Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
қалқонсимон без касалликлари бўйича
8. Дифференциал ташхислаш
ГК ва бошқа тиреотоксикоз билан кечадиган касалликларни (ҚБ функ- ционал автономияси, деструктив тиреотоксикоз) дифференциал ташхислаш учун, консерватив даволашни режалаштирвотганда ва уни бекор қилиниши- ни арафасида касалликни ремиссияга етишини/етганилгини бахолаш учун, ЭО фаоллигини бахолаш учун, неонатал тиреотоксикозни ГК билан она- лардан туғилган чақалоқларда баҳолаш учун ТТГр-АТ ни аниқлаш тавсия этилади ГК ва шунга ўхшаш симптоматика билан кечадиган ва ҚБ нормал функ- цияси билан касалликларни (масалан, атеросклеротик ўзгаришлар сабабли хилпилловчи аритмия) дифференциал ташхислаш гормонал текширувлар ўтказилиши осонлиги ва арсеналда борлиги сабабли қийин эмас. Қийин- чиликлар тиреотоксикоз билан кечадиган касалликларни ГКдан дифферен- циал ташхислашда учрайди. Бошқа касалликларда учрамайдиган эндокрин офталмопатияни борлиги бу муаммода катта ёрдам кўрсатади. Ним ўткир тиреодит ва тиреотоксикоз билан кечувчи касаликларда (туғруқдан кегинги, цитокининланган тиреоидит, амиодаронинланган тире- отоксикоз 2 тур) қалқонсимон безни сцинтиграфия қилинганда радиофарм дори воситасини жуда паст ёки умуман қабул қилмаслигини кузатилади. Бундан ташқари, ним ўткир тиреодитда яққол клиник белгиларни (оғриқ) ва ЭЧТнинг кўтарилганини кўришимиз мумкин. Кекса ёшдагиларда қалқонсимон без функционал автономияси кўп тугунли токсик буқоқ билан ифодаланади (50 – 60ёш); қалқонсимон без сцинтиграфиясида «қайноқ» ту- гунлар аницланади, лекин аутоиммун касалликлар аниқланмайди (АТ-ТПО, АТ-ТГ, ТТГр-АТ). Хомиладор аёлларда ГК ташхислаш қийинчилик туғдириши мумкин. Одатда хомиладорлик даврида сурункали гонадотропинга боғлиқ холда ҚБ гиперстимуляциясини кузатишимиз мумкин, кўпчилик аёлларда (30 % атрофида) ТТГ миқдорини нормадан пасайиши, базида эса (2%) эркин Т4 нинг кўтарилишини кўришимиз мумкин. Бу холатни ГК билан қиёсий таққосланганда ЭОП, бошқа тиреотоксикозга хос белгилар кузатилмайди, бундан ташқари динамик кузатуда бу кўрсаткичларни меъёрга келганини кўришимиз мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, хомиладор аёлларда уму- мий Т4 нинг миқдори меъёрдан юқори бўлади, бу эстрогеннинг ТСГга нисбатан юқори булишига боғлик. Шу билан боғлиқ холда хомиладорлик даврида қалқонсимон без фаолияти эркин Т4 ва ТТГнинг миқдорига қараб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling