Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
• 4,0-10,0 мМЕ/л оралиғида ТТГ даражасинининг ошишини аниқланга-
нидан сўнг ўрин босувчи терапияни тайинлаш тавсия этилмайди (2-
расм). 
• 3-6 ойдан сўнг ТТГ даражасини ва эркин Т4 яна бир бор текшириб 
кўриш керак.
• Даволашни фақат ТТГ даражасининг турғун ўсиши аниқланганида ёки 
ТПО га АТ аниқланганида бошлашади. 
• Левотироксин билан ўрин босиш терапияси ТТГ нинг юқори даражаси 
аниқланганидан сўнг тайинланадиган ҳомиладорлар бундан мустасно.
• Субклиник гипотиреозда левотироксиннинг дастлабки зарур дозаси - 1 
мкг/кг.
11.8. Ножуя тасирлар ва асоратлар.
• Барча тавсияларга риоя қилинганида Л-Т4 ўрин босиш терапияси xавф-
сиз.
• Ортиқча доза қабул қилинган ҳолатларда субклиник ёки манифест ти-
реотоксикоз ривожланишининг эҳтимоли бор, улар юракнинг ишемик 
касаллиги бўлган шаxсларда хилпилловчи аритмия ривожланиши, сте-
нокардия аломатларининг кучайиши ёки юрак танқислиги аломатлари-
нинг ўсишига олиб келиши мумкин.
• Тиреоид дозаларнинг нотўғри аниқланган юқори дозасини узоқ вақт 
қабул қилишда остеопениянинг ривожланиш эҳтимоли мавжуд.
12.Алоҳида ҳолатларда гипотиреозни даволаш усуллари
12.1. Кардиал бузилишлар кучайганида беморни даволаш усуллари
• Левотироксин дозасини 12,5-25 мкг/сут дозагача тушириш.
• Юрак қон томири оқимини аниқбаҳолаш.
• Антиангинал терапияни мукаммаллаштириш.
• Л-Т4 дозасини янада ошириш масаласини қоннинг ТТГ таҳлилидан 
сўнг ҳалқилиш.
12.2. Ҳомиладорлик вақтида гипотиреознинг ўрин босиш терапия-
сининг ўзига xосликлари
• Компенсацияланган гипотиреоз ҳомиладорликни режалаштириш учун 
қарши кўрсатма ҳисобланмайди.
• Ҳомиладорлик даврида Т4 га эҳтиёж ошади, бу левотироксин дозаси-
нинг оширилишини талаб қилади. 
• Компенсацияланган гипотиреози бўлган аёллар ҳомиладор бўлиши би-
лан левотироксин дозасини 50 мкг га ошириш керак.
• Ҳар 8-10 ҳафтада ТТГ ва Т4 св даражасини назорат қилиш зарур.
• Тўғри ўрин босиш терапиясига нормалдан паст ТТГ (2,5 мЕд/л дан 
паст) ва нормалдан юқори Т4 св даражасини қўллаш мос келади.
• Биринчи бор ҳомиладорликда аниқланган гипотиреозда аёлга зудлик 
билан левотироксиннинг тўлиқ ўрин босувчи дозаси (вазнга 2,5 мЕд/л), 
ҳомиладорликдан ташқи гипотиреозни даволаш учун қабул қилинган 
тобора ошириб даволанишсиз.


25

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling