Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
ГИПОТИРЕОЗ СИНДРОМИНИНГ
диагностикаси ва даволаш бўйича клиник
протоколлар
Гипотиреоз – клиник синдром бўлиб, у узоқ вақт давомида, орга-
низмдаги қалқонсимон без гормонларининг қаътий етишмаслиги ёки улар-
нинг тўқималар даражасида биологик таъсирининг пасайиши натижасида
юзага келади.
Гипотиреоз келиб чиқишида кўплаб сабаблар ва омиллар бўлиши мум-
кин. Улар бирламчи, иккиламчи ва учламчи тоифадаги гипотиреозга ажра-
лади ва аниқланади.
Бирламчи гипотериоз ривожланишига олиб келадиган жараён бевосита
қалқонсимон безда шаклланади ва локализация қилинади. Ушбу синдром-
нинг аксарият қисми бирламчи тоифадаги гипотиреоз улушига киради.
Агарда қалқонсимон без функциясининг пасайиши стимуляцион таъсир
қилинадиган тиреотроп (ТТГ) ёки рилизинг (ТТГ-РГ) гормонининг етиш-
маслиги ёки йўқлиги оқибатида бўлса, унда иккиламчи ва учламчи турдаги
гипофизар гипотиреоз ёки гипоталамик генез ҳақида гап боради (ҳозирги
вақтда ушбу турларни кўпинча биттага бирлаштирадилар – иккиламчи ёки
марказий гипотиреоз).
2. МКБ-10 кодлари (бўйича шифрлар)
Е00 — Туғма йод танқислиги синдроми
Е01 — Йод танқислиги билан боғлиқ ва шунга ўхшаш шароитлар нати-
жасида келиб чиққан қалқонсимон без касаллиги.
Е02 — Йод танқислиги натижасида субклиник гипотиреоз.
Е03 — Гипотиреознинг бошқа кўринишлари
Е03.1 — Буқоқсиз туғма гипотиреоз
Е03.2 — Дори-дармон воситалари ва бошқа экзоген моддалар қабул қилиш
натижасида келиб чиққан гипотиреоз.
Е03.3 — Постинфекцион гипотиреоз.
Е03.4 — Қалқонсимон безнинг атрофияси (орттирилган)
Е03.5 — Микседематозли кома.
Е03.8 — Бошқа аниқланган (бошқа аниқланган кўринишлардаги) гипоти-
реозлар
Е03.9 — Аниқланмаган гипотиреоз
3. Гипотиреоз эпидемиялогияси
• Гипотиреоз билан касалланиш йилига 1000 одамдан 0,6-3,5 ҳолатида
учрайди.
• Туғма гипотиреоз учраш частотаси - ҳар 4-5 минг янги туғилган чақа-
лоқлар орасида 1 тасида учрайди.
• Аҳоли ўртасида бирламчи клиник гипотиреоз тарқалиш миқдори 0,2-
1% ташкил этади; бирламчи субклиник гипотиреоз – аёллар орасида
7-10%, эркаклар орасида эса 2-3% ташкил этади (6:1 нисбатда)
13
Do'stlaringiz bilan baham: |