23
этилади.
1В
Ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасидан бошлаб енгил ПЭда ҳар ҳафта, оғир ПЭда ҳар куни
ҳомиланинг кардиотокографиясини (КТГ) ўтказиш тавсия этилади.
3С
Антигипертензив дори воситаларилар қабул қилинганда ҳар 7-10 кунда ҳомиланинг
КТГни ўтказиш тавсия этилади.
3C
Магнезиал терапияни ўтказиш пайтида ҳомиланинг
динамик КТГ назоратини олиб
бориш тавсия этилади.
3С
Компьютер томографиянинг
нормал натижаларида, бироқ, сақланиб
турувчи
неврологик симптоматика ва кўришнинг
бузилиши кузатилганда, қуйидаги
ҳолатларда бош миянинг КТ ёки магнит-резонанс томографиясини ўтказиш тавсия
этилади:
ҳомиладорликнинг 20 ҳафталик муддатигача ёки туғруқдан
кейинги биринчи
икки кун ичида қайд этилган талвасалар ҳуружида;
магнезиал терапия билан бартараф этилмайдиган эклампсияда ва оғир ўчоқли
неврологик симптоматикада;
гемипарезда;
24 соат мобайнида седатив терапия бекор қилингандан кейин сақланиб
турувчи кома ҳолатида.
Онг пасайиши ёки ўчоқли неврологик симптоматика билан
кечадиган эклампсия билан
касалланган аёлларда бош мия КТ текшируви мия ичига қон қуйилишини истисно қилиш
учун ўтказилади.
2В ПЭда марказий веноз босимни мунтазам равишда ўлчаш тавсия этилмайди.
Марказий венанинг катетеризацияси фақат кўрсатмаларга мувофиқ ўтказилиши керак, яъни:
яхши ривожланмаган
периферик веноз тизими, II ва ундан оғир даражали шок ҳолати,
адекват инфузион-трансфузион терапияни таъминлаш мақсадида вена ичига қўшимча
тушиш сифатида.
Do'stlaringiz bilan baham: