Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш


Download 1.64 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/40
Sana22.04.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1378423
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
kesar-kesish

ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ 
1А 
КК жарроҳлик амалиёти билан туғдиришдан аввал антибиотикопрофилактикани 
ўтказиш тавсия этилади. 
Самарадорлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан антибиотикопрофилактика учун энг 
мақбул дори воситалар I-II цефалоспоринлар авлоди (цефазолин, цефуроксим) ва 
ингибитор-ҳимояланган 
аминопенициллинлар 
(амоксициллин/клавуланат, 
ампициллин/сульбактам) ҳисобланади. Антибиотикопрофилактикани ўтказишга аёлнинг 
маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериши ёки 
уни рад этиши олиниши керак. Антибиотикопрофилактикани ўтказиш схемаси: операция 
бошланишидан 30-60 дақиқа аввал бир маротаба антибактериал дори воситаси 
юборилади. Семизликда (ТВИ ≥30 кг/м
2
) антибиотик дозасини икки баравар ошириш 
керак (цефазолин 2 г гача). Препаратнинг ярим чиқиш 2 давридан ошадиган узоқ 
муддатли операцияда (дозани юборган пайтдан бошлаб цефазолин учун > 4 соат), айнан 
шу антибиотикнинг қўшимча интраоперацион дозасини юбориш талаб қилинади. Массив 
қон кетишида (>1500 мл) ҳам антибиотикнинг қўшимча интраоперацион дозасини 
юбориш талаб қилинади. ТВИ ≥35 кг/м
2
бўлган аёлларга операциядан кейинги даврда 
антибиотикларни узайтирилган тартибда тайинлаш мумкин (48 соатга). Антибиотикни 
танлашда она сути билан озиқлантиришни ҳисобга олиш керак. Туғруқда ёки қоғаноқ 
пардаси муддатдан олдин ёрилишида ўтказиладиган КК жарроҳлик амалиётида ТВИ ≥35 
кг/м
2
бўлган аёлларда стандарт антибиотикопрофилактикани азитромицин комбинацияси 
билан ўтказиш мумкин. Метициллин-резистент S.aureus (MRSA) колонизацияси маълум 
бўлган аёлларда КК жарроҳлик амалиётида тавсия этилган антибиотикопрофилактика 
схемасига ванкомициннинг бир марталик дозасини қўшиш мумкин. Фақат ванкомицин 
билан монопрофилактикани қўллаш тавсия этилмайди. 
Антибиотикопрофилактикани ўтказишда қўлланиладиган дори воситалар 

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling