Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Тромботик микроангиопатия (ТМА)
– тромбоцитопения, микроангиопатик гемолитик 
анемия, охирги (чегараловчи) артериолалар ва капиллярларнинг микроваскуляр 
тромбози ва аъзоларнинг бир нечта дисфункцияси билан кечадиган турли хил 
касалликларга хос бўлган синдром. Ушбу касалликлар гуруҳига ҳам ҳомиладорлик билан 
боғлиқ (HELLP-синдроми, атипик гемолитик-уремик синдроми (аГУС)), ҳам ҳомиладорлик 
билан боғлиқ бўлмаган (ТТП, типик гемолитик-уремик синдроми (ГУС)) касалликлар 
киради. 
1В 
Акушерлик амалиётида ТМАнинг барча турларида ўхшаш клиник ва морфологик 
белгиларни инобатга олиш тавсия этилади. 
Клиник жиҳатдан ТМАнинг барча турлари бир кўринишда: кенг тарқалган тромб ҳосил бўлиш 
жараёнларида тромбоцитларнинг етишмовчилиги натижасида ривожланган тромбоцитопения, 
микроангиопатик гемолитик Кумбс-манфий анемия (механик гемолиз) ва турли аъзолар, асосан 
буйрак, жигар, ўпка ва МНТнинг шикастланиши билан кечади. Ҳомиладорлик даврида ўткир 


14 
ТМАнинг клиник симптомлари пайдо бўлганда, нозологик ташхисга боғлиқ бўлган кейинги олиб 
бориш тактикасини аниқлаш керак. 
аГУС касаллигини истисно ташхиси деб ҳисоблаш тавсия этилади. 
аГУС ташхиси туғдириб олингандан кейин ТМАнинг персистланувчи симптомлари 
мавжудлигига асосланган ҳолда қўйилади ва бошқа ТМАлар, биринчи навбатда ТТП ва 
иккиламчи септик ТМАларни истисно этадиган лаборатор текширувлар билан тасдиқланиши 
керак. 
 
HELLP-синдроми 
– қуйидаги белгиларга асосланган ҳолда аниқланади: қон зардоби 
ва сийдикда эркин гемоглобин аниқланиши (Hemolysis), АсТ, АлТ даражаси ортиши 
(Elevated Liver Enzimes) ва тромбоцитопения (Low Platelets). HELLP-синдроми ПЭнинг 
ўлимга олиб келиши мумкин бўлган асорати ҳисобланади (оғир коагулопатия, жигар 
некрози ва ёрилиши, мия ичи гематомаси). Ҳозирги вақтда HELLP-синдроми 
ҳомиладорлик билан боғлиқ бўлган ТМАнинг алоҳида ҳолатларидан бири 
ҳисобланади. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling