У. И. ҚЎЧҚоров тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва
Download 1.88 Mb. Pdf ko'rish
|
ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ўқув қўлланма Автосохраненный
- Bu sahifa navigatsiya:
- бакалаврият босқичи талабалари учун ўқув қўлланма
- АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҚЎЧҚОРОВ У.И.
- ТАҚРИЗЧИЛАР: ХОДЖАЕВА НАЗИРА ИСЛОМОВНА
- БАРОТОВ ШАРИФ РАМАЗОНОВИЧ Бухоро давлат университети Психология ва педагогика кафедраси мудири психология-педагигика фанлари доктори ХОДЖАЕВА ДИЛБАР ТОЖИЕВНА
1 У.И. ҚЎЧҚОРОВ Тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва бакалаврият босқичи талабалари учун ўқув қўлланма Бухоро-2020й. 2 3 АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ БУХОРО ДАВЛАТ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИ ҚЎЧҚОРОВ У.И. ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ВА ПСИХОЛОГИК ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ Тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва бакалаврият босқичи талабалари учун ўқув қўлланма Бухоро -2020й. 4 Ўқув қўлланмада фаннинг мақсади, вазифалари, талабалар билиши ва амалда қўллай олиши керак бўлган билим ва кўникмаларни ҳосил қилиш учун зарур назарий маълумотлар келтирилган. Беморларни руҳий ҳолатини аниқлаш ва уни коррекциялаш мақсадида махсус тестлар ва сўровномалар берилган. ТУЗУВЧИ: ҚЎЧҚОРОВ УМИД ИЛЁСОВИЧ Бухоро давлат тиббиёт институти Психиатрия, наркология ва тиббий психология кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди ТАҚРИЗЧИЛАР: ХОДЖАЕВА НАЗИРА ИСЛОМОВНА Тошкент тиббиёт академияси Психиатрия ва наркология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори БАРОТОВ ШАРИФ РАМАЗОНОВИЧ Бухоро давлат университети Психология ва педагогика кафедраси мудири психология-педагигика фанлари доктори ХОДЖАЕВА ДИЛБАР ТОЖИЕВНА Бухоро давлат тиббиёт институти Неврология ва тиббиёт генетикаси кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Бухоро - 2020й. 5 ТИББИЙ ПСИХОЛОГИЯ АСОСЛАРИ ВА ПСИХОЛОГИК ТЕКШИРИШ УСУЛЛАРИ Тиббиёт институти магистратура, клиник ординатура ва бакалаврият босқичи талабалари учун ўқув қўлланма БухДТИ илмий кенгашининг 30 январь 2020 йил 7-сон мажлиси йиғилиш баённомаси Илмий котиб, PhD Муродов Ш.Н. БухДТИ марказий услубий комиссиясининг 25 январь 2020 йил 7-сон мажлиси йиғилиш баённомаси МУК раиси, т.ф.д., доцент: Облоқулов А.Р. Бухоро-2020й. 6 МУНДАРИЖА Кириш 7 Тиббий психология фани. Унинг мақсад ва вазифалари, тарихи. Тиббий психология фани предмети ва вазифалари. Руҳий фаолият тизими. 10 Сезги ва идрок 14 Тафаккур (фикрлаш) 27 Нутқ 33 Хотира ва унинг тиббий психологияси, турлари 37 Ақл (Интеллект) 39 Диққат 41 Хаёл 44 Иродавий ҳаракатлар 48 Ирода 54 Онг, ўзликни англаш 58 Темперамент 60 Характер 66 Шахс ва унинг тузилиши, ривожланиши 71 Шахс урғуланиши 74 Бемор шахси ва касаллик 78 Психогигиена ва психопрофилактика 79 Психосоматик тиббиёт асослари ва методологияси. 88 Неврозлар ва уларнинг клиник вариантлари 92 Депрессив синдром 104 Психотерапия усуллари. Гипноз 107 Психофармакотерапия асослари 111 Психодиагностика предмети, мақсади, вазифалари 131 Психологик тадқиқотлар методларини танлашни асослаш 133 Сезги жараёнини текшириш мақсадида қўлланиладиган тестлар 135 Идрок жараёнини текшириш мақсадида қўлланиладиган тестлар 136 Тафаккур жараёнини текшириш мақсадида қўлланиладиган тестлар 137 Хотира жараёнини текшириш мақсадида қўлланиладиган тестлар 145 Хиссий ҳолатни баҳолашда қўлланиладиган тестлар 151 Диққат жараёнини текшириш мақсадида қўлланиладиган тестлар 155 Ақл даражаси ва қобилиятни аниқлашда қўлланиладиган тестлар 160 Хавотирланиш ҳолатини баҳолаш 172 Шахс хусусиятларини аниқлаш усуллари 175 Темпераментни аниқлаш 193 Крепелин бўйича ҳисоблаш 200 Шахсни текшириш усуллари 204 7 КИРИШ Тиббий психология - бу тиббий таълимнинг мустақил бўлими бўлиб, касаллик ривожланишининг турли босқичларида ва тиббий ёрдамдан фойдаланишнинг турли шароитларида беморларда юзага келадиган психологик муаммоларни қамраб олади. Тиббий психология - нисбатан янги фан. Унинг ривожланиши замонавий тиббиётнинг улкан ютуқлари ва унинг қаршисида намоён бўладиган янги вазифалар билан боғлиқ. Фаннинг вазифаларига нафақат беморлар билан бўлган унумли мулоқот шароитларини яхшилаш, тез ва тўлиқ соғайишини таъминлаш, балки турли соҳадаги тиббиёт ходимлари тўқнашадиган касалликнинг олдини олиш, руҳий соғлиқини сақлаш, комил шахсни тарбиялаш киради. Ҳар бир касаллик, хоҳ у руҳий, хоҳ у соматик бўлсин, инсоннинг рухиятида аксланади. Шунинг учун ҳар бир тиббиёт ходими маълум меъёрда психолог бўлиши керак. Даволаш ва тиббий-педагогика йўналишидаги шифокорларни тайёрлаш дастурининг «Тиббий психология» бўлими талабаларга тиббий психология асослари, деонтология ва этика, психогигиена, психопрофилактика, психотерапия асосларини ўргатишни мақсад қилиб қўйган. Ўқув қўлланма Давлат Таълим Стандарти талаблари ва малака характеристикасининг Даволаш иши ва Касбий таълим даволаш иши йўналишини ҳисобга олиб тузилган бўлиб, дастур асосида замонавий педагогик технологияларни ўқитиш жараёнига тадбиқ этилиши, талабани назарий маълумотидан бошланғич амалий кўникмаларни фантомларда бажаришга ўргатиб ва орттирилган кўникмаларни замонавий тиббий технологиялар орқали клиник амалиёт билан уйғунлаштирган ҳолда мустақил равишда беморларни ташхислаш ва қабул қилишга замин яратиб беради. Талабаларни назарий билимлар ва амалий кўникмаларни эгаллаб олишида 8 ушбу ўқув қўлланма ҳозирги замон тиббий психологига бўлган талабни қондириш учун энг керақли манба бўлиб хизмат қилади. Бу фан ўқув режадаги тиббий биология ва генетика, биофизика, тиббий ва биологик кимё, одам анатомияси, физиология, гистология, патологик физиология, неврология, ички касалликлар, аллергология, клиник иммунология, онкология, клиник фармакология, жаррохлик касалликлари ва шошилинч тез тиббий ёрдам, нейрохирургия фанларидан ўзлаштирилган билимларга асосланади. Тиббий психология фани неврология, физиология ва умумий психология негизида шаклланган фан бўлиб, унинг асосий вазифаси бемор психологиясини ўрганишдир. Тиббий фанларнинг бирорта йўналишини тиббий психологиясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чунки ҳар қандай касалликда авваламбор беморнинг руҳияти бузилади. Ушбу фан психогигиена, психопрофилактика, психодиагностика, психотерапия ва психофармакотерапия каби долзарб муаммоларни ўрганади. Психосоматик тиббиёт ва турли касалликларда беморлар психологиясини ўрганиш эса тиббий психологиянинг ажралмас қисмидир. Шу боис ҳам нафақат бўлажак тиббий психологлар, балки тиббий касбларнинг ҳар қандай турида ҳам тиббий психологияни билиш ўта муҳим ҳисобланади. Тиббий психология фанини ўқитишдан мақсад – бўлажак умумий амалиёт шифокорларини психологик суҳбат қуриш, психологик анамнез йиғиш, психогигиена ва психопрофилактика усулларини ўзлаштириш, психосоматик бузилишлар ва психотерапия асослари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш бўлиб, талабалик даврданоқ аҳолига соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишни, соматик касалликларда тиббий- психологик текширувлар ўтказиш ва психологик тестларни қўллаш усулларини, психогигиена ва психопрофилактика қонун-қоидаларини ўргатиш бўлиб, суицид сабаблари ва профилактикаси, психотерапия усуллари, тез тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш асослари, нейропсихологик текширувлар ўтказишни ўрганиш ҳамда психофармакотерапия соҳасидаги 9 билимларни мустаҳкамлаш фаннинг асосий вазифаси ҳисобланади. Фан бўйича талабалар тиббиётда тиббий психологиянинг ўрни,. олий нерв фаолияти ва психофизиологик жараёнларнинг ривожланиш босқичлари, миянинг функционал системаси ва функционал блоклари, нейропсихологик синдромлар, психогигиена ва психопрофилактика асослари, билиш жараёнлари, психосоматик тиббиёт асослари ва психосоматик синдромлар клникаси, ички касалликларнинг психологик структураси, болалик ва ўсмирлик даври психологияси, суицид сабаблари ва профилактикаси, невроз ва депрессия, когнитив функциялар, тиббиётда психодиагностика, психотерапия ва психофармакотерапия асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак. Сезги, идрок, шахс, темперамент, характер, ҳиссиёт, стресс, когнитив функциялар (диққат, хотира, ақл, тафаккур), онг ва онгсизлик, психосоматик синдромлар ва соматопсихик бузилишларда психогигиена, психопрофилактика, психодиагностика, психотерапия, психофармакотерапия ва психореабилитациясини билиши ва улардан фойдалана олиши муҳим. Олинган билимлар асосида психологик суҳбат қуриш, психологик анамнез йиғиш, нейропсихологик текшириш, тиббий-психологик анкетани тўлдириш, психологик тестларни танлаб қўллаш, тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш схемасини тузиш, психотерапевтик ва психофармакотерапевтик даволаш усулларини қўллаш каби амалий кўникмаларга эга бўлиши керак. Ушбу қўлланмада руҳий жараёнлар тўғрисида тўлиқ тушунча берилган бўлиб, маълумотлар етарлича ва амалий жиҳатдан беморларни яшаш сифатини яхшилашга катта ҳисса қўшади. Download 1.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling