Ўқув модулига ажратилган кредит:
|
40 кредит
|
Ўқув модули мазмуни:
|
Қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг бажаришга кўрсатмалар, абсолют ва нисбий қарши кўрсатмалар. Амалиёт турлари ва уларни хар бир холатдан келиб чиқган холда танлаш. Турли типдаги амалиётларни ўтказиш тартиби ва кетма-кетлиги. Отохирургияда имплантацион технологиялар. Амалиёт даврида бошқа усулларнинг (юз нерви мониторинги, нервнинг телеметрияси ва бошқалар) қўллаш шартлари жарроҳ билан анестезиологнинг ўзаро ҳамкорлиги
|
Ўқув модул якунида билиши лозим:
|
Қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг бажаришга кўрсатмалар, абсолют ва нисбий қарши кўрсатмаларни, амалиёт турларини ва уларни қўллаш шароитларини, бошқа усулларни биргаликда қўлланилиш шартлари ва шароитларини, анестезологик жараённи кечиш босқичларини. Турли патологик холатлардан (яллиғланиш, хавфсиз ўсма, хавфли ўсма, ёт жисм ва бошқалар) келиб чиққан ҳолда функционал жарроҳлик амалиётини бажаришни ўзига хос томонларини билиши керак.
|
Ўқув модули якунида тингловчи бажара олиши лозим:
|
Қулоқда бажариладиган жарроҳлик амалиётларининг бажаришга кўрсатмалар, абсолют ва нисбий қарши кўрсатмаларни, қайси амалиёт турлари танланиши, уларни бажариш кетма-кетлгини вазиятдан келиб чиққан ҳолда оператив белгилаш.
Диссекцион материалда микроскоп ёрдамида бажариладиган амалиёт усулларини (тимпаноцентез, антротомия, мастоидотомия, тимпанотомия, ва бошқалар) бажарилишини намойиш этиши.
|
Адабиётлар:
Вохидов Н.Х., Нуров У.И., Раджабов Р.Р., Нурова Г.У. Клиник оториноларингология. // “Дурдона” нашриёти. – Бухоро. –2019. – 450 бет.
Махкамова Н.Э. Оториноларингология.// Дарслик. Тошкент. –2020. –450 бет.
Стратиева О.В. Клиническая анатомия уха/ Учебное пособие. – С.-Пб., 2017.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |