Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш
олиб келади, шу сабабли киндик тизимчасини иложи борича тезроқ қисиб олиш керак бўлади. 1А
Download 1.64 Mb. Pdf ko'rish
|
kesar-kesish
23
олиб келади, шу сабабли киндик тизимчасини иложи борича тезроқ қисиб олиш керак бўлади. 1А Қон йўқотиш ҳажмини камайтириш мақсадида ҳомилани чиқариб олишдан кейин утеротоник дори воситаларни юбориш тавсия этилади. Қуйидаги утеротоник дори воситалардан фойдаланиш мумкин: ҳомила чиқариб олингандан кейин в/и, секин оқимда (1-2 дақ. ичида) 1-2 мл (5 ХБ) ёки в/и инфузомат орқали 16,2 мл/с (27 мХБ/дақ.) тезликда ёки в/и томчилаб 40 томчи/дақ. тезликда (5 ХБ 500 мл ли физиологик эритмада) окситоцин юборилади; ҳомила чиқариб олингандан кейин дарҳол в/и секин 1 дақ. ичида 1 мл (100 мкг) карбетоцин юборилади (фақат интра- ва операциядан кейинги қон кетишининг ривожланиш хавфи мавжуд бўлганда). 1А Киндик тизимчаси қисиб олингандан кейин, қон йўқотиш ҳажмини камайтириш мақсадида йўлдошни киндик тизимчасидан тракция (тортиш) ҳарақатлари орқали ажратиш тавсия этилади. Йўлдошни ажратишнинг ушбу усули қўл билан ажратиб ва чиқариб олиш билан таққослаганда қон йўқотиш ҳажмини камайтириш, туғруқдан кейинги даврда гематокрит пасайиши, эндометрит ривожланиш ҳолатлари ва стационарда бўлиш давомийлигини қисқартириш билан бирга келади. 1А КК жарроҳлик амалиётида бачадон деворлари кюретажини бажариш ва антисептик билан ишлов бериш тавсия этилмайди. Бачадон шиллиқ қаватини олиб ташлаш ва унинг ҳаддан ташқари жароҳатланиши синехиялар пайдо бўлишига ва Ашерман синдроми ривожланишига олиб келиши мумкин. 1А КК жарроҳлик амалиётида шифокорнинг ихтиёрига кўра бачадонни тикиш пайтида бачадонни экстериоризация қилиш (қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариш) тавсия этилади: бачадон қорин бўшлиғидан чиқарилиши ёки қорин бўшлиғида қолдирилиши мумкин. Бачадон қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариб олинганда, бачадон томирларининг механик компрессияси ва қисилиши содир бўлади ва кам миқдорда қон йўқотилади. Шуни таъкидлаш керакки, бачадоннинг орқа юзасини тўлиқ текшириш керак бўлса, бачадонни қорин бўшлиғидан ташқарига чиқариб олиш керак бўлади (миома тугунларини олиб ташлаш, йўлдошнинг ўсиб киришида метропластикани бажариш ва бошқ.). 1А КК жарроҳлик амалиётида , операцион жароҳатнинг четларини бир бирига келтириш қийин бўлганда, кўп миқдорда қон кетаётганда ва инфекцион хавф даражаси юқори бўлганда, ҳам бир қаторли, ҳам икки қаторли чокни қўйиш тавсия этилади. 15 мингга яқин аёлни қамраб олган бир ва икки қаторли чокларни таққослаш бўйича ўтказилган тадқиқотларда онанинг умумий инфекцион касалланиши, эндометрит ривожланиш ҳолатлари ва қон қуйиш бўйича натижалар келтирилган. Бир қаторли чокни қўйиш операция вақтини қисқартириши, тўқималар камроқ жароҳатланиши ва операцион жароҳатда ёт тикиш материаллари камроқ бўлиши билан бирга келади. Ушбу потенциал афзалликлар операцион ва операциядан кейинги асоратлар камроқ юзага келишига олиб келиши мумкин. Бироқ сўнгги йилларда ўтказилган катта рандомизацияланган тадқиқотлар бачадон йиртилишининг частотаси бачадонни тикиш техникасидан фарқ қилмаслигини кўрсатди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling