Ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази


Download 83.49 Kb.
bet15/21
Sana18.10.2023
Hajmi83.49 Kb.
#1707198
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
446291 ryx782xf

Вазифалар.
• Функционал эндоскопик риносинусхирургияни хозирги кундаги амалиётда қўлланилишини шарт шароитларини бурун ва бурун ёндош бўшлиқларининг анатомияси, топографияси, физиологияси бўйича, нур ташхис теширишларнинг янги маълумотларга таянган ҳолда ўрганиш.
• Функционал эндоскопик риносинусхирургияни замонавий талаблар асосида ЛОР шифохоналар шароитида бажаришни, унинг кўрсатма ва қарши кўрсатмаларини таҳлил этиш.
• Ҳозирги кунда функционал эндоскопик риносинусхирургияни бажарилиш турлари, уни бошқа юқори технологик воситалар билан қўллаш вариантларини тақдим этиш.
• Функционал эндоскопик риносинусхирургиядан кейин беморларни парвариш қилиш, у билан боғлиқ асоратларнини, уларни профилактикаси ва бартараф этиш йўлларини таҳлил этиш.
Таълим олувчилар контингенти: интернатура, клиник ординатура, магистратура ёки бошланғич ихтисослаштиришда мазкур мутахасисликни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжати бўлган шифокор оторииноларингологлар.
Тингловчини ўқув дастурни ўзлаштириши учун зарур бўлган компетенция:
- оториноларингологик касалликлар тўғрисида кенг қамровли билимларга эга бўлиши, уларни таҳлил қилиш ва турли клиник кечишларини изоҳлаши;
- бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари ва бошқа ЛОР-аъзолар касалликларини мустақил ташхис қўйиши ва зарур даволаш чораларини белгилай олиши;
- бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари анатомияси ва фаолиятини ҳақида чуқур билимга эга булиши;
- эндохирургия, эндоскопик оптик қурилмалар, микроасбоб-ускуналарни қўлланилаши ҳақида тушунчага эга бўлиши;
- шифокор оторииноларингологнинг квалификация таснифида кўрсатилган амалий кўникмаларни мустақил бажариши ёки ўтказиш техникаси хақида маълумотга эга бўлиши;
Дастурнинг долзарблиги:
Ўқув дастурининг долзарблиги амалий тиббий ёрдамнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ЎзбекистонРеспубликасиаҳолисига 2017-2021 йиллардаихтисослаштирилгантиббийёрдамкўрсатишниянадаривожлантиришчора-тадбирларитўғрисида”ги (ПҚ-3071-сон 20.06.2017й) қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Оториноларингологик касалликларни, жумладан, бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари касалликларини замонавий юқори технологик усулларни қўллаган холда даволаш бу аъзоларнинг функционал кўрсаткичларни сақлаб қолиш, соғлом тўқималарнинг амалиёт даврида зарарланишини олдини олиш имконини яратади. Бу эса ўз навбатида жарроҳликдан кейинги даврда тузалиш вақтини қисқартириш, оғир асоратлар олдини олиш имконини кескин оширади. Функционал эндоскопик риносинусхирургиянинг ҳозирги кундаги ривожланиш тамойиллари соғлиқни сақлаш тизимининг барча бўғимларида қулоқ касалликларини жарроҳлик даволашда янги технологик усулларни жорий этиш кўникмаларни амалиётга кенг татбиқ этишни талаб қилади.
Ушбу мавзувий малака ошириш цикли орқали шифокор оториноларингологларнинг ўз назарий билимларини ва амалий кўникмаларини бойитиш, амалиётда ушбу усулини мақсадли кенг қўллаш, даволаш усулларини янги қирраларини очиш имконига эга бўладилар.

Download 83.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling