Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ


Давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари


Download 264.33 Kb.
bet9/53
Sana15.03.2023
Hajmi264.33 Kb.
#1269583
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53
Bog'liq
Приказ-№-37-по-ООИ

Давлат санитария - эпидемиология назорати марказлари
томонидан ўтказиладиган чора-тадбирлар
Қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича эпидемиологик тадбирлар ДСЭНМларнинг ЎХЮК бўлимлари мутахассисларига, шаҳар ва туман ДСЭНМларида эса буйруқ билан бириктирилган эпидемиолог зиммасига юклатилади.
Қутуриш касаллигини олдини олиш бўйича ДСЭНМлар томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:

  1. Ташкилий - услубий ишлар:

- ҳудудий ҳокимлик, ветеринария, ободонлаштириш, ички ишлар, тиббиёт хизматлари ҳамда бошқа тегишли ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда қутуриш касаллигининг олдини олиш борасида мажмуавий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, ўрнатилган тартибда тасдиқлатиб, ижроси устидан мониторинг олиб бориш;
- даволаш-профилактика муассасаларида қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича амалдаги директив ҳужжатлар ва ССВнинг буйруқларини бажарилишини назорат қилиш, эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси йиғилишига, ҳайъат ва санитария – эпидемиология кенгаши йиғилишларида муҳокама қилиш учун маълумотномалар тайёрлаш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш ва сақлаш билан боғлиқ хизматлар фаолиятини такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида” 2011 йил 8 июлдаги 202 – сонли қарори ижроси устидан, ўрнатилган тартибда назоратни таъминлаш;
- қутуриш касаллигининг олдини олиш бўйича ДПМ, ДСЭНМ мутахассислари ҳушёрликларини ошириш;
- антирабик ёрдам кўрсатаётган травматолог ва хирургларнинг билим савиялари ва ҳушёрликларини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тизими самарадорлиги устидан назорат олиб бориш;
- рўй бериши мумкин бўлган нохуш эпидемик вазиятлар учун Республика ДСЭНМ омборхонасида 200 мл. АИГ ва 500 комплект антирабик вакцина заҳираси (республика миқиёсида фаолият кўрсатаётган ДПМлари учун), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ДСЭНМларида 200 мл. АИГ ва 400 комплект антирабик вакцинанинг доимий заҳирасини таъминлаш;
- ДСЭНМларда антирабик препаратларни тўғри ҳисобга олиш ва уларни сақланишини таъминлаш.


  1. Download 264.33 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling