Ўзбекистон республикаси санитария қоидалари ва меъёрлари шифохона ичи инфекциялари профилактикаси
Download 386.78 Kb.
|
2 5289742169123324479
- Bu sahifa navigatsiya:
- XVI.ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДАГИ ДЕЗИНФЕКЦИОН – КАМЕРА БЛОГИГА (ДКБ) ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 1. Умумий қоидалар
Сочилувчан маҳсулотлар:Донли озуқа маҳсулотлари (гуруч, перловка, гречка) тоза матога олиниб ёт қўшимчалардан, бошоқлардан ва бошқа ёт нарсалардан тозаланади. Манна крупаси ва бошқа майда крупалар элакдан ўтказилади. Манна крупасидан бошқалар қайнатилишидан авал иссиқ сувда чайилади. Макарон маҳсулотлари териб тозаланади. Шакар ва ун элакдан ўтказилади. Дуккаклилар (нўхат, мош, ловия) битталаб тозаланади, 3-4 соатга яхшилаб ювилганидан сўнг сувда бўктирилади.
XVI.ДАВОЛАШ ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИДАГИ ДЕЗИНФЕКЦИОН – КАМЕРА БЛОГИГА (ДКБ) ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР 1. Умумий қоидалар 1.1. Дезинфекцион камера блоклари (ДКБ) ҳаракатдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этилади. 1.2. Буюмларни қабул қилиб олиш хонаси иссиқ ва совуқ сув оқадиган раковиналар билан жиҳозланган бўлиши лозим.Зарарсизлантириш ўтказишдан олдин буюмлар сақлаб туриладиган хонада юза қисми ялтироқ рухланган тунука қопланган стол бўлиши керак. 1.3. Камерага буюмларни жойлаштирадиган хона (дез.камера блоки қабул бўлими билан битта бинога жойлаштириш мумкин, бироқ майдонлари аниқ ажратиб қўйилган бўлиши керак). Бу хонада қуйидагилар бўлиши керак: а) полларни ювиш учун махсус белгилар қўйилган рух копламали челак ; б) икки қаватдан иборат кийимларни осадиган кийим илгичлар (уларни сони камерани ишлатиш ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади); в) гидропульт; г) дезинфекцияларни қайд этиб бориш дафтари; д) дезинфекция қилинган буюмларни сақлайдиган ва саралайдиган стеллажлар; е) махсус кийимлар, шахсий ҳимоя воситалари, брезентли қўлқоплар ва бошқалар; з) соат; ж) табуретка (стуллар, юза қисми ялтироқ рух тунукали стол); и) махсус белгилар қўйилган тозалов анжомлари. Юклар тушириладиган хонада қуйидагилар бўлиши керак: а) полни ювиш учун махсус белгилар қўйилган челак ва тозалов анжомлари; б) дезинфекция қилинган буюмларни саралаб, тахлаб қўйиш учунмахсус хона ва стеллажлар ажратилади.Дезинфекция қилинган буюмлар мумкин қадар алоҳида-алохида қилиниб буюмларни сақлаш омборхонасида ёки тарқатиш хонасида стеллажларга қўйилиб сақланади; в) дазмоллаш столи; г) ходимлар хонаси (шахсий буюмлар сақланади, овқатланади ва бошқалар); 1.4. Ифлосланган ва тоза буюмларни сақлайдиган омборхонада нарвончалар бўлиши керак; 1.5. Дезинфекцион камера блокида 2 та дезинфектор ишлайди. (1 таси юклар солинадиган қисмида,2 чиси юклар чиқариладиган хонада); Иш жараёни вақтида бир бўлимдан 2 чи бўлимга ўтиб юриши таъқиқланади. Юклар солинадиган хонада иш якунлангандан кейин йўриқномага асосан вирусли гепатитларда ўтказиладиган намли дезинфекция каби тозалов ишлари ўтказилади. Ўта хавфли юқумли касалликлар аниқланган холларда камерали дезинфекция ўтказиш учун дезинфектор 1 типдаги ўлатга қарши махсус кийимларни кийиб олади. 1.6. ДКБ да ишловчи ходимни махсус кийимлари (комбинезон, халат, ва бошқалар) ҳафтада бир марта камерали дезинфекциядан, резинали буюмларни эса намли зарарсизлантиришдан ўтказилиб фойдаланилади. 1.7. ДКБда ишлайдиган дезинфектор бир киши бўлса унга 2 тўпламдан иборат махсус кийимлар; юклайдиган хонада ишлашга ва тоза юкларни туширадиган хонада ишлаш учун таъминланган бўлиши керак. 1.8. Касалхоналарда дезинфектор штатлари 50 ўрин ва ундан кўп бўлганда белгиланади. 1.9. Дезинфекцияловчи эритмалар марказлашган ҳолда тайёрлайдиган бўлимда куйидагилар бўлиши керак: - дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш хонаси, хонада доимий равишда қулфли бўлиши керак.Ушбу хонага бегона кишиларни кириши қатъиян таъқиқланади; -марказлашган холда дезифекцияловчи эритмаларни тайёрлаш хонаси. Унда қуйидагилар бўлиши керак; - сўргичли вентилятор ўрнатилган иш столи; -ҳажмларни ўлчайдиган ўлчов идишлари; - тайёрланган эритмаларни сақлайдиган идишлар тўплами; - дезинфекцияловчи воситаларни олиниши ва сарфланиши ҳисобини олиб борадиган дафтар. 1.10. Идишлари сиртида дезинфекцияловчи эритмалари тайёрланган саналари кўрсатилган бўлиши керак. 1.11. Барча дезинфекцияловчи ва кимёвий воситалар билан бажариладиган ишлар яхши шамоллатиладиган хонада, махсус кийимда, резина қўлқоплар кийиб, герметик кўз ойнаклар тутиб (ПО-2, ПО-3 типлардаги) ва 4 қаватли докали ниқоб ёки чангга қарши унверсал респираторларни таққан холда ишланади. Ишни якунида қўллар совунлаб ювилиб, терини юмшатувчи кремлар суртиб олинади. 1.12. Юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлимларида) бир кунлик сарфланадиган дез воситадан ташқари бир ойга етадиган захира туриши керак. 1.13. Дезинфекцион камерани ишлаш тартиби ва юкланиш меъёрлари турли юқумли касалликлар учун ушбу Сан.ҚваМ №6 жадвалида кўрсатилган. Download 386.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling