Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Махсус клиник вазиятларда артериал гипертензия


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

Махсус клиник вазиятларда артериал гипертензия 
 
Резистент артериал гипертензия 
– тавсия этилган даволаш тактикасини қўллаган 
ҳолда, сАҚБ < 140 мм сим. уст. ёки дАҚБ < 90 мм сим. уст. гача пасайтиришга эришиш 
мумкин бўлмаган ҳолатда АГ резистент ҳисобланади. 
 
«Оқ халат»
артериал гипертензияси
– юқори қон босими қийматлари (сАҚБ ≥ 140 мм 
сим. уст. ва/ёки дАҚБ ≥ 90 мм сим. уст.) фақат шифокор қабулида намоён бўладиган 
(шифохона, амбулатор), бироқ уй шароитида сАҚБ < 135 мм сим. уст. ва/ёки дАҚБ
< 85 мм сим. уст. қийматларда бўладиган ҳолат. 
 
Яширин артериал гипертензия 
– шифокор қабулида (шифохона, амбулатор) нормал 
ва уй шароитида юқори қон босими қийматлари қайд этиладиган, антигипертензив 
давони олмайдиган беморда аниқланади. Яширин АГ касаллик ривожланиб бориши 
билан юқори қон босими, ҚДнинг 2-тури ва нишон-аъзоларининг шикастланиши 
билан кечадиган турғун АГга ўтиши билан боғлиқ. 
 
Транзитор артериал гипертензия 
– ҳомиладор аёл дам олганидан кейин ёки кейинги 
ташрифларда ўлчанганда қайд этилмаган сАҚБ ≥ 140 мм сим. уст. ва/ёки дАҚБ ≥ 90 
мм сим. уст. кўтарилиши. 
Преэклампсиянинг этиологияси ва патогенези 
ПЭнинг патогенези ҳалигача охиригача тўлиқ ўрганилмаган, ҳомиладорлик даврида ПЭ 
ривожланишининг охирги назарияси ушбу патологик жараён икки босқичда кечишини 
назарда тутади: 1-босқичда трофобластнинг юзаки инвазияси содир бўлади, бу эса 
спиралсимон артерияларнинг номувофиқ ремоделлашишига олиб келади (морфологик 
тузилишини сақлаб қолади; мушак қаватининг трансформацияси содир бўлмайди). Бу онада 
эндотелиал дисфункциясига жавоб реакцияси ва касалликнинг клиник белгилари намоён 
бўлишига олиб келадиган ангиоген ва антиангиоген омилларнинг дисбалансини ўз ичига 
олган 2-босқичнинг сабаби деб тахмин қилинади. Касаллик ҳомиладорликнинг 34
+0
ҳафталик муддатидан кейин (кеч) ривожланганда, одатда, плацентация жараёни нормал 
кечади, бироқ, фетоплацентар тизимининг эҳтиёжлари қон билан таъминланишнинг 
имкониятларидан юқори бўлади. ПЭ ривожланишида йўлдошга асосий рол ажратилишига 
қарамасдан, ушбу асорат ҳомиладорликнинг 34 ҳафталик муддатидан кейин йўлдош 


15 
функциясига таъсир этувчи юрак қон-томир тизими ва онанинг гемодинамик хусусиятлари 
иштирокида ривожланиши юзасидан тобора кўпроқ далиллар пайдо бўлмоқда. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling