Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
Hyalomma detritum.
1. H.detritum Кавказ орти, Туркманистон, Жанубий Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, шунингдек Эрон, Ҳитой ва шимолий Африкада кенг тарқалган. Ўзбекистонда бу кана кўплаб сой ва дарё воҳаларида, камдан – кам ҳолларда дала – дашт ва тоғ олди ҳудудларида учрайди, лекин чўл ва юқори тоғ ландшафтларида учрамайди. Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча дарё (Амударё, Сирдарё, Чирчиқ, Ангрен, Зарафшон, Қашқадарё, Сурхандарё, Бўзсув, Салар ва бошқалар) воҳаларида H.detritum учрайди. 2. H.detritum йирик шохли ҳайвонлар, от, туя, қўй ва камдан кам ит, қуён ва одамда паразитлик қилади. Ўзбекистон шароитида йил давомида учрайди. Ривожланган каналарнинг учраши май ойидан бошланиб, энг кўпайган вақти июн – июл ойларига тўғри келади. Август ойида уларнинг сони камайиб боради, сентябр – октябр ойларида тарқоқ ҳолда, қиш ва баҳорда эса жуда кам учрайди. Тўйинган нимфаларнинг бир қисми боқувчисидан кузда ажралган ҳолда қишлайди, қон сўриб тўйинишга улгурмаганлари боқувчисининг ўзида қишлайди ва келаси йили баҳорда хўжайин боқувчисидан ажралади. Ҳайвонларда тўйинган нимфаларнинг катта миқдорда бўлиши феврал – март ойига тўғри келади ва ҳудди шу вақтда уларнинг хўжайинидан ёппасига ажралиши кузатилади. 3. H. detritum урғочиларининг озиқланиш давомийлиги турличадир. Апрел – май ойларида паст ҳарорат таъсирида, улар 9 кундан 12 кунгача озиқланади, июн – июлда бу муддат 5 – 8 кунгача қисқаради. Урғочи каналар озиқланишининг 3 даври фарқланади: биринчи даври 8 – 10 соат давом этади, иккинчи даври 5-8 кун давом этиши ва улар оғирлигининг доимий ортиб бориши билан характерланади ва учинчи давр 8 – 24 соат давом этади ва бу вақтда урғочи каналарнинг оғирлиги 100 мг дан 1000 – 1465 мг гача етади. Урғочи каналарнинг урчишининг содир бўлиши доимо озиқланишининг иккинчи даврига тўғри келади. 4. Каналарнинг тухум қўйиши ташқи муҳит ҳарорати ва намлигига боғлиқ. Тухум қўйиш апрел – майда 12 – 230С да 35 – 45 кун, июнда 20 – 30 кун, июл – августда 27 – 320С да 8 – 10 кундан кейин бошланади. Тухум қўйиш давомийлиги апрел – майда бир ойдан икки ойгача, июнда 33 кунгача, июл – август ойларида 19 кундан 28 кунгача чўзилиши мумкин. 5. Урғочи каналар 6 – 7 минутгача тухум қўяди. Агар қулай муҳит бўлса, ундан 35 – 40 кун давомида личинка чиқади. Унинг личинка ва нимфа босқичлари бир даврда 10 – 12 кун давомида молларда қон сўриб, тўйинади. Натижада ундан вирусни қабул қилади ва шундан 18-19 кун ўтгач биотопларда пўстини ташлаб туллайди ва имаго босқичига ўтади. Кананинг имаго босқичи молларда 11-12 кун паразитлик қилиши билан бир вақтда унинг сўлак безларидаги мавжуд вирусларни мол организмига ўтказади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling