Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/51
Sana03.12.2023
Hajmi1.07 Mb.
#1798875
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51
Bog'liq
arterial-gipertenziya-2

Гипертензив бузилишларни даволаш 
Номедикаментоз даволаш усуллари 
2C 
АГ билан касалланган барча ҳомиладор аёлларга аччиқ ва шўр овқатларни истеъмол 
қилишни камайтириш тавсия этилади. 
Ҳомиладорлик даврида биринчи аниқланган ҳар қандай гипертензив бузилиши шифохонага 
госпитализация қилиш учун кўрсатма ҳисобланади. 
Фақат оғир бўлмаган гестацион гипертензия ёки енгил преэклампсия билан касалланган 
аёлларни кейинчалик амбулатор шароитда уйда олиб бориш мумкин. 
Амбулатор шароитда олиб бориш она ва ҳомиланинг ҳолатини диққат билан назорат 
қилишни талаб қилади. 
Қуйидаги ҳолатларда аёлни амбулатор шароитда олиб бориш мумкин: 
 сАҚБ < 150 ва/ёки дАҚБ < 100 мм сим. уст. бўлганда; 
 тромбоцитлар миқдори 100 000/мкл дан ортиқ бўлганда; 


24 
 жигар ферментлари ва буйрак функциясининг кўраткичлари меъёрида бўлганда; 
 ҳомиланинг қониқарли ҳолатида; 
 субъектив симптомлар кузатилмаганда; 
 юқори даражали онг ва интизомлиликда. 
3А 
Ҳомиладор аёлда сАҚБ > 160 мм сим. уст. ёки дАҚБ > 110 мм сим. уст. га кўтарилиши 
кузатилганда ИДПга госпитализация қилиш тавсия этилади. 
Антигипертензив терапия 
1А 
Антигипертензив терапияни ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида ўтказиш тавсия 
этилади. 
1C 
Нишон-аъзоларининг субклиник шикастланиши ёки ҚД кўринишида коморбидлик 
(ёндош касаллик) билан кечадиган гестацион, сурункали АГ билан касалланган аёлларда 
сАҚБ ≥ 140 мм сим. уст. ёки дАҚБ ≥ 90 мм сим. уст. га кўтарилишида антигипертензив 
терапияни бошлаш тавсия этилади. 
1С 
Бошқа ҳолатларда сАҚБ ≥ 150 мм сим. уст. ёки дАҚБ ≥ 100 мм сим. уст. га кўтарилишида 
антигипертензив терапияни бошлаш тавсия этилади. 
Антигипертензив терапияни бошлаш мезонлари 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling