Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
7.2. Гипотиреознинг клиник кўриниши(3 жадвал)
Шикоятлар
• Уйқучанлик
• Лоқайдлик.
• Хотиранинг пасайиши.
• Парестезиялар.
• Депрессив ҳолатлар
• Мушакдаги оғриқлар
• Нафас қисилиши
• Жисмоний юкламаларга бардошсизлик
• Кардиалгия.
• Соч синувчанлиги ва тўкилиши, қош тўкилиши
• Тери қопламларининг оқариши ва сарғимтирлиги.
• Қовоқлардаги шиш.
• Оёқ-қўлларнинг шишиши (камдан кам ҳолатларда).
• Юз кўринишинг бузилиши
• аб ва тилнинг катталашиши
• Хуррак отиш.
• Иштаҳа йўқолиши
• Метеоризм (қориннинг дам бўлиши).
• Ич қотиши.
• Кўнгил айниши.
• Кўп қон кетишлари.
• Бепуштлик.
• Либидо пасайиши.
• Менструал (Хайз) циклнинг бузилиши (олигоопсоменорея ёки
аменорея).
• Артралгия.
• Вазн ўзгариши. 
• Совуқ қотиш
Жисмоний белгилар
• Тери қопламаларнинг қуриши
• Фикрлаш қобилиятининг пасайиши (брадифрения).
• Мушак рефлексларнинг пасайиши
• Полинейропатия.
• Делирий (камдан-кам ҳолатларда).
• Ваҳимага тушиш натижасидаги вақтинчалик тахикардия хуружи (кам-
дан-кам ҳолатларда).
• Брадикардия.
• Кардиомегалия.
• Гидроперикард.
• Юрак етишмовчилиги.
• Гипотония (гипертензия бўлиши ҳам мумкин).
• Гепатомегалия.
• Галакторея.


17
Шифокорлар учун қўлланма
• Гиперпролактинемик гипогонадизм.
• Иккиламчи тухумдон поликистози
• Семириб кетиш.
• Гипотермия.
Гипотиреозни ташхислаш учун клиник кўриниш маълумотлари иккин-
чи даражали аҳамиятга ега. Гипотиреоз билан ўхшаш аломатларнинг йўқ-
лиги уларнинг мавжудлигидан кўра кўпроқ диагностик аҳамиятга ега.
7.3. Лаборатория тадқиқотлари
Гипотиреозни аниқлаш учун, ҳатто яққол клиник кўринишда ҳам, гор-
монал тасдиқ керак бўлади.
Гормонал текширув. Агар гипотиреозга шубҳа қилинган бўлса, унда 
фақат қон зардобида ТТГ концентрациясини аниқлаш кифоя. Агар бу кўр-
саткич нормал қийматларда бўлса ёки 10 мМЕ/л дан ошса, аксарият ҳол-
ларда қўшимча гормонал текширувлар тавсия этилмайди. Чегара доирасида 
ТТГ(4-10 мМЕ/л) концентрацияси миқдори ошиб боришида эркин Т4 тар-
кибини аниқлаш тавсия этилган. 
Гипотиреозни ташхислаш учун эркин Т3 таркибини ўрганиш тавсия 
қилинмайди, чунки унинг камайиши фақат эркин Т4 миқдори камайтирил-
гандан сўнг содир бўлади. 
ТТГ ва эркин Т4 нормал концентрациялари фонида эркин Т3 миқдори-
нинг камайиши эутиреоид патология синдромида кузатилади, уяккол тизим 
ва аъзо бузилишларининг ривожланиши билан боғлиқ булиб (миокард ин-
фаркти, постинфаркт даври, тарқалган инфекция жараёни, декомпенсация-
ланган қандли диабет), натижадаТ4 ва Т3 нинг периферик дейодланишига 
олиб келади.
Тиреоид гормонлар алмашинувига аралашиши ва бевосита тест-тизим 
даражасига таъсир қилган ҳолда таҳлил натижаларини ўзгариши мумкин 
бўлган препаратларни (масалан, гепарин) кўп миқдорда тайинлаш билан 
паралел равишда интенсив терапия бўлими шароитида қалқонсимон без 
функциясининг текширувларидан иложи борича фойдаланмаслик керак. 
Ташxис қўйилмаган бирламчи гипотиреоз узоқ давом этганида адено-
гипофиз тиреотрофларининг компенсаторли гипертрофия ва гиперплазия-
ланиши натижасида гипофизнинг (тиротропиномнинг) иккиламчи аденома-
си ривожланиш эҳтимоли бор, бу тиреоид гормонлар билан тўғри терапия 
фонида ТТГ нинг юқори конц ентрацияси турғун сақланиши билан намоён 
бўлади.
Иккиламчи (Марказий) гипотиреозда бир вақтнинг ўзида эркин Т4 ва 
ТТГ концентрациясининг пасайиши кузатилади.
Иккиламчи гипотиреозни ташхислаш учун ишлатилиши мумкин бўл-
ган тест - тиролиберин намунасини олишдир.
Қоннинг клиник анализи. Нормо –ёки гипохром анемия, айрим ҳолат-
ларда В12- танқислик анемияси.
Қоннинг биохимик анализи. Холестерин миқдорининг ошиши, ПЗЛП, 
триглицеридлар (кўпинча гиперлипидемия IIа ёки IIb Фридериксон бўйи-
ча), креатинин миқдорининг кўтарилиши, гипонатриемия, гипоосмолярлик, 


18

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling