Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий тест - индикаторларини қўллаш
5. Стерилизацияни назорат қилиш
Стерилизация параметрлари тартибларининг назорати физик усулда (назорат ўлчов ускуналари, термометрия, моновакумметрлар ва бошқалар) ва кимёвий индикаторларда кимёвий усулда(ИВС, ИКП.ВС- медтест, стеритест- В, П, Вл- Винор, Медис– В, Фарматест-Винар ва бошқалар)фойдаланиб назорат қилинади. Стерилизация эффективлиги – стерилизация қилинган буюмни назорат қилишни натижаларига асосланиб баҳоланади. Буюмларнинг стерилизацияси ҳаво, буғ стерилизатори (автоклав)нинг ишлашини қайд этиш журнали Форма 257/У га қайд этиб борилади. ЖУРНАЛ Ҳаво, буғ стерилизатори (автоклав)нинг иши. Бошланган: “_____” __________20__йил. Тугаган: “_____” __________20__йил.
Кимёвий тест - индикаторларини қўллаш Кимёвий тест индикаторлар стерилизатордаги носозликлар, стерилизаторни тўлдириш қоидаларини бузилиши, параметрлар кўрсаткичларини нотўғри мослаш ёки параметрларини кўрсатувчи приборларни ишламаслиги натижасида стерилизация тартибларини бузилишини аниқлашда фойдаланилади ва бу билан ностерил буюмлардан фойдаланиш эҳтимолини камайтиради. 5.2. Индикаторлар жойлаштирилган ўрамни ёрлиғига уларнинг номи, яроқлилик муддати, партия рақами, техник назорат бўлимининг штампи ва тайёрловчи корхонанинг реквезитлари кўрсатилган бўлиши керак. Индикаторлар корхоналарда чиқарилган ўрамларда 5 0 С дан 40 0 С гача бўлган ҳароратда, нисбий намлик 85% дан юқори бўлмаган шароитда ҳамда қуёш нури тушмайдиган жойда сақланади. Кафолатланган сақланиш муддати 24 ой. 5.3. Индикатор билан бажариладиган барча ишларни, яъни уларни стерилизатор камераларига жойлаштиришни, улардан чиқаришни, натижаларни таҳлил қилишни ва ҳужжатлар юритиш стерилизация ўтказган ходим томонидан бажарилади. 5.4. Индикаторларни стерилизацияни ҳар бир циклида қўллаш тавсия этилади.
5.5. Йиртиш чизиқлари тортилган йўналиш бўйича индикатор варақларидан керакли миқдордаги индикатор йиртиб олиниб, назорат нуқталаридаги рақамларга қараб рақамлаб чиқилади. Индикатор стерилизацияловчи камераларга жойлаштирилаётганда буюмлар солинган ўрамни ташқи томонига ва буюмлар солинган стерилизацияловчи қутилар (бикслар)га стерилизация қилинаётган буюмлар билан бирга имкон қадар белгиланган назорат нуқталарига жойлаштирилади. Ҳар бир назорат нуқталарига камида 1 та индикатор қўйилади.
5.6. Индикаторлар ёпиштиришдан олдин уларни орқа томонидаги қопланган ҳимоя қоғозлари олинади ва ёпишадиган қатлами билан ёпиштирилади. Индикаторлар стерилизацияловчи қутиларга фойдаланилаётган вақтда ёпиштирилади, аксарият холларда кутини биркасига ёпиштириб қўйилади. 5.7. “Стериконт–II” турдаги индикаторларни стерилизация қилаётган буюмни ичига ва ўрамни ичига қўйиш мумкин эмас. Буюм ичидаги стерилизация шароитини назорат қилиш учун “Стеритест–П” типидан ва шунга ўхшаш индикаторлардан фойдаланилади. 5.8. Стерилизация даври охирига етгандан кейин индикатор белгиларидан рангни ўзгаришига қараб бахоланади. Барча индикаторлардаги индикатор белгилари эталон ранги каби кўк бинафша рангга ёки унданда тўқроқ рангга бўялиб қолган бўлса стерилизация талаб қилинган даражадаги параметрлар тартиблари кўрсаткичларига амал қилиниб стерилация ўтказилган ҳисобланади ва барча стерилизация учун қўйилган буюмлар стерилланган бўлади. 5.9. Агар индикатор белгиларидан биронта индикаторнинг ранги қисман сарғайган бўлса ёки ранги яшил рангга ёхуд жигарранг-яшил рангга бўялиб таққосланадиган эталон рангига мос келмаса, бу холатда стерилизация талаб қилинган даражадаги параметрлар тартиблари кўрсаткичлари бажарилмаганлигини кўрсатади. Барча стерилизация учун қўйилган буюмлар ностерил ҳисобланади. Бундай холатларда буюмларни стерилизаторга жойлаштириш тартиблари ва параметрларни тўғри мосланганлиги текширилиб чиқилади, сўнгра буюмлар бошқа ўрайдиган ўрамларга қайта ўраб чиқилади, янги индикаторлар солиниб аниқланган камчиликларни бартараф этган холда буюмлар қайта стерилизация қилинади. 5.10. Фойдаланилган индикаторлар 257/у шакл журналига белгиланган устунига ёпиштирилади ва журнал тўлгандан кейин архивда 3 йил муддат давомида ҳужжат сифатида сақланади. Индикаторларда ёпишадиган қатлами бўлса клей суркашга хожати бўлмайди, ёпишадиган қатламидаги ҳимоя қоғозини олиб ташлаб журналга ёпиштирилади. Журнал МСБда юритилади ва сақланади. 5.11. Стерилизация қилинган буюмлар ва материаллар (стерилизация қутилар/ ўрамларини очишдан олдин)олинишидан олдин: - стерилизацияловчи қути (бикс) қопқоғини мустаҳкам ёпилганлиги ёки бир марта фойдаланиладиган ўраш материалини бутунлигини кўз билан кўриб текширилади. - ташки ва ички кимёвий индикаторларни рангларини ўзгариши текширилади. - биксни юзасидаги биркага, ёки ўралган ўрамни юзасига очилган сана, вақт ва очган ходимнинг имзоси қўйилади. Стерилизация шароитларини назорат қилишда ўрамларни ичи ва буюмлар “ички” индикаторлардан фойдаланиб назорат қилинади, бунда индикаторлардан фойдаланиш йўриқномаларига амал қилинади. Ушбу индикаторлар орқали шифохонани ходими тиббий буюмлардан ва материаллардан бевосита фойдаланишдан олдин стерилизация қилинганлиги хақидаги сифатларини назорат қилиш имкониятига эга бўлади. Ички тест индикаторлар стерилизацияси махсус дафтарларга қайд қилиниб белгиланган жойларга ёпиштирилиб қўйилади. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling