Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги инновацион соғЛИҚни сақлаш миллий палатаси


Download 1.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/51
Sana24.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1050542
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51
Bog'liq
Ҳомиладорлик даврида артериал гипертензияни

АГнинг клиник вариантлари 
АҚБ (мм сим. уст.) АҚБнинг мақсадий кўрсаткичлари 
Нишон-аъзоларининг 
шикастланиши ва коморбид 
ҳолатларсиз (ҚД) кечадиган АГ 
сАҚБ 150
ва/ёки
дАҚБ 100 
сАҚБ 130-135 
дАҚБ 80-85 
Нишон-аъзоларининг 
шикастланиши ёки ҚД 
кўринишида коморбидлик билан 
кечадиган АГ 
сАҚБ 140
ва/ёки
дАҚБ 90 
сАҚБ 130 ва ундан паст 
дАҚБ 80 ва ундан паст 
Нишон-аъзоларининг шикастланиши: 
 чап қоринча дисфункцияси; 
 ретинопатия;
 дислипидемия; 
 микроваскуляр асоратлар; 
 аёлнинг ёши 40 дан катта бўлса. 
АҚБ аввалдан паст бўлган ҳомиладор аёлларда антигипертензив терапияни АҚБ ≥ 130/85 мм 
сим. уст. да бошлаш мумкин. 
Антигипертензив терапия юрак қон-томир етишмовчилиги, миокардиал ишемия, ҳам ишемик, 
ҳам геморрагик инсульт ривожланишини олдини олади. 
4C 
Антигипертензив терапияни ўтказишда сАҚБ 130-135 мм сим. уст. ва дАҚБ 80-85 мм сим. 
уст. қийматларини мақсадли (она ва ҳомила учун хавфсиз) деб ҳисоблаш тавсия этилади. 
3С 
Прегестацион қандли диабет билан касалланган аёлларда АҚБни 130/80 мм сим. уст. 
дан паст даражада ушлаб туриш учун антигипертензив терапияни ўтказиш тавсия 
этилади. 
Нишон-аъзоларининг шикастланиши ва/ёки коморбид касалликлар (ҚД) билан 


25 
касалланган аёлларда АҚБни 140/90 мм сим. уст. дан паст даражада ушлаб туриш учун 
антигипертензив терапияни ўтказиш тавсия этилади. 
3В 
Ҳомиладорлик даврида антигипертензив дори воситаларилар сифатида қуйидаги дори-
воситаларни 
қўллаш 
тавсия 
этилмайди: 
АПФ-ингибиторлари, 
ангиотензин
II рецепторлари блокаторлари, спиронолактон, кальций антагонистлари:
дилтиазем ва 
фелодипин. 

Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling