаларини ва кувез мосламаларини якунловчи дезинфекция кўринишида алоҳида яхши шамоллатиладиган ультрабинафша нурлаткичлар билан жиҳозланган мосламалар ёрдамида ўтказилади. Кувезларни ички юзалари ва кувез мосламаларини зарарсизлантириш ишлари даволаниб бўлган чақалоқдан кейин ва бошқа бола солинишидан олдин ўтказилади. 5.3.5. Кувезларга ишлов бериш янги туғилган чақалоқ бошқа жойга ўтказилганидан сўнг ёки камида 3 кунда 1 марта олиб борилади. Кувезни зарарсизлантиришга қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, кувезни ўзига илова қилинган фойдаланиш йўриқномаси ҳужжатларига мувофиқ ўтказилади. 5.3.6. Кувезни тозалашдан олдин уни ўчириш керак, намлатгич идишидаги суви тўкилади, агар фойдаланиш бўйича йўриқномада кабина тешигидан кувез ичига ҳаво кирадиган фильтр алмаштириш кўзда тутилган бўлса алмаштириб қўйилади. 5.3.7. Кувез дезинфекция қилингандан кейин, дезвосита қолдиқлардан стерилланган салфетка ёки стерилланган плёнкани стерилланган сувга (100-150 мл) шимдирилиб бир неча марта артиш билан тозаланади. Ҳар доим ювиш ўтказилгандан кейин қуритиб артиб борилади. Кувезда зарарсизлантириш ўтказилгандан кейин маълум вақт давомида, яъни фойдаланилган восита учун тавсия этилган муддат ичида шамоллатиш керак. Тозалов ўтказгандан кейин кувезнинг қопқоғи ёпилади ва аппарат ёқилади. Болани кувез ичига ёткизишдан олдин, уни намлик берувчи тизимига дистилланган сув қуйилади. 5.3.8. Туғруқ мажмуаси (бўлимлари) хоналарида жорий ва мукаммал тозалов ишлари ушбу санитария қоидаларининг 3-иловасига мувофиқ олиб борилади. 5.3.9. Беморни парвариш қилишда фойдаланиладиган буюмлар (тиббий термометрлар, кислород ниқоблари, шилимшиқларни сўриб оладиган балончалар, тагликка ишланадиган клёнкалар, судналар, клизма қиладиган резиналар, сирли тоғаралар ва бошқалар) дезинфекцияловчи воситаларга бўктирилиб зарарсизлантирилади ва кейин сув билан ювилади. Полимер плёнкадан ёки клёнка билан ўралган матрасларни жилдлари дезинфекция воситаларга солинган салфетка билан артилади. Беморни парваришида фойдаланилган буюмларни тозалашда ювувчи-дезинфекцияловчи эритмалардан фойдаланиш мумкин. 5.3.10. Тиббий чиқиндиларни утилизация қилиш амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling