Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази


Download 83.49 Kb.
bet10/21
Sana18.10.2023
Hajmi83.49 Kb.
#1707198
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
446291 ryx782xf

Дастурнинг долзарблиги:
Ўқув дастурининг долзарблиги амалий тиббий ёрдамнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ЎзбекистонРеспубликасиаҳолисига 2017-2021 йиллардаихтисослаштирилгантиббийёрдамкўрсатишниянадаривожлантиришчора-тадбирларитўғрисида”ги (ПҚ-3071-сон 20.06.2017й) қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қулоқ касалликларини замонавий юқори технологик усулларни қўллаган холда жарроҳлик усулини қўллаган холда даволаш бу аъзоларнинг функционал кўрсаткичларни сақлаб қолиш, соғлом тўқималарнинг амалиёт даврида зарарланишини олдини олиш имконини яратади. Бу эса ўз навбатида жарроҳликдан кейинги даврда тузалиш вақтини қисқартириш, оғир асоратлар олдини олиш имконини кескин оширади. Бунга эришиш учун жарроҳлик амалиётини микрожарроҳлик воситалари ва операцион микроскоп фойдаланишни талаб қилади. Отохирургиянинг ҳозирги кундаги ривожланиш тамойиллари соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғимларида қулоқ касалликларини жарроҳлик даволашда янги технологик усулларни жорий этиш кўникмаларни амалиётга кенг татбиқ этишни талаб қилади.
Ушбу мавзувий малака ошириш цикли орқали шифокор оториноларингологларнинг ўз назарий билимларини ва амалий кўникмаларини бойитиш, амалиётда ушбу усулини мақсадли кенг қўллаш, қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиёти даволаш усулларини янги қирраларини очиш имконига эга бўладилар.
Дастур ҳажми: 54 кредит .
Ўқиш шакли:
• кундузги - ўқиш ишдан ажралган ҳолда
• оn/offline, масофавий - ўқиш ишдан ажралган/ ажралмаган ҳолда
• сайёр - ўқиш ишдан ажралган/ ажралмаган ҳолда ўтказилади.
Машғулотларни ўтиш тартиби:
• Кундузги - кунига 6 кредит, машғулотлар 8.30 да бошланиб, 13.30 да тамом бўлади.Тушлик 30 дақиқа.
• оn/offline, масофавий – кунига 3 кредит
• сайёр – кунига 6-8- кредит


Режалаштирилаётган таълим натижаларидан сўнг такомиллаштирилиши лозим бўлган касбий компетенция:
• қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг ҳозирги кун талаблари бўйича турлари, қўлланилишини шарт шароитлари, кўрсатмалари, қарши кўрсатмалари хақида кенг қамровли ва чуқур билимларга эга бўлади.
• қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг замонавий талаблар асосида ЛОР шифохоналар шароитида бажаришни ташкил этиш бўйича керак бўлган амалий тадбирларни ўзлаштиради.
• қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларини бажаришнинг умумий асослари, улардан кейинги даврда беморларни парваришлаш, кузатилиши мумкин бўлган асоратлар, уларни профилактикаси ва бартараф этиш йўллари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларни эгаллайди.

Download 83.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling