Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Преэклампсия билан касалланган аёлга қабул бўлимида ёрдам кўрсатиш


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Преэклампсия билан касалланган аёлга қабул бўлимида ёрдам кўрсатиш 
Қабул бўлимида қуйидаги кўрсаткичларга кўра ПЭнинг оғирлик даражаси баҳоланади: АҚБ,
эс-хуши, бош оғриқлари, талвасалар, нафас қисилиши, қорин соҳасида оғриқлар, туғруқ 
йўлларидан қон кетиши, ҳомиланинг юрак уриши. 
Қуйидаги ҳолатларда акушер-гинеколог анестезиолог-реаниматологни қабул бўлимига 
чақиради ва ёрдам кўрсатишни бошлайди: 
 талвасалар (шу жумладан, анамнезда ўтказган бўлса); 
 эс-хушини йўқотиш ҳолатида; 
 оғир АГ: АҚБ 160/110 мм сим. уст. ва ундан юқори; 
нафас бузилиши
 қайт қилиш; 
 туғруқ йўлларидан қон кетиши, геморрагик шок. 
Оғир преэклампсия билан касалланган аёлни интенсив даволаш бўлимида олиб 
бориш 
Оғир ПЭ билан касалланган аёл интенсив даволаш палатасида, у бўлмаган тақдирда – интенсив 
даволаш ва реанимация бўлимида олиб борилади. 
Рефрактер гипертензия ёки оғир белгилар билан кечадиган оғир ПЭ билан касалланган аёл 
интенсив даволаш ва реанимация бўлимида олиб борилади. 
ПЭ/эклампсия билан касалланган аёлни анестезист-реаниматолог ва акушер-гинеколог 
шифокорлари ва, заруриятга қараб бошқа тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда, 
биргаликда олиб боришлари керак. 
Ташхис, туғдириб олишга кўрсатмалар ва қарши кўрсатмалар акушер-гинеколог шифокори 
томонидан белгиланади. 
Интенсив даволаш, туғдириб олишнинг анестезиологик қўлланманинг усули, бошқа тегишли 
мутахассисларни жалб қилиш зарурлиги анестезиолог-реаниматолог шифокори томонидан 
белгиланади. 
Оғир ПЭнинг асосий терапияси қуйидагиларни ўз ичига олади: 
 магний сульфат билан талвасага қарши терапия; 
антигипертензив терапия
 туғдириб олиш 

Олиб бориш тамойиллари: 
1. аёлнинг ҳолатини баҳолаш; 
2. кузатув/назорат олиб бориш; 
3. текширувларни ўтказиш; 
4. АҚБни назорат қилиш: антигипертензив воситалар; 
5. талвасаларни олдини олиш: магний сульфати; 
6. муддатига етмаган ҳомиладорликда, ҳомила РДСни олдини олиш: кортикостероидлар; 
7. сув балансини назорат қилиш; 
8. туғдириб олиш муддатлари бўйича қарор қабул қилиш; 
9. туғруқдан кейинги даврда аёл ҳолатини мунтазам мониторингини олиб бориш; 
10. узоқ муддатли асоратларни олдини олиш. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling