4. Синамаларни қўйиш усуллари
4.1. Қўйилган синамаларнинг натижаларини ҳисобга олиб бориш.
Азопирам синамаси мусбат натижа берганда – текшираётган буюмда қон доғлари мавжуд бўлганда 1 дақиқагача бўлган вақт ичида даставвал бинафша ранг кейинча пушти ва сирен рангга ўтади. Азопирам синамаси қўйилганда гемоглабинни аниқлашдан ташқари, буюмларда ўсимликлардаги периоксидаза (ўсимлик қолдиқлари) оксидловчилар (хлорамин, хлорли оҳак) оқартирадиган ювувчи парашоклар, идишларни тозалашда қўлланиладиган хром аралашмалари ва металл занглари мавжудлиги ҳам аниқланади. Текширилаётган буюмда занглар ва юқорида кўрсатилган оксидловчилар бўлса реактив тўқ ранг билан бўялади, бошқа ҳолатларда пушти сирен рангга бўялади.
Амидопирин синамаси мусбат натижаси: буюмларда қон қолдиқлари борлиги реактив билан контактда бўлганда 1 дақиқагача бўлган вақт ичида турли интенсивликда кўкиш бинафша рангга бўялиши билан аниқланади.
Фенолофталеин мусбат натижаси: буюмларда ювувчи восита таркибидаги ишқор қолдиқларини мавжудлиги фенолофталеин реактиви билан синама қўйилганда пушти рангни пайдо бўлиши билан аниқланади. Мусбат натижа олинган ҳолатларда намуна олинган буюмларни ҳаммаси қайта тозаловдан ўтказилади, яхши натижа олингунга қадар стерилизация олди тозалови ўтказилаверади.
Стерилизация олди тозаловининг назорати форма 366 / у дафтарига қайд этиб борилади.
ЖУРНАЛ
Стерилизация олдинги тозалов сифатини ҳисобга олиш.
Бошланган: “_____” __________20__йил.
Тугаган: “_____” __________20__йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |