Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирининг буйруғИ
Download 264.33 Kb.
|
Приказ-№-37-по-ООИ
Эпизоотологияси. Касаллик ҳайвонлар ўртасида қисқа муддат ичида тез тарқалиш ҳусусиятига эга. Одамлар ўртасида оқсим касаллиги камдан – кам ҳолларда учрайди.Табиий шароитларда майда шохли ҳайвонлар, чўчқа, туя ва ёввойи қўштуёқли ҳайвонлар касаллик қўзғатувчисининг манбалари ҳисобланади.
Оқсим билан турли хил жуфт туёқли ҳайвонлар касалланади. Улар жумласига йирик ва майда шохли уй ҳайвонлари, ёввойи кемирувчилар (юмронқозиқлар, каламушлар, дала сичқонлари), тулкилар, тажриба ҳайвонлари (денгиз чўчқачалари, оқ сичқонлар), итлар, хонаки ўрдаклар, товуқ ва ҳ.к киради. Касаллик айниқса ёш ҳайвонларда (бузоқлар, қўзичоқлар, эчки, чўчқа болалари) оғир кечади. Касаллик соғлом ҳайвонларга касал ҳайвонлардан умумий парваришлаш пайтида, касалланган ҳайвон махсулотларини истеъмол қилиш ҳамда ҳаво орқали юқади. Ҳайвонлар орасида вирус ташувчилари катта эпизоотик хавф туғдиради. Касалланган ва вирус ташувчи ҳайвонларнинг сўлаги, сути, қони, ўт, пешоб ва ахлати орқали ташқи муҳитга касаллик вируси ажралади ва теварак атрофдаги буюмларни ҳамда озиқ – овқат махсулотларини ифлослантиради. Касалланган ҳайвонларнинг чиқиндилари ҳам касалликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Вируслар соғлом ҳайвонлар организмига оғиз орқали тушиб, оғиз бўшлиғидаги шиллиқ пардалар, тери қатламларига таъсир қилади ва касалликни келтириб чиқаради. Касаллик турли ҳайвонларда клиник жиҳатдан хар хил кечади. Йирик шохли ҳайвонларда (сигир, буқа, бузоқлар) касаллик асосан енгил кечади ва аксарият ҳолларда соғайиб кетади. Касаллик ёш ҳайвонларда оғир кечади. Касалликнинг яширин даври 1 – 3 кундан 14 – 21 кунгача давом этади. Касалликка чалинган ҳайвонларнинг тана ҳарорати кўтарилади, улар овқат емай қўяди, томир уриши тезлашади. Касалликнинг 2 – 3 кунлари оғиз шиллиқ пардалари қизаради, майда пуфакчалар (афтлар) пайдо бўлади, касалланган ҳайвонлар лунжида, туёқлари орасида, елинида ҳам афтлар пайдо бўлиб, улар ярага айланади. Касалликка чалинган ҳайвон оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларидаги афт ва эрозиялар ҳисобига овқатдан қолади, озиб кетади, оғзидан кўп миқдорда кўпик аралаш сўлак ажралади. Эрозиялар 8 – 10 кун сақланади, ҳайвон сутдан қолади, сўнгра 3 – 4 хафта ўтгач оғиз, елин, туёқлардаги пуфакчалар йўқолиб, ҳайвон соғайиб кетади. Йирик шохли ҳайвонларда оқсим касаллигидан ўлим кўрсаткичи 2 – 3 фоизни ташкил этади. Қўйларда оқсим касаллигининг яширин даври 2 – 3 кун бўлиб, уларнинг туёқларида пуфакчалар ва яралар пайдо бўлади, оғиз бўшлиғида эса афтлар деярли учрамайди. Касалланган қўйларнинг ҳарорати кўтарилади, улар овқатдан қолади, чўлоқланади, кўпроқ ётиб қолади, гастроэнтрит аломатлари пайдо бўлади. Эчкиларда оқсим касаллигининг яширин даври 2 – 3 кун давом этади, уларнинг ҳарорати кўтарилади, овқатдан қолади, оғиз бўшлиғидаги шиллиқ пардаларда ва оёқларда афтлар пайдо бўлади, касалланган ҳайвон чўлоқланади, сўлаги оқмайди, елинида пуфакчалар ва эрозиялар пайдо бўлади, 10 – 14 кун ўтгач ҳайвон соғайиб кетади. Туяларда оқсим касаллиги йирик шохли ҳайвонлардаги сингари кечади, ҳайвон 5 – 7 кунда соғаяди. Чўчқаларда оқсим касаллигининг яширин даври ўртача 24 - 48 соатдан 8 кунгача давом этиши мумкин. Касалликка чалинган ҳайвоннинг тана ҳарорати кўтарилади, ҳолсизланади, овқат емай қўяди, терисида, туёқлари орасида ва юмшоқ жойларида шиш пайдо бўлиб, қизаради, пуфакчалар ҳосил бўлади, улар ёрилиб, эрозияга айланади, туёқларнинг бир қисми узилиб тушади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида пуфакчалар деярли учрамайди. Катта ёшдаги чўчқаларда касаллик 8 – 15 кунгача давом этади. Чўчқа болаларида касаллик жуда оғир кечади, 2 – 3 кун ичида улар ўлади (ўлим кўрсаткичлари чўчқа болаларида 60 – 80%ни ташкил этади). Кийикларда оқсим касаллиги ич кетиш билан бошланади, оғиз бўшлиғидаги шиллиқ пардалар ва оёқларда яралар пайдо бўлиб, кўпинча некроз асоратлари кузатилади. Ҳайвонлар 10 – 12 кун ичида соғая бошлайди. Оқсим касаллигини эпизоотик ҳусусиятларидан бири касалликнинг турли минтақаларда, ҳар хил фаслларда (бахор ва куз) учраб туришидир. Download 264.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling