Шифокорлар учун қўлланма
Тиреоид гормонлар транспорти, метаболизми ва ҳаракатининг бузилиш
оқибатида келиб чиққан гипотиреоз
1) периферик гипотиреоз
• қалқонсимон без гормонларига умумий резистентлик
• тиреоид гормонларга қисман периферик резистентлик
• циркуляцияланувчи Т3 ва Т4 ёки ТТГ инактивацияси
Гипотиреознинг кўп учрайдиган сабаблари - сурункали АИТ ва ШЖ га
тезкор амалиёт ёки буқоқнинг турли шакллари бўйича радиоактив 131И га
терапия.
Ташхис қўйишнинг намуналари
1. Аутоиммун тиреоидит фонида ривожланган бирламчи субклиник гипо-
тиреоз.
2. Сурункали аутоиммун тиреоидит оқибатида ривожланган бирламчи ги-
потиреоз, (ўрта оғирлик даражаси, компенсацияланган (медикаментоз
эутиреоз фазаси).
3. Бирламчи операциядан кейинги (аралаш эутиреоид буқоқ бўйича
2003-йилдаги қалқонсимон без резекцияси) гипотиреоз, оғир кечув, би-
ринчи бор аниқланган.
Асорати: гипофизнинг иккиламчи аденомаси.
Йондош касалликлар: 2-даражали алиментар-конституционал генезли
семириши.
7. Амбулатория шароитида катта ёшли одамлардагипотиреозни ди-
агностикалаш тамойиллари (принциплари)
7.1. Гипотиреоз диагностикасининг алгоритми (1 расм)
I босқич – гипотиреоз синдромининг мавжудлигини ва яққоллигини
тасдиқлаш:
• жисмоний текшириш;
• ТТГни қонда аниқлаш;
• ТТГ концентрацияси чегаравий ошганида (4-10 мМе/л) –эркин Т4 тек-
шириш.
II босқич – гипотиреознинг нозологик боғлиқлигини таърифлаш ва
унинг асоратларини аниқлаш:
• Умумуй клиник (гемоглобин, эритроцит, тромбоцит) ва биокимёвий
(АЛТ, АЦТ, КФК, ЛДГ, холестерин, липопротеидларнинг фенотиплани-
ши) қон таҳлили;
• қонда АТ нинг ТПО га аниқланиши;
• Қалқонсимон безни УTТқилиш;
• ЭхоКГ;
• Қорин бўшлиғи органларини УTТ қилиш;
• Кўкрак қафаси органларининг рентгенографияси;
• Ташқи нафас олиш функциясини ўрганиш (нафас олиш функцияси бу-
зилганда);
• Хиазмал-селляр соҳа МРТ/КТ (гипоталамо-гипофизар патология шубҳа
қилинганида).
16
Do'stlaringiz bilan baham: |