Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология
Download 2.39 Mb. Pdf ko'rish
|
қалқонсимон без касалликлари бўйича
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11. Даволаш усуллари: Консерватив даво
Шифокорлар учун қўлланма
хисобга олиб, касалликни эрта дарида беморда хавф омиллари бўлганида (даволашдан олдин эрТ4 баланд даражада бўлганида, 60 ёшдан катталар- да, эркакларда, юрак-қон томир касалликлари бўлганида (АГ, хилпилловчи аритмия), бемор комплаентсизлигида ва 18 ой консерватив даво самарадор- сизлигида РЙТ ёки жарроҳлик усуллар қўлланилиши ттавсия этилади. Хилпилловчи аритмияни умумий тахлил қилинганда унда 5% яққол ёки субклиник тиреотоксикозга тўгри келиши аниқланган. Хилпилловчи арит- мияни ривожланиши - бу тромбоэмболик холатлар ва инсультни асоси деб хисобланади. Бўлмачалар титраши ва бошқа суправентрикуляр тахиарит- миялар (пароксизмал бўлмачалар тахикардиясини хисобга олганда) тире- отоксикоз жуда кам учрайди. Қоринчалар фибрилляцияси ва тахикардияси деярли учрамайди. 11. Даволаш усуллари: Консерватив даво: 1. Метимазол (мерказолил, тирозол) эндоген гипертиреоз хамма холатла- рида (хомиладорликни 1-триместридан ташқари - бу даврда пропилти- оурацил тавсия этилади), тиреоид криз ва беморлар РЙТ ва тиреоидэк- томияни рад этган холатларда қўлланилади. Консерватив даво метимазол 30 мг/кун (10 мг дан 3 махал овқатдан сўнг) дозасидан бошланади, 1 ой ўтгач ТТГ назорати остида доза ка- майтирилади, 5-10 мг дан ТТГни кескин ёки аста секин кўтарилишига қараб. Эутиреоз холатига етилганда метимазол дозаси 30-50% га камай- тирилади. Минимал дозада эутиреоз даражасига этилганда шу даврдан бошлаб 18 ой шу дозани қабул қилган холда хар 2-3 ойда тиреоид статус текширилган холда олиб борилади. Консерватив даводаги беморлар ти- реотстатикларни ножўя таъсирлари хақида маълумотга эга бўлишлари керак ва шифокорга қичма тошма, ахолик ахлат ёки тўқ сийдик, сариқ- лик, артралгия, абдоминал огриқлар, кўнгил айниш, бўшашиш, иситма ёки фарингит холатлари кузатилганда мурожаат килиши керак. 2. β-адреноблокаторлар – тиреотоксикозни хамма холатларида қўлланили- ши мумкин. Пропранолол (20-40 мг хар 6 соатда) ёки узоқ муддат таъ- сир кўрсатувчи β-блокаторлар (бисопролол/атенолол) адренергик сим- птомларни (юракни тез-тез уриши, термор) назорат қилишда, айниқса тиреостатиклар эрта даврда таъсирини кўрсатишни бошламаганда са- марадор. Пропранолол юқори дозада (40мг кунига 4 махал) Т4ни Т3 га периферик конверсиясини тўхтатади. Юқори кардиопротектив таъ- сирга эга ва хилпилловчи аритмияни олдини олишда кучлироқ карди- оселектив бета-блокаторлар алтернатив танлов сифатида қўлланилиши мумкин, айниқса астма билан беморларда. Хилпилловчи аритмия билан беморларда варфарин ёки бевосита антикоагулянт қўлланилиши кўриб чиқилиши керак. Download 2.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling