Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси


Қон препаратларини ишлаб чиқарувчи бўлим


Download 386.78 Kb.
bet44/101
Sana30.04.2023
Hajmi386.78 Kb.
#1417081
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   101
Bog'liq
2 5289742169123324479

6. Қон препаратларини ишлаб чиқарувчи бўлим.
6.1. Қон препаратлари бўлими плазмани қабул қилиш ва сақлаш учун ажратилган хоналардан, машина зали, плазмани фракцияларга ажратадиган ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш хоналари ва стерил препаратларни идишларга қуйидиган стерил бокслардан иборат бўлади.
6.2. Бўлим фракциялаш столи, центрофуга, музлаткич, совучкич, лиофил қуритиш шкафи, автоклав, қуруқ иссиқлик шкафи, сув баняси, вальцовоч аппарати, компрессорли ва вакумли ускуна, дистилятор ва ишчи столи билан жиҳозланган бўлиши лозим. Иш жараёнида кўп мартали тиббий буюмлар (қайчи, қисқич)дан, стерил боғлов материаллари солинган биксдан фойдаланилади.
Барча аппаратуралар, жиҳозлар, центрофуга стаканчалари 96% ли спирт билан зарарсизлантирилади.
6.3. Бўлимга қайта ишлаш учун келтирилган маҳсулотлар (плазмалар) гемотрансмиссив инфекциялар (вирусли гепатит маркерларига, HBs Agга, ОИВ-1га, ОИВ-2га, захм қўзғатувчи антителаларга, бруцеллёз касаллиги қўзғатувчилари антителаларига)га ва биохимик кўрсаткичларга 2 мартадан текширувдан ўтказилади. Плазмалар пластик идишлар (гемоконлар)да келтирилади ва музлаткичларда -30С0 ҳароратда сақланади.
6.4. Фойдаланилган гемакон, фильтрловчи қоғоз, бир мартали шприц, пробиркалар ва фойдаланилган боғлов материаллари зарарсизлантирилади ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ утилизация қилинади.
6.5.Қон плазмасини фракциялаш босқичида асбобларни техник бузилиши натижасида авария ҳолатлари содир бўлганда плазма озиқ-овқатларни сақлаш учун чиқарилган пластик идишларга солиниб музлаткичда- 30 С0 ҳароратда сақланади.
7. Қон препаратлари ва қон компонентларини сақлаш ва тарқатиш(экпедиция).
7.1. Қон ва унинг компонентларини сақлаш ва транспартировка қилишнинг асосий шартлари зарур жиҳозлар мавжуд бўлган ҳолда сувуқлик занжири қоидаларига, сақлаш муддатларига риоя қилиш ва механик таъсирлардан, ифлосланишдан ҳимоя қилишдан иборат бўлади.
7.2. Қон компонентларини тарқатишда адаштириб юборишга йўл қўймаслик учун маҳсулотлар қон гуруҳлари ва резус маркерлари бўйича ажратиб алоҳида-алоҳида сақланади.
7.3. Маҳсулотларини етказиб бериш тизими, унинг сақланишлигини кафолатлаган ҳолда транспартировка қилиш, ҳужайравий маҳсулотларни турларига қараб ажратилган ҳолда жойлаштириб, музли идишларда ташилишини таъминлашдан иборат бўлади.
7.4. Қон ва унинг компонентларини сақлаш учун талаб қилинадиган ҳароратдан келиб чиққан ҳолда махсус жиҳозлар (мослаштирилган эмас) дан фойдаланилади.;
-ҳарорат даражаси +2С0+6С0- ҳароратидаги совуткичлар;
-ҳарорат даражаси -25С0 ва ундан паст бўлган ҳароратдаги музлаткичлар;
7.5. Экспедиция хонаси 2 та зонадан иборат:
-қон препаратлари ва компонентларини қабул қилиб олиш ва сақлаш;
-трансфузион воситаларни тарқатиш;
7.6. Барча қон намуналари ва маҳсулотлари амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ йўқ қилиниши лозим.



Download 386.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling