Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Беморларни бўлимлар бўйича жойлаштирилиши


Download 386.78 Kb.
bet38/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

4. Беморларни бўлимлар бўйича жойлаштирилиши.
4.1. Ташхис аниқланганидан (тахминий ёки якуний) кейин бемор тегишли бўлган бўлимга жойлаштирилади.
4.2. Ташхис қўйишда иккиланаётган бўлса беморни диагностик бўлимга ёткизиб турилади. Диагностик бўлим мавжуд бўлмаган холатларда беморни алоҳидалаб туришлик учун палата (бокс) ажратилиб, махсус белгилар қўйилган жиҳозлар ва парвариш қилиш учун зарур бўлган буюмлар билан таъминланади хамда алоҳида ходим бириктирилади.
4.3. Тиббий ходим диагностик палаталарга киришдан олдин махсус ажратилган халатларни кийиб олади ва чиқаётганда ечиб чиқиб кетади.
4.4. Ичак инфекциялари билан касалланган беморлар алоҳида белгилар қўйилган туваклар (остига қўйиладиган идишлар) билан таъминланадилар. Идишларга алоҳида махсус белгилар қўйилаётганда каравотларга қўйилган рақамларга мос равишда белгиланади.
4.5. Беморларни шахсий идиш товоқлари алоҳида белгилар қўйилган идишларга солиниб, махсус ажратилган жойда зарарсизлантирилади.
4.6. Нафас йўллари инфекциялари билан касалланган беморларга гумон қилинган беморлар боксга ётқизилади ёки кириш чиқиш бошқа палаталар билан туташ келмайдиган махсус палатага ётқизилади. Нафас аъзолари билан касалланган беморлар жойлаштириладиган палаталарда реинфекцияни олдини олдини олиш бўлишини ва асоратдан сақланиш учун 1-2 кун ичида тўлдирилади ва бўшатилади (палаталарни тўлдириш даврийлигига эътибор қилиниши шарт).
4.7. Стационарда аралаш юқумли касалликларга чалинган ёки уларга гумон қилинаётган беморлар учун, шунингдек, бошқа юқумли касалликларга чалинган беморлар (юқумли касаллик ташувчилар) билан мулоқотда бўлган беморларни ётқизиш учун бокс (алоҳида ажратилган палата) назарда тутилиши зарур.
4.8. Бу каби беморларни консультация қилиш ва зарур муолажаларни ҳаммаси фақат шу палатанинг (боксни) ўзида ўтказилади.
5. Бўлимларда санитария ва эпидемияга қарши тартибга риоя
этиш бўйича талаблар

5.1. Юқумли касалликлар бўлими хоналарини сони ва майдонлари меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.


5.2. Якунловчи дезинфекция палаталарда даволанган беморлар бир вақтнинг ўзида чиқарилганда, бошқа ихтисосдаги бўлим (палата) юқумли касалликлар бўлимига мослаштирилганда, бўлим ходимлари кучи билан бўлим мудири рахбарлиги остида ўтказилади (9-16 жадваллар).
5.3. Тозалов анжомлари: палаталар, йўлак, хожатхона ва муолажа хоналари учун алоҳида бўлиб, фойдаланишига кўра махсус белгилар қўйилади, ишлатилиб бўлингандан кейин алоҳида ювилиб дезинфекция қилинади ва махсус ажратилган хонада (жойда), қуруқ холатда сақланади.
5.4. Беморларни парвариш қилиш буюмлари ҳар бир ишлатишдан сўнг зарарсизлантирилади.
5.5. Ифлосланган чойшаблар палатани ўзида махсус клёнка ёки ип газламали қопларга солиниб йиғилади ва вақтинча сақлашлик учун ажратилган хонада сақланади.
5.6. Чойшаблар кирхонага юборилганидан сўнг хона ювиш ва дезинфекция воситалари ишчи эритмалари қўлланилган ҳолда намлаб тозаланади. Кичик тиббий ходим тозалов ишларидан сўнг гигиеник душ қабул қилади ва махсус кийимини алмаштиради. (9-16-жадваллар).
5.7. Фойдаланилган дорихона идишлари махсус белгилар қўйилган идишларга (челакка, бакка, плёнкали сумка) йиғилиб, юқумли касалликлар шифохона ички дорихонасига юборилади.
5.8. Ичак инфекциялари ва вирусли гепатит “А”, “Е” касалликлари бўлимларида канализация тармоғи мавжуд бўлганда ёки умуман бўлмаганда кичик ёшдаги болалар ва ётиб қолган беморлар фойдаланган туваклар ва судналар санитария хонасида, мослаштирилган махсус идишларда (баклар, челаклар) зарарсизлантирилади, идишлар сони идишнинг ҳажмига ва беморларнинг сонига қараб белгиланади, бироқ 2 тадан кам бўлмаслиги керак. Судналардаги ва туваклардаги чиқиндилар канализация тармоғига тўкиб юборишдан аввал бирламчи зарарсизлантиришдан ўтказилиши керак, вабо билан касалланган беморларни чиқиндилари 12 жадвалга мувофиқ ўтказилади.
5.9. Бемор чиқиндилари зарарсизлантириб тўкилгандан кейин судналар ва туваклар қопқоғи мустахкам ёпиладиган идишларга солиниб, зарарсизлантирилиб, квачлар (чўтка) ёрдамида ювилади. Бу бўлимлардаги хожатхоналар қулф билан беркиладиган бўлиши керак.
5.10. Беморлар ўзлари билан пойафзалларини (теридан ёки резинадан бўлиши керак) олиб келадилар.
5.11. Болалар бўлимларидаги ўйинчоқлар фақат янги ва осон ювиладиган: резинали, пластмассали бўлиши керак. Ўйинчоқлар дастлабки зарарсизлантиришдан ўтказилмасдан бир боладан бошқасига беримаслиги керак. Бўлимлардаги ўйинчоқлар ота-оналарга қайтариб берилмайди, бу ҳақда улар олдиндан огоҳлантирилади.
5.12. Фойдаланилган тиббий асбоб–анжомларни зарарсизлантириш юқумли касалликни ўзидан келиб чиқиб ўтказилади, стерилизация МСБ шароитида 3-4-5–жадвалларга мувофиқ ўтказилади.
5.13. Барча тиббий муолажалар резина қўлқопларда ўтказилади. Муолажалардан олдин ва кейин қўллар ювилиб, ушбу С.ҚваМни 1-иловасига мувофиқ зарарсизлантирилади.
5.14. Ҳаво томчи инфекцияси ва энтровирусли инфекциялар бўлимларида тиббий ходим бурни, оғзини тўсадиган ниқобларни тақиб ишлаши шарт.
5.15. Фойдаланилган ниқоблар махсус белгилар қўйилган идишларга йиғилади.
5.16. Бўлимда ниқоблар навбатчи тиббиёт ҳамшираси томонидан ювилади. Тоза ниқоблар тоза чойшаблар сақлаш хонасида дазмолланади ҳамда ёпиқ ёрлиқланган идишларда сақланади.
5.17. Ҳар бир бўлимда ҳар бир тиббиёт ходими учун ниқобларнинг 2 кунлик заҳираси бўлиши керак.
5.18. Битта ниқобда 4 соатдан кўп ишлашга рухсат этилмайди.
5.19. Халатларни, ниқоб ва қалпоқларни (рўмол) ўз вақтида алмаштириб туриш учун жавобгарлик катта ҳамшира зиммасига юклатилади, шифохона бош врачининг буйруғи билан тасдиқланади, бу тадбирларни бажарилишини назоратини бўлим мудири олиб боради.
5.20. Тоза ва фойдаланилган квачлар учун алоҳида белгилар қўйилган идишлар бўлиши шарт. Фойдаланилган квачлар дезинфекцияловчи воситалар эритмаларида зарарсизлантирилади.
5.21. Дезинфекцияловчи эритма, зарарсизлантириш ўтказилгандан кейин ҳар доим янгисига алмаштириб турилади.
5.22. Тиббий чиқиндиларни утилизацияси ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ўтказилади.
Турли юқумли касалликларда дезинфекцион чора тадбирларни ўтказиш ушбу С.ҚваМнинг 9-10-11-13-14-15-16-жадвалларига мувофиқ ўтказилади.

6. Беморларнинг қариндошлари билан мулоқотда бўлиш тартиби


6.1. Беморларни яқинларини кириб кўришлари таъқиқланади.
6.2. Беморни холати тўғрисидаги маълумотлар даволовчи врач белгиланган вақтда, бунинг учун ажратилган алоҳида хонада берилади. Оналарни фарзандини парвариш қилиши учун бўлимга киритиш, эмизадиган ва овқат берадиган оналардан ташқари, ҳар бир холатда бемор боланинг холатидан келиб чиқиб фақат бош врач ёки бўлим мудирининг рухсати билан қўйилади.
6.3. Болани парвариш қилиш учун бўлимга қўйилган она (қариндоши) инструктаж қилинади, зарурати бўлса санитария тозаловидан ўтказилади, шифохона кийимини ёки ўзи билан олиб келган тоза кийимларни кийиб олади, юқумли касалликлар шифохонасида жорий этилган барча қоидаларга қатъий бўйсунади.
6.4. Болаларни парвариш қилиш учун шамоллаш касалликлари бор, холсизланаётган ёки бошқа юқумли касалликлар белгилари бўлган шахслар қўйилмайди.
6.5. Беморлар учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари даволовчи врач рухсат этган турларда ва миқдорда бўлиши, берилаётган маҳсулотларнинг идишлари дезинфекция қилинадиган бўлиши керак. Бу идишларни зарарсизлантириш хар бўлимда махсус белгилар қўйилган идишларда ва инфекцияни туридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Уйдан келган идишларни зарарсизлантириб чиқариш учун жавобгарлик катта ҳамширанинг зиммасига юклатилади, назоратни бўлим мудири олиб боради.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling