Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Микробиологик мониторинг (кузатув)
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
6.4. Микробиологик мониторинг (кузатув)
6.4.1. Туғруқ комплексида микробиологик мониторинг комплексни таркибидаги лабораторияда ўтказилади, агар бунга мувофиқ лабараторияси бўлмаса, бошқа муассасанинг аккредитациядан ўтган лабораторияси билан шартнома асосида ўтказилади. 6.4.2. Микробиологик текширувлар шифохона ичи инфекцияси этиологияси ва даволаш тактикасини аниқлашга йўналтирилган бўлиб, клиник кўрсатмалар бўйича олиб борилиши керак. Микробиологик текширувлар учун биринчи навбатда чақалоқлар ва туққан аёллар патологик локусларидан(ажратмаларидан) олинган материаллар бўлиши керак. 6.4.3. Санитария бактериология текширувлар ҳажми эпидемиологик заруратдан келиб чиққан ҳолда, режали равишда ва эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ белгиланади. Режали тартибда текширилиши керак: -дори шакллари (инъекция учун, чақалоқни териси ва шиллиқ қаватларини тозалаш учун) тиббий асбоб-анжомларни стериллигини назорат қилиш учун шу жумладан ўпкани суньий вентилация аппарати учун ишлатиладиган материаллар (саноатда ишлаб чиқарилган стерил дори шакллари ҳамда стерил тиббий асбоб-анжомлар бундан мустасно). - операция хоналаридаги хамда А,В,С тозалик классидаги (гуруҳдаги) хоналар ҳавоси тозалигининг микробиологик назорати; - жорий дезинфекция сифатини ( кювезларда, беморга фойдаланиш учун тайёрлаб қўйилган тиббий асбоб анжомлар) назорат қилиш; - тиббий ходим қўл гигиенасини танлаб олиш усули билан назорат қилиш. Санитария бактериологик текширув амалдаги меъёрий ҳужжатга мувофиқ ўтказилади. Эпидемиологик кўрсатмага кўра текширувлар рўйҳати ва ҳажми муайян эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 6.4.4. ШИИлар этиологик структураси ёритилаётганда чақалоқларда ва туққан аёлларнинг фақатгина туғруқхонада бўлган давр ичидаги лабаратория текширувлари натижалари билан чекланиб қолинмасдан, балки болалар поликлиникаси, шифохоналар, гинекология бўлими, хирургия бўлими ва бошқа шифохоналардан олинган маълумотларни ҳам ҳисобга олиш керак бўлади. Микробиологик тасдиқланганлик ёки ташҳис ўзгарганлиги тўғрисидаги маьлумотлар 12 соат ичида ҳудудий ДСЭНМга етказилиши керак. 6.4.5. Тиббий ходимларни микробиологик текшируви эпидемиологик кўрсатмаларига кўра олиб борилади. 6.4.6. ШИИ қўзғатувчилари-госпиталл штаммларини аниқлашда қўзғатувчиларнинг ичкитиплари (внутривидового типирования)ни эътиборга олиш керак . Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling