Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

Шифокорлар учун қўлланма
ДИФФУЗ ЗАХАРСИЗ БУҚОҚНИНГ
диагностикаси ва даволаш бўйича клиник протоколлар
Диффуз захарсиз буқоқ- бу кўзга кўринадиган ёки пальпацияда аниқла-
надиган қалқонсимон безнинг фаолияти сакланган холда унинг умумий 
диффуз катталанишидир. Бу касалликда қалқонсимон без гормонларини 
ишлаб чиқариш жараёни ва уларнинг микдори ўзгармаганлиги учун бу ка-
саллик диффуз захарсиз буқоқ деб номланади. Ультратовуш текшириши 
олиб борилганда эркакларда қалқонсимон без хажми 25 млдан, аёлларда эса
- 18 млдан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткичларни катталашиши қалқонсимон 
без катталашиши хакида маълумот беради. Диффуз буқоқ йодтанқислиги 
худудида яшовчи шахсларда ривожланса, эндемик буқоқ, йод меъёрда бўл-
ган худудларда ривожланса – спорадик дейилади.
Диффуз захарсиз буқоқ кўпроқ ёшларда учрайди (20 ёшгача). Аёллар-
да эркакларга нисбатан касаллик купроқ учрайди. Бу холат аёл организми 
маълум холатларда (хомиладорлик, эмизиш, пубертат давр) йодга бўлган эх-
тиёжни ошиши билан боғлиқ. 
2. ХКТ-10 кодлари
Е 01.0 Диффуз (эндемик) буқоқ, йод етишмовчилиги билан боғлиқ, 
Е 04.0 Захарсиз диффуз буқоқ
3. Эпидемиологияси
ЖССТ мезонлари бўйича, ер ахолисининг 13% хар хил турдаги йод тан-
кислиги касалликлари билан оғрийди. Ер юзасида эндемик буқоқ билан 665 
млндан ортиқ инсон касалланиб, 1,5 млн – йод танқислиги касалликлари 
хавфига эга. Статистика маълумотларига кўра қалқонсимон без катталаши-
ши бир йилда 5% ташкил қилади. Узбекистанда эндемик буқоқни тарқали-
ши 28% ташкил қилади.
4. Хавф омиллари ва гурухлари (Sawin С.Т., 2000)
Диффуз захарсиз буқоққа олиб келувчи асосий омил, бу тупроқ ва сувда 
йод етишмаслигидаир. 
5. Йод танқислиги холатларининг классификацияси
Жадвал 1 
Йод танқислиги касалликлари
Хаёт даври
Бола ташлаш ва ўлик бола туғилиши
Ривожланишнинг туғма аномалиялари
Хомиланинг улимлигини ошиши
Эндемик неврологик кретинизм (ақлан заифлик, 
ғилайлик, кар соқовлик)
Эндемик микседематоз кретинизм (гипотериоз, 
карликлик, ақлий орқада қолиш)
Психомотор бузилишлар


6

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling