Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
қалқонсимон без касалликлари бўйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11.2. Терапия усули
- 11.4. Амбулатор шароитда гипотиреознинг ўрин босиш терапияси- нинг асосий тамойиллар
- Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
11.1. Терапия мақсади
• Бирламчи гипотиреоз терапиясидан мақсад - ТТГ даражасини 0,5-2,5 мМЕ/л чегарада ушлаш. • Марказий гипотиреоз терапиясининг мақсади - қонда бу кўрсаткич учун нормал қийматларнинг юқори учдан бир қисмига мос келувчи да- ражада эркин левотироксин (Т4) концентрациясини қўллаш. 11.2. Терапия усули • Медикаментоз (ўрин босиш терапияси). Ўрин босиш терапияси учун левотироксин натрий препаратлари мақсадга мувофиқ. 11.3. Госпитализация учун кўрсатмалар: • Оғиршаклдаги гипотиреоз • Ифодаланган кардиал патологияси бўлган беморларда гипотиреоз • Гипотиреоидли кома. 11.4. Амбулатор шароитда гипотиреознинг ўрин босиш терапияси- нинг асосий тамойиллар: • Ўрин босувчи терапияни бошлаш учун ҳар қандай манифест гипотире- оз, шунингдек, агар ТТГ даражаси 10 мЕД/л дан ошса, ТПО га юқори титрлар ифодаланса, қонда липидлар даражасининг атероген ўзгари- шлари кузатилса, субклиник гипотиреоз ҳолатлари кўрсатма ҳисобла- нади. • Гипотиреознинг ўрин босиш терапияси бутун умр ўтказилади, алоҳида ҳолатлардагина левотироксин тайинланишини талаб қилувчи, ўтувчи гипотиреоз ҳолатлари бундан мустасно. 22 Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар • Гипотиреознинг ўрин босиш терапияси учун левотироксин (Л-Т4) пре- паратларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. • Комбинацияланган препаратлар (Левотироксин натрий+Лиотиро- нин+Калий йодид) ва (Левотироксин+Лиотиронин) алоҳида беморлар- га тайинланиши мумкин (кардионал патология бўлмаганида), лекин уларнинг устунлиги бугунги кунда исботланмаган. • Л-Т4 бошланғич дозаси ва тўлиқ ўрин босиш дозасига эришиш индиви- дуал аниқланади ва беморнинг ёши, вазни ва унда бирга кечувчи карди- ал касалликларга боғлиқ. • Л-Т4 бир маҳал оч қоринга, сутканинг бир вақтида ва иложи борича бо- шқа препаратлар қабул қилинишидан 4 соат олдин ёки кейин интервал билан қабул қилиниши лозим. • Бирламчи гипотиреози бўлган беморларда терапиянинг тўғрилиги қон- да ТТГ даражаси бўйича, иккиламчи гипотиреози бўлган беморларда эса - қонда Т4 св даражаси бўйича аниқланади. • Қонда ТТГ даражасининг ўзгариш “интенсивлиги” туфайли бу кўр- саткичнинг тадқиқотини ўрин босиш терапияси бошланишдан камида 6-8 ҳафта ўтиб ўтказиш лозим. Қонда ТТГ нинг даражасини такроран аниқлашда вақтнинг шунга ўxшаш интервалига Л-Т4 дозаси талаб эти- ладиган бутун давр давомида риоя қилиш керак. • Агар Л-Т4 тўлиқҳисобли ўрин босиш дозаси қабул қилиниши бошлан- ганидан 2 ой ўтиб ТТГ даражаси кўзланган даражагача етказилмаса, ушбу препаратнинг суткалик дозасини янада титрациялаш керак. • Л-Т4 га эҳтиёж катта кишига қараганда болаларда юқори, кексаларда эса, аксинча, анча паст ва аёлларда ҳомиладорлик даврида ошади. • Л-Т4 га эҳтиёж гипотиреозга эга беморларда овқатланиш xарактери, жисмоний фаоллик даражаси, баъзи бирга кечувчи касалликлар бўли- ши, шунингдек қатор медикаментлар қабул қилиниши билан боғлиқ (5-жадвал), лекин атроф-муҳитнинг ҳароратига боғлиқ эмас. • Бирламчи гипотиреознинг буйрак усти танқислиги (Шмидт синдроми) билан кечувида гипотиреознинг Л-Т4 даволаниши фақат гипокортициз- мнинг глюкокортикоид гормонлар билан компенсацияга эришишидан сўнг ёки унинг фонида бошланади. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling