6. Марказий стерилизация (пункти) бўлими тиббий ходимига қўйилган талаблар
6.1. Марказий стерилизация бўлимига ишга кираётган ва ишлайдиган ўрта тиббий ходим ишга киришдан олдин ва иш давомида харакатдаги меъёрий ҳужжатларга асосан тиббий кўрикдан ўтади.
6.2. Марказий стерилизация бўлимини махсус кийим ва пойфзал билан таъминланиши керак.
6.3. Ишловчи ходим иш жараёнида мавжуд техника воситалари ва улар билан ишлаш усуллари, техника хавфсизлик қоидалари хамда эпидемияга қарши ва дезинфекцион тадбирларни ўтказиш тартиблари хақида инструктаждан ўтган бўлиши керак.
6.4. Тиббий ходим МСБга ишга киришдан аввал марказлашган муассаса МСБларида камида 1 ҳафта давомида МСБда ишлаш тартиби, стерилизациядан олдинги тозалов ўтказиш усуллари бўйича ўқиган бўлиши керак. МСБда ишлаш бўйича ўқув машғулотларини ДСЭНМ мутахассислари ёки Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри ССБ ва Қорақолпоғистон Республикаси ССВлари томонидан ва бошқа мутахассислар томонидан маърузалар тариқасида ўтказиб ишлашга рухсат этиш таъқиқланади. Ўқув машғулотлари марказлашган клиникалар МСБларида ўтказилиши ва машғулотларни камида 70 фоизини амалий машғулотларга бағишланиши керак. Стерилизация тартиблари ва автоклавларни ишлатиш бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш ва ташкил қилиш, дарс беришга махсус лицензиялари бўлган мутахассисларга рухсат этилади. Стерилизация тартиби ва автоклавни ишлатиш бўйича сертификатлар бериш, мазкур ҳужжатни беришга ҳуқуқи бор ташкилотлар томонидан олиб борилади.
6.5. Стерилизация асбоб ускуналари (автоклав, қуруқ иссиқлик шкафлари) га хизмат кўрсатадиган тиббий ходим МСБга ишга кираётганда ва кейинчалик 1 йилда 1 марта махсус курсларда ўқиши керак ва аппаратлар билан ишлаш учун рухсати бўлиши керак.
6.6. Стерилизация жиҳозлари (автоклав, қуруқлик шкафлари ва бошқалар) ҳар йили 1 марта Давлат кўригидан ўтказилиши керак. Ҳар бир турдаги жиҳоз учун алоҳида техник паспортлари бўлиши керак ва унда ҳар йили ўтказилганлиги текширув белгиланиб борилади.
3- илова
Do'stlaringiz bilan baham: |