Ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги абу али ибн сино номидаги
-жадвал РА билан касалланган беморларда Д витамини миқдори
Download 1.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Маржона монографияцияси 2023.1
5.1-жадвал
РА билан касалланган беморларда Д витамини миқдори РА (n=180) НГ (n=100) P абс % абс % Меъёр (30-150) 12 6,7 10 10,0 >0,05 Етишмовчилик (21-29) 150 83,3 85 85,0 >0,05 Танқислик (≤20) 18 10,0 5 5,0 >0,05 РА билан ксалланган беморларда ҳам, назорат гуруҳида ҳам ДВ танқислиги/етишмовчилиги кўп эканлиги аниқланди, меъёр тегишли равишда 6,7 ва 10,0 фоизида аниқланди. Текширилган гуруҳларда ДВ тузилишида аниқ фарқлар топилмади. Аҳолида 69 ДВ танқислиги/етишмовчилиги юқори даражалиги иқлим шароитларига кўра Ўзбекистонга яқин, қуёшли кунлар сони кўп бўлган мамлакатларда (Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари) олинган маълумотларга мос келади [Lips et al., 2019]. Ундан ташқари, Ўзбекистонда истеъмол қилинадиган асосий маҳсулотларда ДВ миқдори кам. 5.2-жадвалда РА, витилиго бўлган беморларда ва назорат гуруҳида ДВ миқдорини аниқлаш маълумотлари келтирилган. Барча гуруҳларда ДВ етишмовчилиги сони кўп ва 70% дан ошади. ДВ танқислиги назорат гуруҳига қараганда (5,0±2,1%) (Р<0,05) РА (15,0±7,9%) ва витилиго (26,7±8,0%) бўлган беморларда аниқ кўп учради. ДВ етишмовчилиги ва меъёрдаги миқдори кўрсаткичларида аниқ фарқлар мавжуд бўлмаган ҳолда, ўрганилаётган гуруҳларда ДВ миқдори меъёр чегарасида бўлган назорат гуруҳига кирувчи шахслар сонининг ошиб боришига берилувчанлик кўзга ташланади. ДВ танқисликлари сонидаги аниқ фарқлар РА билан касалланганларга нисбатан, витилиго билан касалланган беморларда аниқланди. 5.2-жадвал РV, витилиго билан касалланган беморлар ва назорат гуруҳидагилар қони зардобидаги ДВ 25 (ОН) миқдори Қон зардобидаги ДВ 25 (ОН) миқдори РV (n=20) Витилиго (n=100) НГ (n=100) абс % абс % абс % Меъёр (30-150) 1 5,0 1 3,3 10 10,0 Етишмовчилик (21-29) 16 80,0 21 70,0 85 85,0 Танқислик (≤20) 3 15,0- 8 26,7** 5 5,0 Эзох: *- назорат гуруҳи билан аниқ фарқлари (Р<0,05) Чамаси, бу тери гипо- ёки депигментatsiясини ва витилиго патогенези учун хос бўлган янада чуқурроқ ўзгаришларни келтириб чиқарадиган механизмларда ДВ танқислигининг ўрнини кўрсатади. Витилиго билан касалланган беморларда ДВ танқислиги/етишмовчилиги кўп учраши ҳақидаги натижаларимиз Hassan I. et al. (2019) ва Zhang et al. (2018) маълумотларига мос 70 келади. PV билан касалланганларда ДВ танқислигининг юқори кўрсаткичи, эҳтимол, терида микробларга қарши пептидларнинг етарли эмаслиги (бу инфекцияларнинг, шу жумладан дерматомикозларнинг ривожланиши ва барқарорлашувига ёрдам беради) билан боғланиб келган ДВ танқислиги ҳисобига касаллик патогенезига ўз ҳиссасини қўшади [ Rončević T. et al., 2019]. Тадқиқотнинг кейинги босқичи умумий IgE даражасини ДВ миқдорига боғлиқ равишда тақсимлаш бўлди, шу мақсадда РА билан касалланганлар гуруҳи 17 нафар бемор билан тўлдирилди. РА билан касалланган, ДВ меъёрда бўлган 83,3±10,7% беморда IgE паст даражаси (≤50 МЕ/мл) аниқланди ва фақат 16,6±10,7% беморда IgE даражаси 51-100 МЕ/мл оралиғида бўлди. IgE юқори миқдори (>101 МЕ/мл) қон зардобида ДВ зичлиги меъёрида бўлган беморларда аниқланмади. Қарама- қарши тенденция ДВ етишмовчилиги беморларда аниқланди: 16/12,2±2,8%, 74/56,4±4,1%, 13/9,9±2,6% ва 28/21,3±3,5% бўлганда, умумий IgE миқдори мос равишда 51-100 МЕ/мл, 101- 300 МЕ/мл, 301-600 МЕ/мл ва ≥601 МЕ/мл оралиқларда аниқланди. Умумий IgE энг юқори зичлиги ДВ танқислиги бўлган беморларда топилди: 16.2±7,6%, 32,4±7,6% ва 48,7±8,1% беморларда унинг миқдори мос равишда 101-300 МЕ/мл, 301-600 МЕ/мл ва ≥600 МЕ/мл ни ташкил қилди (5.1-расм). Download 1.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling