Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

Эклампсиянинг клиник кўриниши 
Бошқа сабаблар билан тушунтириб бўлмайдиган (эпилепсия, инсульт, ўсма ва бошқ.) преэклампсия 
билан касалланган ҳомиладор аёлда бир ёки ундан кўп талвасалар юзага келганда эклампсия 
ташхиси қўйилади. 
Талвасалар ҳомиладорлик, туғруқ пайтида ва туғруқдан кейинги даврларда юзага келиши мумкин. 
Эклампсия ҳолатларининг деярли ярми ҳомиладорлик даврида, 1/5 дан кўпроғи ҳомиладорликнинг 
31 ҳафталик муддатидан аввал содир бўлади. Эклампсия муддатига етук ҳомиладорликда 75% 


17 
ҳолатларда туғруқда ёки туғруқдан кейин 6 соат ичида содир бўлади. 16% ҳолатларда эклампсия 
туғруқдан кейинги 48 соатдан 4 ҳафтагача бўлган оралиқ вақтда содир бўлади. Эклампсия 
ҳолатларининг 44% гача туғруқдан кейинги даврда, айниқса, муддатига етук ҳомиладорликда содир 
бўлади. Шу муносабат билан, ПЭ билан касалланган аёллар алоҳида назорат остида бўлишлиги 
керак.
59 та мақолаларнинг (21,149 эклампсия ҳолати) тизимли шарҳининг натижаларига кўра 
антенатал, интранатал ва туғруқдан кейинги эклампсиянинг улуши мос равишда 59%, 20% ва 
21% ни ташкил қилган, 25% аёлларда қон босими меъёрида бўлган, 20% ўрта, 32% оғир ва 21% 
таснифланмаган гипертензия билан касалланган бўлган. 
4С 
Ҳомиладорлик даврида талвасалар ҳуружи ривожланганда қуйидаги касалликлар билан 
дифференциал диагностикани ўтказиш тавсия этилади: 
 МНТнинг қон-томир касалликлари; 
 ишемик/геморрагик инсульт; 
 мия ичига қон қуйилиши/аневризмалар; 
 бош мия қон-томирлари веналарининг тромбози; 
 бош мия ўсмалари; 
 бош мия абсцесси; 
артерио-веноз мальформациялар
 юқумли касалликлар (энцефалит, менингит); 
 эпилепсия; 
 дори-воситаларнинг таъсири (амфетамин, кокаин, теофиллин, хлозапин); 
 гипонатриемия, гипокалиемия;
 гипергликемия; 
 тромботик тромбоцитопеник пурпура; 
постпункцион синдром
 PRES-синдром* 
 қайтадиган церебрал қон-томирлари торайиши синдроми** 

Қайтадиган орқа энцефалопатия синдроми (PRES) – кўришнинг бузилиши ёки йўқолиши, 
талвасалар, бош оғриғи ва сезгирлик ўзгариши ёки онг чалкаши каби бир қатор клиник 
неврологик белгилар ва симптомларнинг мажмуи. Магнит-резонанс томограммада вазоген 
шиш ва бош миянинг орқа қисмларида гиперинтенсивлик аниқланганда PRES ташхиси 
қўйилади. Айниқса бош оғриғи, онг ўзгариши ёки кўришнинг бузилиши билан кечадиган 
эклампсия ва преэклампсия билан касалланган аёлларда PRES ривожланиши хавфи юқори 
туради. 
** 
Қайтадиган церебрал қон-томирлари торайиши синдроми одатда бош оғриғи ва камдан-кам 
мия шиши, инсульт ёки талвасалар билан боғлиқ бўлган ўчоқли неврологик бузилишлар 
билан кечадиган бош мия артерияларининг қайтадиган мультифокал торайиши билан 
тавсифланади. PRES ва қайтадиган церебрал вазоконстрикция синдроми билан касалланган 
аёлларни даволашда қон босимини назорат қилиш, талвасага қарши дори воситалариларни 
қабул қилиш ва узоқ вақт давомида неврологик кузатувни олиб бориш керак. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling