Ўзбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлиги Республика Ихтисослаштирилган Эндокринология


– Боскич эндокринжаррох куриги(ОП, ТТБ, ВЭД)


Download 2.39 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/77
Sana20.09.2023
Hajmi2.39 Mb.
#1682717
TuriПротокол
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
қалқонсимон без касалликлари бўйича

2 – Боскич эндокринжаррох куриги(ОП, ТТБ, ВЭД)
Куйидаги текширув усулларини утказиш лозим: биокимёвий тахлил-
лар, ТТГ, свТ4, АТ-ТПО, коагулограмма, кон гурухи; инструментал тахлил-
лар - ЭКГ, калконсимон без ва буйин лимфа тугунлари УТТ, буйин ва кукрак 
кафаси МРТ ва рентгенографияси, ТАБ, невропатолог, эндокрин жаррох
анестезиолог ва лор шифокор куриги.
Утказилган УТТ тахлилида – якка тартибдаги ёки куплаб тугунларнинг 
мавжудлиги, тугунларнинг кон билан яхши таъминланганлиги, тугунлар 
малигнизацияси, контури нотекис ва ноаник тугунлар, регионар лимфатик 
тугунларнинг катталашиши ва ТАБ тахлиллари – фолликуляр еки паппиляр 
карцинома хужайраларини аникланишига шубха булганда беморга режали 
тарзда оператив даво утказиш тавсия этилади. Оператив даво утгандан сунг 
гистология хулосасига кура, фолликуляр, папилляр ва фолликуло-папилляр 
аралаш карцинома ташхисли беморларни РИЭИАТМ марказига радийодте-
рапия амалиёти учун йулланма билан юборилади.
Агар беморда медулляр карциномага еки куплаб бошка онкологик ка-
салликларга шубха булса, беморни вилоят ёки республика онкология марка-
зига онколог куригига юборилади.


84
Калконсимон без касалликлари буйича клиник протоколлар
3– Боскич эндокрин хирург куриги (РИЭИАТМ)
Йулланма билан келган дифференцилашган КБС (фолликуляр, папил-
ляр ва фолликуло-папилляр аралаш карцинома) ташхисли беморларЭндо-
кринология марказида куйидаги махсус текширувлар утказилади – онко-
маркерлар: ТГ, АТ-ТГ, Са-123, Са-153; калконсимон бездаги тугунлар УТТ 
назоратида остида ингичка игнали биопсия, калконсимон без сцинтиграфи-
яси (метастазлар булганда бутун тана сцинтиграфияси) курсатма буганда 
СПЕКТ/КТ тиббий ускунада текшириш. Тахлил натижаларини жамлаган 
холтда бемор учун радийодтерапия утказиш учун режа тузилади. Бемор-
нинг узига эса бу амалиёт тугрисида кенг тушунча берилиши лозим булади.

Download 2.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling