Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Бруцеллёзнинг эпидемиологик назорати
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
Бруцеллёзнинг эпидемиологик назорати - инфекциянинг комплекс назорати бўлиб, аҳолининг ҳар хил контингентлари, турли ёш гуруҳлари орасидаги касалликнинг кўп йиллик динамикаси, клиник шакллари таҳлилини, аҳолининг иммунологик структураси ҳолати ва бундан ташқари, шу ҳудудда циркуляция
қилиб юрувчи бруцелла турини, охирги йиллардаги эпизоотик ҳолати таҳлилини ўз ичига олади. Бруцеллёз инфекциясида эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича ташкилий-услубий бошқарувни Давлат санитария – эпидемиология назорати марказларининг бўлимлари (ўта хавфли юқумли касалликлар масалалари бўйича бириктирилганлар) таъминлайди. Бруцеллёз бўйича масалалар даволаш-профилактика муассасалари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади. Бруцеллёзга профилактик ва эпидемияга қарши чора – тадбирлар самарадорлиги ДСЭНМ ва Давлат ветеринария хизматининг ўзаро ҳамкорликдаги мажмуавий ишларига ва маълум ҳудуддаги бруцеллёз инфекциясининг эпидемик – эпизоотик хусусиятларини мукаммал ўрганишга боғлиқ. Эпидемиологик назоратнинг вазифалари қуйидагилардир: - одамларнинг бруцеллёз билан касалланишини, инфекциянинг маълум ҳудудда тарқалиши ва аҳолининг айрим гуруҳларининг касалланишини (шаҳар, қишлоқ аҳолиси, ёши ва профессионал гуруҳ) кузатуви; - даволаш -профилактика муассасалари томонидан бруцеллёз касаллигини инкор этмайдиган ёки бруцеллёз инфекциясига ўхшаш касаллар орасидан бруцеллёз билан оғриган беморларни фаол топиш, бруцеллёзга лаборатория текширувини ўтказиш, жумладан сабаби номаълум узоқ иситма қилувчи беморларни (5 кундан ортиқ) гемокультурага текшириш; - донорлар, бруцеллёзга ўхшаш касаллар (радикулит, ишиас, таянч - ҳаракат тизимидаги ўзгаришлар), жинсий аъзоларнинг яллиғланиши кузатилган беморлар, аёлларда номаълум сабабга кўра хомиланинг тушиши ҳолатлари кузатилганда, хомиладорликнинг биринчи 3 ойлигидаги аёллар, серологик текширувлар (Райта реакция) 1:100 ва ундан юқори бўлган ҳолатларда бруцеллёзга бактериологик текширилишини таъминлаш; - инфекцияни тарқалишига чек қўйиш ва соғлом ҳайвонларга юқишини олдини олишга қаратилган ветеринария-санитария тадбирлари таҳлили мажмуаси билан биргаликда давлат ветеринария хизмати томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича бруцеллёзни эпизоотологик ҳолатини таҳлили; - бруцеллёз бўйича эндемик, юқиш хавфи бўлган ҳудудда контингентлар сонини ҳамда касбий фаолияти билан боғлиқ ҳолда юқиш хавфи юқори бўлган контингентларни ҳам кузатиб бориш; - эпидемиологик аҳамиятга эга бўлган ижтимоий ҳолатлар динамикасини кузатиб бориш (аҳоли ва қишлоқ хўжалик ҳайвонларини миграцияси, хўжалик фаолияти тури, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришда ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ва хом ашёларини қайта ишлаш корхоналарида санитария-гигиеник шароит, тиббий ёрдам хизмат кўрсатиш даражаси ва ҳ.к.). Потенциал юқиш хавфини баҳолаш қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини эпизоотологик текшириш, хавфли гуруҳдагиларни диспансер кузатуви (лаборатория текширишлари билан биргаликда) натижаларига ҳамда бу ҳудуддаги одамларни касалланиши ҳақида маълумотларга асосланади. Одамларни бруцеллёз билан касалланиши кўпинча қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари орасида бруцеллёз бўйича нохуш вазият эканлигини индикатори ҳисобланади. Бруцелланинг қўй-эчки турини йирик шохли ҳайвонларга миграция бўлиш эҳтимолига алоҳида эътибор бериш зарур, миграция бўлганда, бу турдаги ҳайвонларнинг эпидемиологик аҳамияти тез ортади. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling