Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

Шифокорлар учун қўлланма
хисобга олиб, касалликни эрта дарида беморда хавф омиллари бўлганида 
(даволашдан олдин эрТ4 баланд даражада бўлганида, 60 ёшдан катталар-
да, эркакларда, юрак-қон томир касалликлари бўлганида (АГ, хилпилловчи 
аритмия), бемор комплаентсизлигида ва 18 ой консерватив даво самарадор-
сизлигида РЙТ ёки жарроҳлик усуллар қўлланилиши ттавсия этилади.
Хилпилловчи аритмияни умумий тахлил қилинганда унда 5% яққол ёки 
субклиник тиреотоксикозга тўгри келиши аниқланган. Хилпилловчи арит-
мияни ривожланиши - бу тромбоэмболик холатлар ва инсультни асоси деб 
хисобланади. Бўлмачалар титраши ва бошқа суправентрикуляр тахиарит-
миялар (пароксизмал бўлмачалар тахикардиясини хисобга олганда) тире-
отоксикоз жуда кам учрайди. Қоринчалар фибрилляцияси ва тахикардияси 
деярли учрамайди. 
11. Даволаш усуллари: 
Консерватив даво:
1. Метимазол (мерказолил, тирозол) эндоген гипертиреоз хамма холатла-
рида (хомиладорликни 1-триместридан ташқари - бу даврда пропилти-
оурацил тавсия этилади), тиреоид криз ва беморлар РЙТ ва тиреоидэк-
томияни рад этган холатларда қўлланилади. 
Консерватив даво метимазол 30 мг/кун (10 мг дан 3 махал овқатдан 
сўнг) дозасидан бошланади, 1 ой ўтгач ТТГ назорати остида доза ка-
майтирилади, 5-10 мг дан ТТГни кескин ёки аста секин кўтарилишига 
қараб. Эутиреоз холатига етилганда метимазол дозаси 30-50% га камай-
тирилади. Минимал дозада эутиреоз даражасига этилганда шу даврдан 
бошлаб 18 ой шу дозани қабул қилган холда хар 2-3 ойда тиреоид статус 
текширилган холда олиб борилади. Консерватив даводаги беморлар ти-
реотстатикларни ножўя таъсирлари хақида маълумотга эга бўлишлари 
керак ва шифокорга қичма тошма, ахолик ахлат ёки тўқ сийдик, сариқ-
лик, артралгия, абдоминал огриқлар, кўнгил айниш, бўшашиш, иситма 
ёки фарингит холатлари кузатилганда мурожаат килиши керак. 
2. β-адреноблокаторлар – тиреотоксикозни хамма холатларида қўлланили-
ши мумкин. Пропранолол (20-40 мг хар 6 соатда) ёки узоқ муддат таъ-
сир кўрсатувчи β-блокаторлар (бисопролол/атенолол) адренергик сим-
птомларни (юракни тез-тез уриши, термор) назорат қилишда, айниқса 
тиреостатиклар эрта даврда таъсирини кўрсатишни бошламаганда са-
марадор. Пропранолол юқори дозада (40мг кунига 4 махал) Т4ни Т3 
га периферик конверсиясини тўхтатади. Юқори кардиопротектив таъ-
сирга эга ва хилпилловчи аритмияни олдини олишда кучлироқ карди-
оселектив бета-блокаторлар алтернатив танлов сифатида қўлланилиши 
мумкин, айниқса астма билан беморларда. Хилпилловчи аритмия билан 
беморларда варфарин ёки бевосита антикоагулянт қўлланилиши кўриб 
чиқилиши керак. 

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling