Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

Эпидемиологияси 
Ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар 6-8% ҳолатларда учрайди, дунёдаги оналар 
ўлимининг асосий сабабларидан бири ва 20-25% ҳолатларда перинатал ўлимнинг сабаби 
ҳисобланади. Уларнинг орасида преэклампсия алоҳида ўринни эгаллайди, унинг частотаси 2-8% 
ни ташкил қилади. Дунёдаги оналар ўлимининг 10-15% ҳолатлари преэклампсия ёки эклампсия 
билан боғлиқ ва бу йилига камида 70 минг ўлимни ташкил қилади. Лотин Америкаси ва Кариб 
денгизида гипертоник бузилишлар оналар ўлимининг қарийб 26% ни, Африка ва Осиёда эса 9% 
ни ташкил қилади.
Преэклампсиянинг эрта бошланиши оналар ва перинатал ўлимга олиб келувчи асосий омил 
ҳисобланади. 
Бундан ташқари, ҳомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар оналар ва уларнинг 
болалари учун оғир касалланиш, ногиронликнинг сабаби ҳисобланади. Шу билан бирга, лозим 
дисциплинараро бошқарув билан кўп ҳолатларда нохуш натижалар юзага келишини олдини 
олиш мумкин. Оғир гипертензив бузилишларнинг оқибатлари аёлнинг кейинги ҳаётининг 
сифатини оғирлаштириши (атеросклероз, қандли диабет, юрак қон-томир касалликлари тез-тез 
учрайди) ва муддатдан аввал туғилган болаларда жисмоний ва психосоматик ривожланиши 
бузилишларининг частотаси юқори бўлганидек, келгусида уларда соматик касалликларининг 
ривожланиши хавфи ҳам юқори бўлганлиги туфайли, ушбу муаммо ижтимоий ва тиббий нуқтаи 
назардан аҳамиятли ҳисобланади. 
Гипертензив бузилишларнинг клиник кўриниши 
САГ, ГАГ клиник кўриниши 
Ҳомиладорлик бўлишдан аввал ёки ҳомиладорликнинг 20 ҳафталик муддатидан кейин илк 
қайд этилган, сезиларли протеинуриясиз ва аъзолар дисфункциясини кўрсатувчи белгиларсиз 
кечадиган АҚБнинг кўтарилиши. 
Преэклампсиянинг клиник кўриниши 
 
Марказий нерв тизими томонидан:
бош оғриғи, фотопсиялар, парестезиялар, 
фибрилляциялар, талвасалар. 
 
Юрак қон-томир тизими томонидан:
артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, 
гиповолемия. 
 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling