26
АҚБни назорат остида (бошқарган ҳолда) тушириш учун 25 мг дозировкада урапидил
в/и юборилади. Тавсия этилган максимал бошланғич юбориш тезлиги 2 мг/дақ. ташкил
қилади. Юборилгандан кейин 2 дақ. давомида АҚБ тушишини кутилади. АҚБ тушса,
9 мг/соатига тезликда ушлаб турувчи доза юборилади, кейин дозаси камайтирилади.
Урапидилнинг биринчи юборилган дозасидан кейин АҚБ тушмаса, 2 дақ. кейин 25 мг
дозировкада такроран юборилади. Тавсия этилган максимал бошланғич
юбориш
тезлиги 2 мг/дақ. ташкил қилади. Юборилгандан кейин 2 дақ. давомида АҚБ
тушишини кутилади. АҚБ тушса, 9 мг/соатига тезликда ушлаб турувчи доза юборилади,
кейин дозаси камайтирилади.
Урапидилнинг иккинчи юборилган дозасидан кейин АҚБ тушмаса, 2 дақ. кейин 50 мг
дозировкада в/и секин оқимда юборилади. Тавсия этилган максимал бошланғич
юбориш тезлиги 2 мг/дақ. ташкил қилади. Юборилгандан кейин 2 дақ. давомида АҚБ
тушишини кутилади. Кейин 9 мг/соатига тезликда ушлаб турувчи дозаси тайинланади,
кейин дозаси камайтирилади.
Урапидилнинг ушлаб турувчи дозаси в/и томчилаб ёки узлуксиз инфузия кўринишида
перфузион насос ёрдамида юборилади.
Урапидилнинг ушлаб турувчи дозаси: ўртача 9 мг/соатига, яъни 250 мг урапидил (5 мл
ли 10 ампула ёки 10 мл ли 5 ампула) 500 мл инфузиялар учун эритмага қўшилади
(1 мг = 44 томчи = 2,2 мл). Қўллаш учун рухсат этилган максимал нисбат – 4 мг
урапидил 1 мл инфузиялар учун эритмага қўшилади.
Юбориш тезлиги беморнинг
АҚБнинг қийматларига боғлиқ.
АҚБ кескин тушиб кетишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозим, бу
эса
она ёки ҳомилада перфузиянинг критик чегаралардан
пастга тушиши натижасида
асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Юқори АҚБни ҳар 10-20 дақ. 10-20 мм сим.
уст. тезликда, сАҚБ 130-140 мм сим. уст., дАҚБ 80-90 мм сим. уст. қийматларига қадар
тушириш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: