Шифокорлар учун қўлланма
• Касаллик бошлангандан сўнг 1 йил ичида субклиник гипотиреоз ҳолат-
ларининг 5-18 % аниқланади.
4. Хавф гуруҳлари ва омиллар (факторлар)(Sawin С.Т., 2000)
Анамнез маълумотлари
• Аутоиммун тиреоидит
• Аёллар
• 60 ёшдан катта бўлганлар
• Гипертиреоз
• Аутоиммун касаллиги (Аддисон касаллиги, пернициоз анемия, қандли
диабетнинг 1 тури)
• Туғруқдан кейинги ва ўткир ости тиреоидитлар
• Бош тўқималари ва бўйин саратони (даволаш мумкин)
• Қариндошлардаги қалқонсимон без касаллиги (ирсий қалқонсимон без
касаллиги)
• Чекиш
• Контртиреоидли омиллар
Дори востиларидан фойдаланиш
• Амиодарон
• Литий карбонати
• α-Интерферон
• Таркибида йод ва бром моддаси бор препаратлар
Лаборатория натижалари
• Гиперхолестеринемия
• Қон зардобида ТТГ нинг оз миқдорда кўтарилиши
• ТПО га нисбатан АТ титрларнинг кўтарилиши
Турли мамлакатлардаги тиббий ассоциацияларнинг аксарияти ТТГ ни
хавф гуруҳларида мажбурий текшириш зарурлигини таъкидлайдилар-кли-
ник симптоматикаси оз намоён булган одамларнинг когортаси, ҳатто кам
бўлса ҳам, эҳтимолли тиреопатияни излашга сабаб булади. Бу, айниқса, аёл-
лар учун жуда муҳимдир, чунки улар эркакларга қараганда қалқонсимон
безнинг гипофункциясидан кўпроқ азият чекишади.
Асосий хавф омили бу аутоиммун тиреоидит ҳисобланади.
5. Гипотиреоз текшируви (скрининги)
• ТТГ даражасини аниқлаш йўли билан бирламчи гипотиреознинг тек-
шируви (скрининги) бошқа кўринишлари бўлмаган шаxсларда касал-
ликни аниқлаш имконини беради ва танлов популяцияларида анъана-
вий профилактик текширувнинг бир қисми сифатида ўтказилади, янги
туғилганчақалоқлар скрининги мажбурий (ҳаётининг 4-5 суткасида).
• Гипотиреознингскринингини утказиш ҳомиладорликни режалашти-
ришда ёки ҳомиладорликнинг дастлабки босқичларида зарур бўлади.
Ҳозирги пайтда, 50 ёшдан ошган аёлларни ҳам текшириш (скрининг)
мақсадга мувофиқлиги таъкидланмоқда.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |